Turon nashr


Компютер фирибгарлиги учун мойиллик


Download 1.73 Mb.
bet240/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   300
Bog'liq
G

Компютер фирибгарлиги учун мойиллик. Ташкилотлар операцион тизимлар учун компютерларга, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва бошқарув маълумотларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.
Айниқса, компютерлар билан боғлиқ муаммолар:
(а) Компютер хакерлари;
(b) Бошқарув жамоасида тайёргарликнинг етишмаслиги;
(с) Хатарларни аниқлаш муаммоси;
(d) Кириш қулайлиги ва мослашувчан тизим мавжудлиги.307
Фирибгарлик эҳтимоли йиррик корхоналарда ҳам, кичик бизнес субъектларида ҳам, ҳар қадамда дуч келиш мукин.
Шу боис, ички назорат тизмини ташкилий тузилмалардан тортиб бўлимларда шакиллантириш лозим. Назорат процедураларни дастлабки, жорий ва якунловчи текширувни ўтказадиган юқори малакали ходимларга эга бўлиш муҳим. Бизнесда ходимларнинг ратациясини вақти-вақти билан амалга оширилса, бу жараён фирибгарликни олдини олади. Сабаби тил бириктириб фирибгарликни амалга ошириш ҳолатлар камдан-кам учрайди. Ратация қилинган ходимлар бир-бири билан иш жойларида алоқаларни ўрнатгунча, сўнги ратация вақти келади. Шунга ўҳшаш ҳаракатлар бизнесда бошқарув менежерлари амалга оширадилар.


8.8. Фирибгарликнинг ташкилот учун оқибатлари.

Фирибгарлик бизнес учун ёмон эканлиги аниқ бўлса-да, фирма таъсирланишининг аниқ усуллари олиб борилаётган фирибгарлик турига боғлиқ.


Тезкор молиявий натижалар (Immediate financial implications).
Бизнесда кам нақд пул ёки кам активларга эгалиги, соф актив позициясини заифлаштиради. Бизнеснинг молиявий ҳолатини қасддан нотўғри талқин қилиш. Молиявий ҳисоботлар бизнеснинг молиявий аҳволини кўрсатади. Кўрсаткичларни сунъий равишда ошириб кўрсатиш ёки камайтириб кўрсатиш, маълумотларни нотўғри қасддан бузишга киради. Бу эса ўз навбатида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Агар натижалар ортиқча бўлса. Компания ўз фойдасининг катта қисмини акциядорларга тарқатиши мумкин. Йиғилиб турган фойдага ишонч паст бўлади, бу эса айланма маблағларнинг етишмаслигига олиб келади. Бу кундалик фаолиятни самарали бажаришни қийинлаштиради. Мавжуд ресурсларни нотўғри берилган маълумотлар асосида нотўғри қарорлар қабул қилинади. Сохта фаолиятнинг таъсири манфаатдор томонларга ҳам таъсир қилиши мумкин, агар улар ҳақиқатан ҳам ҳақиқатни нотўғри талқин қиладиган молиявий ҳисобот бўлса. Бу ҳолат бизнес операциялар занжирини нотўғри ташкил этилганлигини билдиради ва фирибгарлик оқибатлари таъсирида корхона ўзини-ўзи банкротлик нуқтасига олиб келади.
Бизнес ички ва ташқи турли хил омиллар таъсирида ноинсоф ходимлар каби муаммога дуч келиши мумкин. Бундай жараёнда ҳар бир ходимнинг ички дуньесини, маънавий қадриятларини раҳбарият томолнидан комуникация алоқаларни яхши ўрнатиш ва ходимнинг хохиш истагларни инобатга олинса, фирибгарлик омилларга камроқ дучор бўлиш эҳтимоли юқори бўлади. Ташкилотда соғлом шакилланган ички муҳит халол ишлашга ундаши аниқ.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling