Туркистон автоном совет социалистик республикаси


Download 0.7 Mb.
bet4/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1604373
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1917 1991 yillarda ozbekiston tarix

Авторитар сиёсий режим (лот.au(c)toritas - ҳокимият, нуфуз, эътибор, обрў) - оммани шахсий ва давлат ҳокимиятига сўзсиз итоат қилдириш. Давлат бошқарувидаги авторитаризм бир киши (монарх, диктатор, доҳий)нинг мустабид ҳокимиятига асосланади. Одатда авторитар бошқарув усули демократия принципларига зид ҳисобланади. Унда давлат раҳбарининг шахсий нуфузи, обрў-эътиборига таяниб ҳокимият юритилади.




Бюрократия (фр.bureau - канцелярия, девонхона, юнон. kratos-ҳукмронлик) - давлат ва жамиятни халқдан ажралган ҳолда у билан ҳисоблашмасдан маъмурий буйруқбозлик йўли билан бошқариш усули. Бюрократик бошқарувда халққа берилган ваъдалар фақат қоғозда қолиб кетиб, у ҳеч қачон амалда бажарилмай қолади. Ана шу қоғозбозлик ва тўрачилик маъмурий бошқарув тузилмалардан тортиб ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб боради. Ҳукумат ва юқори ташкилотларнинг буйруқ-кўрсатмалари амалда бажарилмаган бўлса ҳам қоғозда бажарилган қилиб кўрсатилади. Қоғозда акс эттирилган кўрсаткичлар ва ютуқлар ҳаётга тадбиқ этилмайди.
Собиқ Шўролар давлатида бюрократизм бу капиталистик жамиятга хос хусусият, социалистик тузумда бюрократизмга йўл қўйилмайди деб баландпарвоз шиорлар илгари сурилган бўлсада буюрократиянинг асл кўринишлари айнан шўролар жамиятида гуллаб яшнади.




жамоалаштириш (Коллективлаштириш) – қишлоқ хўжалигида мулкдорлар табақасини тугатиш мақсадида совет ҳукуматининг 1929-1933 йилларда ўтказган сиёсати. Унга кўра хусусий тадбиркор ва ўзига тўқ деҳқон хўжаликларига қарашли ерлар давлат фойдасига тортиб олиниб, уларнинг ўрнида давлат хўжаликлари (совхоз) ва жамоа хўжаликлари (колхозлар) ташкил этилди. Ери тортиб олинган заминдорлар, бой деҳқон хўжаликлари, ўзига тўқ хонадон соҳиблари колхозлаштиришга қарши чиқиши мумкин деб, ички ишлар ходимлари томонидан халқ душмани деб эълон қилиндилар. “Қулоқ” қилинганлар Украина, Сибир ва Қозоғистоннинг одам яшамайдиган чўлларига, ўрмонларга сургун қилинди. “Меҳнаткашлар учун” амалга оширилган жамоалаштиришнинг мамлакат хўжалиги учун ютуғидан кўра зарари кўпроқ бўлиб чиқди. Чунки бу тадбир ўзбек халқининг ер мулкчилиги билан боғлиқ бир неча минг йиллик тарихий анаъанасига тамомила зид амалиёт эди. Шунинг учун ҳам жамоалаштиришга қарши норозиликлар аксарият ҳолларда сиёсий тус ҳам олган эди.




Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling