Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов
-МАВЗУ: ИММУНОЛОГИЯ АСОСЛАРИ
Download 311.5 Kb.
|
Biol
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар. 4, 6, 7, 8.
10-МАВЗУ: ИММУНОЛОГИЯ АСОСЛАРИ.
Режа: Организмнинг химоя механизмлари. Иммунитет турлари. Фагоцитларнинг функциялари. Адабиётлар. 4, 6, 7, 8. Иммунитет (лат-immunitas- бирор нарсадан халос бўлиш, кутилиш) -организмнинг ўзидан ирсий жиҳатдан ет хусусиятлари билан фарқ қиладиган тирик таначалар ва моддалардан химояланиш учун кўрсатадиган комплекс реакцияси. Ана шундай ирсий жиҳатдан фарқ қилувчи субстанцияларга антигенлар-кимёвий ёт агентлари бўлган бактериялар ва токсинлари, вируслар, энг содда ҳайвонлар, паразит чувалчанглар, кўчириб ўтказилган тўқима ва органлар, организмларнинг ўз-ўзгарган хужайралари (масалан, рак хужайралари) ва ҳоказолар киради. Паразитнинг организмга кириши жавоб реакциясини келтириб чиқаради, бу реакция олий даражадаги хайвонларга мураккаб шаклларга киради. Организмлар ниҳоят даражада мукаммал тузилган ҳимоя механизмларига эгадир. Шу механизмлар туфайли улар паразитларнинг киришига ва кўпайишига тўсқинлик қилади. Муайян шароитда бу механизмлар бирон микроб тури келтириб чиқарадиган касалликка организмни берилмайдиган қилиб қўяди. Организмнинг инфекцион сабабга кўра берилмаслиги иммунитет деб аталади. Туғма ва турмушда орттирилган иммунитет тафовут қилинади. Туғма иммунитет, яъни касалликка берилмаслик ҳолати турга хос бўлган, ирсий хоссадир. Хайвонларда учрайдиган кўпгина юқумли касалликларга, масалан, итлар тоғ унига одамнинг бе-рилмаслиги бунга мисол бўла олади. Орттирилган иммунитет ҳаёт давомида пайдо бўлади. Масалан, тепкили терлама билан оғриб ўтган одам узоқ вақт давомида шу касалликка берилмайдиган бўлади. Организм ҳимоя реакцияларининг механизмлари жуда хилма-хилдир. Тери ва шиллиқ пардаларнинг баравар хоссалари шу механизмлар жумласига киради, кўпгина касалликларнинг сабабчиларини -тери ва шиллиқ пардалар ўтказмайди. Нафас органларининг шиллиқ пардаларида киприкчалар бор, шуларнинг ҳаракат қилиб туриши туфайли микроблар нафас йўлларидан шилимшиқ билан механик равишда чиқариб ташланади. Бадан териси стерилловчи таъсирга эга, ичак таёқчалари ва ич терлама таёқчалари терига қўйиб қўйилса, 10 минут ичида халок бўлади. Кўз ёши, балғам, сўлак ва бошқаларда микробларни эритиб (лизис) қилиб юбарадиган алоҳида модда - Download 311.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling