Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


-МАВЗУ: БИОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎРГАНИШ МЕТОДЛАРИ


Download 311.5 Kb.
bet2/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Biol

1-МАВЗУ: БИОЛОГИЯ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ЎРГАНИШ МЕТОДЛАРИ.
Режа:

  1. Биология фанининг шаклланиши.

  2. Тирикликнинг туб мохиятлари. Мавжудотларнинг тириклик даражаси.

  3. Биологиянинг илмий тадкикот методлари.

  4. Биологиянинг муаммолари. Биологияни ўрганишни назарий ва амалий аҳамияти.

Адабиётлар 1, 2, 3.
Биология - бу тириклик хақидаги фан бўлиб материянинг маълум бир шакли сифатидаги тирикликнинг яшаш ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Биология атамаси 1802 йилда бир-биридан мустасно француз олими Ж. Б. Ламарк ва немис олими Г. Р. Тревиранус томонидан фанга киритилган.
Инсоният азалдан тирикликка қизиқиш билан қараган. Хаётга, тирикликка бўлган қараш ҳам фақатгина рухий олам тушунчалари нуқтаи назари билан талқин этилди. Шунинг билан бирга хар хил кузатишлар натижасида дунёвий илм маълумотлари ҳам тўпланиб борилди. Тирик табиатни ўрганиш дехкончилик ишларини ривожлантиришда ўз аксини топди. Инсониятнинг кўп асарлик тажрибаси табиатни ўрганиш соҳасида кўпгина амалий натижалар берди. Шу амалий натижалар нохиясида биология ҳам фан сифатида шакллана борди. Биология фанининг шаклланиши ва ривожланиши содир бўлди. Биология фанининг тарихий ривожи рухий олам фанлари, диний қарашлар ва моддийликка асосланган фикр-мулоҳазалар асосида рўй берди. Даставвал қадимги юнон файласуфлари табиат ходисаларини ва дунёни табиий келиб чиқишини изоҳлашга моддийлик асосида ёндошдилар. Демокри барча ўлик ва тирик жисмлар атомалардан иборатлигини хамда материал танача ҳусусияти шу атомлар катталиги, шакли уларнинг жойлашиш тартиби ва миқдорий нисбатларига боғлиқлигини ўқтирди.
Аристотель (20. 384 - 322 й) дунёнинг реал мавжудлиги ва уни англаб олиш мумкинлигини такидлади. У биология соҳасида кўп ишлар қилди ва ҳайвонларнинг 510 турини изоҳлаб, илк бор улар таснифини келтиради. У табиатнинг умумий уйгунлик ва ривожланиши жараёнида мураккаблашиши каби ғояларни илгари сурди. Табиатда ўзгаришнинг мавжудлиги ва унинг қай тарзда рўй бериши азалданоқ файласуф ва табиатшунослик учун қизиқарли соҳа бўлиб келган ва бир-бирига қарама-қарши метафизик ҳамда диалектик қарашлар мавжуд бўлган. Метафизикага кўра табиатдаги ҳар қандай ҳодиса ўзгармас, турғун ўзгариш содир бўлсада, сон жиҳатдан бўлиб, буюм ва ҳодисанинг туб маънода ҳоссаси ўзгармас қолади. Органик олам ҳақидаги метафизик дунёқараш креационизмлар. Креационистик ғояга кўра илоҳий куч ўсимлик, одам ва ҳайвонни яратган, бўлиб, барча тирик мавжудот пайдо бўлганидан ўзгармаган ва ўзгармайди. Диалистик дунёқарашга кўра борлиқ мунтазам равишда ўзгариб туради, қарама-қаршиликлар кураши туфайли ривожланади ва миқдор ўзгаришлари янги сифат ўзгаришларига олиб келади. Кўпгина қадимги мутафаккирлар (Гипократ, Демокрит) тирик моддаларнинг табиий келиб чиқиши ва эволюцияси ҳамда яшаш учун кураш ғоялари илгари суриб, диалектик назария асосида фикр юритганлар.
Биологиянинг шаклланиши ва ривожида кескин давр буюк инглиз олими Ч. Дарвиннинг содда шаклидан мураккаброққа аста-секин миллиард йиллар давомида, ер эволюцияси назариясининг яратилиши билан бошланди. Бу назария ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги барча мураккаб жараёнлар ҳақидаги тушунчаларни тубдан ўзгартирди ва қайта шакллантирди. Биология фанининг ривожланиши жараёнида мавжудотлар шаклларининг тузилиши, фаолияти, тараққиёти, эволюцияси ва уларнинг атроф-муҳит билан муносабатини чуқур ўрганувчи тармоқлар вужудга келди. Тирик табиатдаги барча жараёнларни илмий назарияларга асосланган ҳолда организм қисмлари ва организмдаги яхлит уйғунлашган фаолият сир-асрорларини ва умуман тирикликнинг келиб чиқиш, эволюциясини, унга хос белги ва ҳусусиятларини чуқур талқин этиш, биологиянинг муҳим вазифаларидан биридир.
Тирикликнинг туб моҳиятларидан бири хар бир организмга хос бўлган ирсий хусусиятларнинг унинг авлодларига ўтиши билан шу организмларга хос хусусиятларнинг сақланишдан иборатдир. Бу тириклик мавжудот таркибий қисмининг ўз-ўзидан ҳосил бўлишини таъминловчи жараёнлар туфайли нуклеин кислоталар фаолиятлари асосида рўй беради. Тирик мавжудотларга ўзгача белгиларнинг пайдо бўлиши, яъни ўзгарувчанлик хосдир. Бу жараён ҳам ирсият моддаси - нуклеин кислоталардаги ўзгариш натижасида содир бўлади. Юқорида баён этилган тирикликнинг барча белги ва хусусиятлари қаторида шароитга мослашиш, ўз-ўзини бошқариш, ҳосил қилиш ҳамда ички муҳит шароитининг барча кўрсаткичларни турғун ҳолатда сақлаш яъни организм гомеостазини белгилаб бериш каби мураккаб жараёнлар мажмуи хар бир тирик мавжудот учун хос бўлган белгиларнинг замонавий тушунчаси ҳисобланади.
Курраи заминдаги турли-туман ўсимлик ва ҳайвонот дунёси шундайгина тарқалиб қолмай, балки унинг тарқалишини ўзаро узвий боғланиш ҳосил қилган ягона ҳамкор система бунёд этади. Бу система яратувчилар, истеъмолчилар, органик моддаларни парчаловчилар ҳамда муҳитнинг қисман тирик бўлмаган таркибий қисмларини ўз ичига олади. Таркибий қисмлар орасидаги муносабат ва шу жараёнда инсоннинг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир. Муносабатлараро жараёндан инсон ўзига наф чиқариш билан мавжудотлар ва атроф-муҳит ўртасидаги мутаносиблик алоқасининг бузилмаслиги экологиянинг долзарб масаласи тарзида ўрганилади.
Биология фани бўлғуси агроном, селекционерларнинг шаклланишида дунёқарашидаги илмий-табиий бири ҳисобланади. Замонавий би-ология бир томондан хаёт фаолиятининг физик-химиявий асослари ва системали механизмларни англатувчи билимларининг тез ривожланаётганлиги билан ифодаланса, иккинчи томондан биологиянинг социал моҳияти ортиши, яъни биологиянинг жамият хаёти ҳамда унинг ўрганиш объекти ҳисобланиши билан узвий боғлиқлиги ортиб бормоқда.
Биологиянинг ривожи билан унинг турли тармоқлари ўзининг тараққиёт йўналиши бўлган алоҳида фан сифатида шаклланади. Ўсимлик оламини-ботаника, мавжудотлари тузилиши ва фаолиятини анотомия, гистология, физиология, ирсиятнинг генетикаси, органик оламнинг тарихи ривожланишини эволюция, мавжудотларнинг ўзаро ва атроф - муҳит билан узвий алоқасини биологиянинг экологик тармоқлари ўрганади.
Шунинг учун ҳам хозирги биология тириклик ҳақидаги мураккаб фанлар мажмуидан иборатдир.
5. Мавжудотлар гуруҳи орасида ўзаро ўхшашлик ва фарқлар бўлишидан катъий назар улар, яъни барча тирик мавжудотлар ўз тирик-лик даражасига эгадир. Хар бир организмнинг таркиби кимёвий модда бирикмаларидан иборат. Шу моддалар организмнинг энг содда ташкилий даражаси хужайранинг асосини ташкил этади. Хужайралар ўз навбатида организм учун хос бўлган аъзо ва тўқималарни, уларнинг ўзаро мураккаб муносабати бир бутун яхлит организмни ҳосил қила-ди. Тирик мавжудот тузилмаларининг бир тартибда эканлиги ҳақидаги тушунча тирикликнинг ташкилий даражасида ўз аксини топади. Тири-кликнинг молекуляр, суб хужайравий тўқима ва аъзо, организм, попу-ляция-тур, биогеоценотик ва биосфера даражалари тафаввут этилади.
6. Биологиянинг турли соҳаларида қуйидаги илмий-тадқиқот методларидан кенг фойдаланилади. Кузатиш методи, таққослаш методи, тарихий метод, экспериментал метод, моделлаштириш методи. Кузатиш методи организмлар ва уларнинг атрофидаги муҳитда рўй берадиган ходисаларни тасвирлаш ва тахлил қилиш имконини беради.
Турли систематик гуруҳлар, тирик организм жамоалари организмлар, уларнинг таркибий қисмларидаги ўхшашлик ва фарқлар таққослаш усули ёрдамида аниқланади. Турли систематик гуруҳлар организм, унинг органларини тарихий жараёнда пайдо бўлиш қонуниятлари тарихий метод ёрдамида аниқланади. Мазкур метод ёрдамида органик дунёнинг эволюцион таълимоти яратилди. Экспериментал метод орқали тирик табиатдаги, организмлардаги воқеа - ҳодисалар бошқа методларга нисбатан чуқур ўрганилади. Кейинги пайтларда электрон ҳисоблаш техникасининг ривожланиши билан биологик тадқиқотларда моделлаштириш методидан ҳам фойдаланилмоқда.
Биологияда бошқа фанлардаги каби кўп муаммолар, ўз ечимини кутаётган масалалар, тирик табиат сирлари мавжуд. Бу муаммолар биринчидан молекулаларнинг тузилиши ва функциясини аниқлаш: иккинчидан, бир ва кўп хужайрали организмларнинг ривожланиши тартибга солиш механизмларини билиш; учинчидан, организмлар шахсий ривожланишдаги ирсият механизмлари, яъни оқсил биосинтезидан хужайра ҳосил бўлгунига қадар табақаланишни ойдинлаштириш; тўртинчидан, организмлар тарихий ривожланишини аниқлаш; бешинчидан, ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши муаммосини ечиш ва тажрибада исботлаш; олтинчидан, инсонларнинг табиатдаги кўрсатадиган ижобий ва салбий таъсирини билиш; еттинчидан одамнинг пайдо бўлиши билан очиқ бўлган баъзи муаммоларни хал этишдан иборат, юқорида қайд этилган муаммоларни ечиш биология фани олдида турган асосий вазифадир. Лекин биология фани назарий муаммоларни ечиш билан чекланиб қолмасдан у жуда муҳим амалий аҳамиятга эга бўлган муаммолар ечишда ҳам фаол иштирок этади.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling