Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов
Download 311.5 Kb.
|
Biol
Морфофизиологик регресс. Морфофизиологик регресс деб, мураккаб тузилишдан бир қадар содда тузилишга олиб борадиган эволюция йўли тушунилади. Ҳайвонларда морфофизиологик регресс, одатда ўтроқ хаёт кечириш усулида ёки паразитлик ҳаётга ўтиш билан боғлиқ бўлади. Масалан, асцидияларда бир жойда ҳаёт кечиришга ўтиш муносабати билан қон томир, нерв системаси, хорда редукцияланиб кетган ва баъзи сезги аъзоларидан маҳрум бўл-ган, лекин тузилишининг шу тариқа соддаланиши уларнинг хўжайини ичагида яшаб олиши зиён қилмайди. Эркин ҳолда ҳаёт кечирадиган ҳайвонларнинг парозитизмга ўтиши ҳамиша тузилишини соддалаштиришга олиб келади.
Ценогенез. Индивидуал ривожланишнинг муайян босқичла-рида келадиган ва кейинчалик йўқолиб кетадиган фойдали мосланишлар ценогенез деб аталади. Эмбрионларнинг хар хил механик шикастлардан сақлайдиган турли кўринишдаги тухум пардалари, масалан рептилилар ва қушлар тухумини оҳакли пардали типик ценогенезлардир. Репилилар, қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонлар эмбрионларини зарб ва силкинишлардан сақлайдиган аминотик парда эмбрионнинг нафас азоси бўлмиш алонтоис, шунингдек сутэмизувчи ҳайвонларнинг йўлдоши ҳам ценогенезлар жумласига киради. Эмбрионал мосланишлар бир неча ҳил бўлиши мумкин: 1) Тухум ва личинкаларнинг химоя рангига эга бўлиши. 2) Эмбрион ва личинкаларнинг озиқланишини таъминлайдиган сариқлик, 3) Эмбрион личинкаларнинг нафас олишига ёрдам берадиган жабра иплари аллонтоис ва бошқалар. А. Н. Северцевнинг фикрига кўра, эволюцион тараққиётнинг мана шу йўллари биологик прогрессни ёки турлар равнақ топадиган ҳолатни таъминлаб беради. Индивидлар сонининг ортиши турларнинг прогрессив тарза тарқалиши ва янги тур хиллари ҳамда турларнинг вужудга келиши ана шу ҳолатнинг мезонидир. Эволюциянинг яна бир йўналиши биологик регрессидир. Биологик регресс турнинг етарли мосланмаганлиги ёки бошқа турлар томонидан суриб чиқарилиши туфайли тур тарқаладиган ареалнинг торайиши ва ундаги индивидлар сонининг камайишидан иборатдир. Эволюциянинг бу йўли турнинг қирилиб кетишига олиб келади. Палеоантологик топилмалар ўтмиш биологик даврларда яшаган кўпгина турлар ўзидан кейин насл қолдирмай, қирилиб кетганидан далолат беради. Биологик прагресснинг турли йўналишлари ўзаро узвий боғлангандир. Хордали ҳайвонларнинг тарихий тараққиёти аввалги аромофоз йўли билан борган. Сўнгра хордалилардан бир тармоқ ажралиб чиқиб, у умуртқали ҳайвонларнинг кенжа турини пайдо қилган. Иккинчи тармоғи идиоадаптация усулида ривожланиб турган хордалилар ( ланцетник) кўринишда бизнинг замонимизгача яшаб келган. Нихоят учинчи тармоғи ( асцидиялар) ўтроқ ҳаёт кечиришга ўтиб, морфофизиологик регрессга учраган. Организм ўз индивидуал ривожланишида (онтогенезида) тарихий тараққиётни қисман такрорланиши Дарвингача ҳам маълум эди. Бир тип ёки кенжа типга мансуб ҳайвонлар, масалан умуртқалилар эмбрионни ўртасидаги ўхшашлик маскур ҳайвонларнинг генетик жиҳатдан қон-қариндошлигидан далолат беради. Download 311.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling