Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


Download 311.5 Kb.
bet10/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Biol

Филетик эволюция - бу алоҳида бир филогенетик тармоқда содир бўладиган аждод турнинг аста - секин ўзгариб, бошқа турга айланиш жараёнидир. Филетик эволюцияда аждод тур бир неча турга ажралмайди. Шунга кўра, турлар сони ўзгармай қолади. Эволюциянинг бу шакли барча ўсимлик ва хайвон гурухларига хосдир. Бу ўзгаришларсиз бирорта хам эволюция жараёни содир бўлиши мумкин эмас. Шу боис филетик эволюцияни эволюциянинг элементар шаклларидан бири деб қабул қилиш мумкин. Қадимги кўпчилик ўсимлик ва хайвон турлари, шунингдек хозирги даврда мавжуд турлар филетик эволюцияга мисол бўла олади. Бир бармоқли замонавий отларнинг беш бармоқли оёғи бўлган қадимий аждоддан ривожланганлиги филетик эволюцияга классик мисол бўла олади.
Таксономик гурухлар бирламчи эволюциясининг яна бир хили дивергенциядир. Дивергенция дейилганда, умумий аждодлардан келиб чиккан организмларда суньий ёки табиий танлаш натижасида бир-бирига ўхшамайдиган белгиларнинг пайдо бўлиши тушунилади. Ерда хаётнинг ривожланишида дивергенциянинг бенихоя катта ахамиятга эга эканлигига ўз вақтида Дарвин катта эьтибор берган. Дивергент эволюциянинг содир бўлиш механизми элементар эволюцион омиллар таьсирига асосланган. Алохидаланиш, популяция тўлқинлари, мутациялар ва айниқса табиий танлаш натижасида популяциялар хамда популяция гурухлари аждодлардан тобора фарқланувчи белгиларга эга бўладилар. Эволюциянинг муайян босқичида белгилар ажралиши ниҳоясига етиб, дастлабки турдан икки ёки ундан кўпроқ янги турлар пайдо бўлади.
Дивергенциянинг мазкур схемаси фақатгина тур ҳосил бўлишига даҳлдор бўлмасдан, балки йирикроқ таксономик бирликлар - авлод, оила туркум ва бошқалар ҳосил бўлишига хам бир хилда дахлдор бўлиши мумкин. Ҳар қандай таксономик гурух алохидаланиш ва оқибат натижада табиий танланиш таьсирида содир бўладиган дивергенция туфайли вужудга келади. Бундан чикадиган хулоса шуки, янги турларнинг пайдо бўлиши узоқ давом этган тарихий тараққиёт жараёни бўлиб, табиий танланиш йўналишига боғлиқдир.
Конвергенция. Бир-бирига қардош бўлмаган ёки филогенетик қардошлик жиҳатидан бир-биридан жуда узоқ турадиган формаларда бир хилдаги муҳит шароитларига мосланиш натижасида конвергент ўхшашлик ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, ер остида ёки ғорларда яшайдиган бир қатор формаларда улар систематикада хар хил ўринда турса хам кўриш аьзолари ковергент тарзда редук- цияланган. Конвергент ўхшашлик қардошлик (филогенетик) ўхшашлик- дан тубдан фарқ қилиб, хар доим юзаки бўлади.
Саволлар:

  1. Тур мезонларини таьрифлаб беринг.

  2. Тур ҳосил бўлиш усулларини тушунтириб беринг.

  3. Юқори систематик гурухларни ҳосил бўлишига олиб келувчи жараёнлар, таьрифлаб беринг.




Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling