Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


Download 311.5 Kb.
bet14/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Biol

Литосфера. У ернинг қаттиқ қавати бўлиб, унинг қалинлиги 50 км дан 200 км гача боради. Литосферанинг юқори қисми ер пўстлоғини, пастки қисми эса ер монтиясини ҳосил қилади. Ер пўстлоғи қуйидаги қаватлардан ташкил топган: чўкма, гранит базальт.
Гидросфера. У ернинг сувли қавати ҳисобланиб, абадий музликларни, океанларни, денгизларни, кўлларни ва дарёларни ўз ичига олади. Бизнинг планетамизни умумий майдони 510 млн км кв. Бўлиб, шундан 361 млн км кв. (71%) ни гидросфера, қолган қисмини эса, яъни 149 млн км кв. (24%) ни қуруқлик ташкил қилади.
Биосфера тушунчаси фанга биринчи марта австриялик геолог олим Э. ЗЮСС томонидан тирик организмлар яшайдиган ер қобиғини белгилаш мақсадида киритилган. Биосфера ҳақидаги маълумотни рус академиги В. И. Вернадский яратган ва ривожлантирган.
Биосфера-тирик организмлар яшайдиган ва уларнинг таъсирида тинмай ўзгарадиган ер шари қобиғининг бир қисмидир, ердаги ҳамма биогеоценозларнинг йиғиндиси умумий экологик система-биосферани ҳосил қилади. Биосферанинг элементар (энг кичик) бирлиги биогеоценозлар ҳисобланади. В. И. Вернадский таърифи бўйича, »биосфера -бу организмлар билан уларни яшаш муҳит шароитини ўз ичига олувчи ҳаётнинг тарқалган жойи».
В. И. Вернадский биринчи бўлиб фанга «тирик модда» тушунчасини киритди. Биосферанинг тирик моддаси бу планетамиздаги барча тирик организмлар биомассасининг йиғиндисидир. Тирик модда таркибига ўсимлик биомассаси, хайвонлар биомассаси ва микроорганизмлар биомассаси киради. Ернинг биомассаси ҳайвонларнинг 2 млн ва ўсимликларнинг 500 минг турини ўз ичига олиб тахминан бир неча юз млн тоннани ташкил қилади. Қуруқликнинг биомассаси 6, 5х10, океан биомассаси эса 29,8х10 тоннани ташкил қилади. Яъни океан биомассаси қуруқлик биомассасидан 200 баробар кам. Океанларда ҳайвонот оламининг вакиллари ўсимликларга қараганда 30 биробир кўп, қуруқликда эса аксинча ўсимликлар оламининг вакиллари (98-99%) ҳайвонлар оламининг вакилларидан (1-2%) кўп. Ҳайвонот олами вакилларининг 93% и қуруқликда ва фақат 7% игина сувда ҳаёт кечиради. Ўсимликларнинг ҳам асосий қисми 92% и қуруқликда, фақат 8% игина сувда яшашга мослашган. Демак, қуруқлик сувли муҳитга қараганда янги турларни ҳосил бўлишида қулай шароит ҳисобланади. Атмосфера ва тупроқда бўладиган жараёнларда катта роль ўйнайдиган тирик модданинг қуйидаги биохимиявий функциялари маълум: газ алмашнуви, оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, металл тузларни ажратиш, органик моддаларни синтезлаш ва парчалаш. Атмосферанинг шаклланишида газ алмашнуви жуда муҳим роль ўйнаган. Чунки атроф-муҳит билан организмлар ўртасида бўладиган моддалар алмашнуви кўпгина газли реакциялардан иборат бўлиб, кислорад, карбонат ангидрид, аммиак, метан, сув буғлари ва бошқаларнинг ютилиши ва ажралиши натижасида юзага чиқиб эркин кислороднинг пайдо бўлиши ҳамда тўпланишига олиб келади. Ердаги тирик организмларнинг қуёшдан оладиган энергияси ҳисобига моддаларнинг 2 та даврий айланиши рўй беради: катта (геологик) ва кичик (биологик). Геологик даврий айланиш, атмосферада моддалар ва сувнинг даврий айланиши хисобига юзага келади. Геологик даврий айланиши асосида тупроқ, ўсимликлар, микроорганизмлар ва ҳайвонлар ўртасида бўладиган биологик даврий айланиш содир бўлади. Биологик даврий айланиш жараёнида тирик органнизмлар ва атроф -муҳит ўртасида кислород, углерод, азот, фосфор, олтингугурт ва вадород доимо айланиб туради ва уларнинг бир қисми биологик даврий айланишдан чиқиб ернинг чўкма қаватида тўпланади.
Тирик организмларнинг биргаликда яшаши натижасида биоценоз, яъни биологик бирлик (ҳамжиҳатлик) ҳосил бўлади. Биоценоз маълум бир географик яшовчи тирик организмлар йиғиндисидир. Биоценозда фақат тирик организмлар ўртасидаги маддалар алмашинуви содир бўлиб қолмасдан, унинг тирикмас қисми ҳам бу жараёнда фаол иштирок этади. Шунга кўра тупроқ, ер ости сувлари ва биосферанинг бошқа қисмларининг ўзаро бирлигидан эдофотоплар ҳосил бўлади. Атмосфера газлари, намлик ҳарорати, ёруғлик, ёғингарчилик ва шу кабиларнинг ўзаро таъсири ҳамда бирлигидан климатопларнинг юзага келади. Эдафотип ва климатопларнинг ўзаро таъсири ҳамда бирлигидан эпотип шаклланади. Тузилиши жиҳатидан бир хил бўлган жойларни биотоплар деб аталади.
Ўсимлик, ҳайвон, микроорганизмлар ва ўлик табиатнинг қисмларидан ташкил топган мустахкам системага биогеоценоз дейилади. Барча биогеоценозлар моддалар алмашинуви бўйича бир-бирига ўхшаш бўлиб, уларда моддалар айланишида уч хил организмлар бўлади.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling