5-МАВЗУ: ТУР - ЭВОЛЮЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ АСОСИЙ БЎ~ИНИДИР.
Режа:
Тур ва унинг мезонлари.
Тур ҳосил бўлиши, усуллари.
Макроэволюция.
Адабиётлар: 1, 4, 6, 7.
Тирик табиат ўзининг хилма-хил шакллари билан, яьни алохида турлар сифатида намоён бўлади. Тур атамасининг биринчи бор Аристотель қўллаган. Бу терминнинг узил-кесил қарор топиши К. Линей номи билан боғлиқдир. Линей ва ундан кейинги биологлар турлари реал суръатда мавжуд бўлган ўзгармас формалар деб эътироф қилганлар. Ч. Дарвин турларнинг реал мавжудлигини тан олиш билан бир қаторда харакатчан тур хақида материалистик таьлимот яратди. Бу таълимотга кўра, тур тарихий ходисадир. У пайдо бўлади, ривожланади, тўла такомиллашиш даражасига етади. Сўнгра яшаш шароитининг ўзгариши натижасида ўз ўрнини бошқа турларга бўшатиб бериб, бутунлай йўқолиб кетади, ёки ўзи ҳам ўзгариб янги формаларни вужудга келиши учун асос бўлади. Тур тирик материянинг эволюциясида муайян бўғин, яьни алохида. босқичдир. У популяция доирасида бошланғич микроэволюция натижасида вужудга келадиган, ўзининг мухим морфологик, физио логик, биокиёвий, ирсий, экологик ва этологик хусусиятлари билан бошқа турлардан ажралиб турадиган токсономик бирликдир.
Систематикада тур энг асосий таксономик бирлик хисобланади Шу сабабдан хайвонот олами ва ўсимликлар дунёсини тасниф қилиш учун тур мезонлари билан танишиш зарур. Бир турнинг иккинчисидан ажратиб турувчи маьлум бир белгилар йиғиндисига тур мезонлари дейилади.
Ҳозирги кунда қуйидаги асосий тур мезонлари тафовут қилинади.
Морфологик мезон - турларининг энг барвақт аниқланган мезони хисобланади. Ушбу мезон турнинг морфологик-анатомик тузилишига кўра бошқа тур вакилларидан ажралганлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |