Тушунтириш хати ёзилишидаги асосий зарурий қисмлар мавзусида очиқ дарс машғулоти


Download 13.25 Kb.
Sana17.01.2023
Hajmi13.25 Kb.
#1097802
TuriРеферат
Bog'liq
...............................


тушунтириш хати ёзилишидаги асосий зарурий қисмлар” мавзусида очиқ дарс машғулоти;
2. 2021 йил 17 майда 1-курс талабаларига “Академик ёзув 2” фанидан “Шарқ академиялари ҳақида” мавзусидаги очиқ дарси;
3. 2022 йил 11 январда “Академик ёзув 2” фанидан “Реферат. Реферат турлари” мавзусидаги очиқ дарси;
4 . 2022 йил 10 октябрда “Академик ёзув 1” фанидан “Матнни маъновий қисмларга бўлиш тамойиллари” мавзусидаги очиқ дарси;
Таълимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2015 йилда Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш минтақавий марказида 144 соатли курсларда ўз малакасини оширган. 2020 йил Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш минтақавий марказида 288 соатли курсларда ўз малакасини оширган. Олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун ташкил этилган 24 соатга мўлжалланган “Касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари” масофавий курсини, 72 соатга мўлжалланган “Масофавий таълимни ташкил этиш технологиялари” масофавий курсини, 72 соатга мўлжалланган “English (Beginner)” масофавий курсларини тўлиқ ўзлаштирди ва сертификат билан тақдирланган.
Н.Матязова халқаро ва республика миқёсидаги қатор илмий анжуманларда ўзининг илмий маърузалари билан иштирок этиб келмоқда.
Н.С.Матязова ўзини меҳнатсевар, интизомли, ташаббускор педагог сифатида кўрсатмоқда. Ўз хизмат вазифаларини виждонан, ўз вақтида ва сифатли бажариши, буюрилган топшириқларга масъулият билан ёндошиши, ўзига ҳамда атрофидагиларга нисбатан талабчанлиги, хушмуомалалиги, камтаринлиги ва ғамхўрлиги билан ажралиб туради.
Тошкент ахборот технологиялари университети жамоаси, ходимлар касаба уюшмаси Матязова Нилуфар Сабировнани 13.00.01 - “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи” ихтисослиги бўйича “доцент” илмий унвонини беришга тавсия этади.
(Маълумотнома бандларини тасдиқловчи ҳужжатлар йиғма жилдда илова қилинмоқда).
Кенгаш раиси Ў.Матякубов
Кенгаш котибаси З.Ражабова
Ходимлар бўлими бошлиғи М.Бекчанова


2023 йил ____ январь
Download 13.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling