Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


-МАВЗУ: ҲАЁТНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ


Download 311.5 Kb.
bet11/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Biol

6-МАВЗУ: ҲАЁТНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ.
Режа:

  1. Ҳаёт тушунчасини Фридрих Энгльс томондан талқин қилиниши.

  2. Машҳур генетик олими Дубинин ва А. С. Мамзин томонидан ҳаётга берилган таъриф формалари.

  3. Немис олими Ф. Вёлер ва Ф. Зингер тажрибалари.

  4. Ҳаётнинг тузилиши даражалари малекула, хужайра, организм, популяция, тур биогеоценотип, биосфера ҳақида тушунчалар.

Адабиётлар : 1, 5, 6, 7.
Ҳаёт ва унинг пайдо бўлиши энг актуал, шу билан бирга энг қийин муаммолардан биридир. Бу муаммоларни ижобий хал қилиш учун, энг аввало, ҳаёт ўзи нима? - деган муаммони хал этиш зарур.
Илмий коммунизмнинг асосчиларидан бири бўлган Фридрих Энгльс биринчи марта ҳаёт муаммосига илмий томондан ёндошган. У ХIХ асрнинг иккинчи ярмида табиат фанларида тўпланган ютуқларни эътиборга олиб, ўзининг «Табиат диалектикаси» ҳамда «Анти-Дюринг» деган асарларида ҳаётнинг моҳияти ва пайдо бўлиши ҳақида ажойиб фикрларни баён этган. Энгельснинг қайд қилишича, ҳаёт тирик материя харакатининг алоҳида формасидир. Тирик материянинг сифат жиҳатдан ўзига хослиги шундан иборатки, у оқсиллардан тузилган бўлиб, атрофни ўраб олган табиат билан моддалар алмашинуви орқали доим муносабатда бўлиб туради. Қайд қилишганларни эътиборга олиб, «Табиат диалектикаси» асарида Энгельс ҳаётга қуйидагича таъриф берган. «Ҳаёт-оқсил жисмларининг яшаш усулидир, уларни қуршаган ташқи табиат билан бўладиган тўхтовсиз моддалар алмашинуви бу усулнинг муҳим моментидир, зеро мазкур алмашинув тўхташи билан ҳаёт ҳам тўхтайди. Бу эса оқсилнинг бузилишига олиб келади. Ҳаётга берилган иккинчи таърифда тирик табиатнинг ўзини-ўзи янгилашга эътибор берилган. Ҳаёт - оқсил жисмларининг яшаш усулидир. Бу яшаш усули эса ўз моҳияти билан мазкур жисмларнинг химиявий таркибий қисмларининг доимо ўзини-ўзи янгилаб туришдан иборатдир. Энгельснинг ҳаётга берган таърифнинг уч томонини таъкидлаб ўтиш керак. Булар биринчидан, ўлик табиатдан фарқ қилиб, ҳаёт оқсил жисмлар билан узувий боғлиқ; иккинчидан, ҳаёт доимий содир бўладиган моддалар алмашинуви жараёни ўзини-ўзи янгилаш жараёни билан ва ниҳоят учинчидан, ҳаёт оқсил жисмлар ташқи муҳит билан доимо алоқада эканлигидадир. Акс холда моддалар алмашинуви тўхтаб, оқсиллар парчаланиши юз беради. Бу таъриф 80 йил илгари берилган эди. Бу давр ичида биология фани янада ривожланди. Кейинги 30 йил мобойнида айниқса органик химия, биология, биофизика, экология, генетика ва бошқа табиий фанлар соҳасида улкан ютуқларга эришилди. Оқибатда ҳаёт муаммоси турли соҳада ишлаётган омиллар диққат-эътиборини тобора ўзига торта бошлади.
Ҳаёт пайдо бўлиши тўғрисида физик Дж. Бернал, биохимик Г. Стейнман, химик М. Кальвин, геолог М. Руттен ҳамда органик химия соҳасида ишлаётган М. Фонс ва К. Дозелларнинг асарлари босилиб чиққанлиги ва бу масалага бағишлаб 1957 йили Москвада, 1963 йили Флорида штатида ва 1973 йили Францияда халқаро конгреслар чиқарилганлиги юқоридаги фикрни яна бир бор тасдиқлайди. Фан соҳасида олинган кейинги маълумотларга кўра, чунончи, хужайрада оқсил ўз-ўзидан пайдо бўлмаслиги, аксинча унинг синтезланиши ДНК молекуласидаги нуклеотидлар сонига ва улар қай тартибда жойлашганлигига боғлиқ эканлиги маълум бўлди.
Организмларни анабиоз холатда ўрганиш, шунингдек, ноқулай шароитда (қуритилган, организмларни -80, -190, -253, -269 градусларда сақлаш ва қулай шароитда хатти-харакатини кузатиш) моддалар алмашинуви жараёни тамомила тўхтаганда, яъни организм, орган, хужайраларда ҳаётий жараёнлар вақтинча тўхтаганда ҳам тирик организмлар ўзининг хусусиятларини сақлаб қолиши ва намоён этиши мумкинлигини кўрсатди. Фан соҳасида олинган бундай маълумотлар заминида Энгельснинг ҳаётга берган таърифи мунозарага сабабчи бўлмоқда. Бир қатор биологлар Энгельснинг ҳаётга берган таърифи янги фан далиллари заминида ҳам ўз кучини сақлаб қолади, аммо бунда «оқсил жисмлар» деган иборани ҳозирги замон мазмунида тушуниш лозим деб уқтирадилар. Иккинчи гуруҳ олимлар ҳусусан, математиклар, биохимиклар, генетиклар Энгельснинг ҳаёт ҳақидаги фикрларни ҳозирги фан ютуқларига мос келмайди, шунга кўра, ҳаётга томомила янгича таъриф бериш керак деган фикрни илгари сурдилар. Масалан Колмогоров мулоҳазасига кўра, ҳаётга таъриф берганда барча индивидлар учун хос бўлган ахборотни тўплаш ва қайта ишлаш механизмини асос қилиб олиш керак. Америка олими Кальвиннинг ҳаётнинг специфик хоссаси тўғрисидаги фикри ҳам мазмуни жиҳатдан шунга яқин келади. Унинг мулоҳазасига кўра тирик организм: 1) энергия ташиш ва ўзгартириш; 2) ахборотни йиғиш ва ташиш хоссасига эга молекуляр агрегатдан иборат.
Машхур генетик олим Дубинин «Евролпадаги ҳаёт кўринишини тарих ахбороти ва ўзини-ўзи вужудга келтиришга эга очиқ системадаги ДНК, РНК ва оқсилнинг ўзаро таъсири деб характерласа бўлади», деган эди. Яна бир гуруҳ олимлар Энгельснинг ҳаётга берган таърифи умуман тўғри, лекин унга замон тақазоси билан баъзи бир ўзгаришлар киритиш керак деб уқтирадилар. Масалан, Кедров фикрича, ҳаёт таърифида материя яшаши усулининг специфик хоссаларигина эмас, балки шу билан биргаликда, харакат формасининг специфик хоссалари ҳам эътиборга олиниши керак.
А. С. Мамзин томонидан ҳаётга берилган таъриф Кедров фикрларига мазмунан яқин. Унинг қайд қилишича, «дастлабки формадаги ҳаёт таркибида доимий элементлар сифатида оқсил типидаги бирикмалар, нуклеин кислоталар ва фосфор органик бирикмалар сақлайдиган атроф-муҳит билан ўзаро таъсир жараёнида моддалар, энергия ва ахборотнинг тўпланиши ҳамда ўзгариши асосида ўз-ўзидан бошқарилиш ва ривожланиш хоссаларига эга булган очиқ коллоид системаларнинг яшаш формасидан иборат» деб таърифлаш мумкин. Ҳаётга берилган таърифларнинг ҳаммасида унинг очиқ система эканлигини эслатиб ўтилди. Очиқ система тушунчаси биологияга физикадан ўтган. Тирик организмларга нисбатан очиқ система деганда, ҳар бир тирик мавжудод ташқаридан озиқ шаклида энергия ва материя турини ўзлаштириши ҳамда ҳаёт фаолияти туфайли вужудга келган ташландиқларни атрофдаги муҳитга чиқариб туриши, шундагина у нормал ҳаёт кечира олиши тушунилади. Шунинг учун ҳам очиқ система тушунчаси баъзи бир олимлар томонидан берилган ҳаёт таърифига киритилган. Масалан, Валкенштейн ҳаётга шундай таъриф берган: «Ерда мавжуд бўлган тирик жисмлар биополимерлардан, яъни оқсиллар билан нуклеин кислоталардан тузилган, ўзини-ўзи ишлаб бошқарадиган очиқ системалардир.
Идеалист олимлар, витализм оқими тарафдорлари, дин пешволари, тириклик анорганик оламдан алохида «жон» ёки «илоҳий куч» нинг борлиги билан фарқ қилади, деган фикрни тарғиб қилдилар. 1829 йили немис олими Ф. Вёлер бундай идеалистик қарашларга қақшатгич зарба берди. У лабаратория шароитида калий цианид билан аммоний сульфатни қиздириб органик модда-мочевина олишга мувофиқ бўлди. Бу билан организмдан ташқари холатда анорганик моддалардан органик моддалар ҳосил қилиш мумкинлигини амалда исботлади.
Вёлер тажрибасидан кейин 150 йил мобойнида турли мамлакатлар омили органик моддаларнинг янида мураккаб тузилишига эга бўлган углеводлар, аминокислоталар ва оддий оқсил бирикмалари синтез қилдилар. Масалан, 1954 йилларда Кембридж университетининг ходими Ф. Зингер ўз шогирди билан биргаликда инсулин оқсилидаги аминокислотанинг жойлашиш тартибини аниқлади. 1959 йили олимлардан Муру ва Стейну рибонуклеаза оқсили структурасини аниқлаб, сўнг уни синтез қилишга эришди. Ҳозирги вақтда лабараторияларда синтез қилиб олинадиган органик моддаларнинг умумий сони юз мингдан ошиб кетди.
Органик химия соҳасида олиб борилган тадқиқотларда виталистлар билан идеалист олимларнинг ҳаёт тўғрисидаги фикрлар билан идеалист олимларнинг ҳаёт тўғрисидаги фикрлари асоссиз эканлиги исботланди. Эволюция синтетик назариясининг тараққий этиши туфайли тирик табиатни ўрганишга оид тадқиқотларда биологик усуллардан ташқари физика, химия, математик усуллар ҳам кенг қўлланила бошлади. Натижада ҳаётнинг тузилиши даражалари ҳақидаги билимлар шаклланди. Ҳаёт тузилиши даражаларининг миқдори ва сифати тўғрисида олимлар ўртасида якдиллик бўлмасада, лекин уни малекула, хужайра, организм, популяция тур биогеоценотик биосфера даражасида бўлишини кўпчилик эътироф этади. Эволюция механизмлар ҳаётнинг малекула даражасидан тортиб, то биосфера даражасигача бўлганларини қамраб олади. Аммо асосий эволюцион ходисалар молекула, хужайра, организм, популяция, тур ва биогеоценотик даражаларида кузатилади. Ҳаётнинг ҳар бир тузилиши даражасида унинг бошланғич бирлиги бўлиб нуклеин кислоталар молекуласининг бир бўлаги ҳисобланган гендир. ДНК редупликацияси туфайли генлардан нусха ва ахборот олинади ва улар бўғинлар орасида узвий боғланишлар ҳосил этади. Одатда, молекулалар турғунлигининг бузилиши генлардаги ахборот ўзгаришига сабаб бўлади. Бу бошланғич ходиса ҳисобланади. ДНК редупликациясида бундай ўзгаришлар - мутациялар келгуси бўғинларга берилиши табиийдир. ДНК молекуласидаги ахборот ҳаётий жараёнларни амалга оширишда бевосита эмас, балки билвосита иштирок этади.
ДНК молекуласидаги ирсий ахборот маълум муҳит, оргоноид энергия бўлган тақдирдагина оқсил биосинтези жараёнида ҳақиқий ахборот холига айланади. Бу жараён хаётнинг хужайравий тузилиши даражасида рўй беради. Шунга кўра, ҳаётнинг хужайравий тузилишининг бошланғич бирлиги хужайра, бошланғич ходисаси эса- хужайра метоболизмининг реакцияларидир.
Туғилгандан то ҳаётини охиригача тирик система тарзида бўлган индевид ҳаётнинг организм даражасининг бошланғич бирлиги хисобланади. Шунга кўра, уни ҳаётнинг онтогенетик даражаси деб айтиш мумкин. Индевидуал риаожланиш мобойнида организмда юз берадиган барча қонуний ўзгаришлар ҳаётнинг организм даражасининг бошланғич ходисаси ҳисобланади.
Ҳаётнинг популяция- тур даражасининг бошланғич бирлиги популяциллардир. Эволюциянинг бошланғич омиллари таъсирида популяция генофондида эволюцион янгиланиш рўй беради. Бу янгиланиш ҳаётнинг популяция - тур даражасининг бошланғич ходисасидир.
Муҳитнинг маълум шароитида ҳар хил систематик гуруҳларга кирувчи организмлар ўзгарувчан, шу билан биргаликда маълум муддат мобойнида турғун уюшма биогеоценозларини ҳосил қилиб, у ҳаётнинг биоценотик даражаси учун бирлик ҳисобланади. Айрим биогеоценозларнинг тур таркиби тарқалган жойининг характеристикасини, моддалар ва энергиянинг давра айланишини таъминлаб, ўз навбатида ҳаётнинг биогеоценотик даражаси учун бошланғич ходиса ҳисобланади.
Моддалар ва энергиянинг давра айланишида тирик организмлар муҳим ўрин тутади. Моддалар ва энергия шаклидаги ҳар бир биогеоценоз очиқ систесадир. Шу сабабли биогеоценозлар ягона комплексга, яъни ҳаётнинг тарқалиши области - биосферага бирлашади.
Саволлар:

  1. Ф. Энгельснинг ҳаётга берган таърифида қандай мазмун ётади?

  2. Ҳаёт пайдо бўлишидаги биринчи босқич нимадан иборат?

  3. Нуклеин кислоталарнинг абиоген йўл билан пайдо бўлиши мумкинлигини ким ва қандай исбот этган?

  4. Пробионтлар деганда қандай системалар тушунилади?




Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling