Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


Download 311.5 Kb.
bet17/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Biol

Гаметогенез. Гаметогенез юқори даражада дифференцир лашган ва қўшилиб янги организм ҳосил қила оладиган икки жинсий хужайра- сперматозоид ва тухум хужайрасини ҳосил бўлиш жараёнидир. Гаметогенез бирламчи жинсий хужайра нинг пайдо бўлиши ва унинг жинсий аьзода ўрнашиши ва шу ерда уларнинг митоз йўли билан кўпайиши, сўнг мейоз усулида хромосомалар сонини камайиши, етилиб шаклланиб сперматозоид ҳамда тухум хужайраларини ҳосил бўлиши каби ўта мураккаб жараёнларни босиб ўтади.
Майдаланиш. Зигота ва ундан ҳосил бўлган хужайра ларнинг митоз билан бўлиниши майдаланишдир. Майдаланиш да ҳосила хужайралар бўлиниши рўй берган сари, улар майдаланиб боради ва хужайралар бир-бирига зич жойлашган бўлади. Бирор таьсир натижасида ҳосила хужайралар бир-биридан узоқлашиб келса, узоқлашган тўданинг хар бирида ўлар ўз холича майдаланиш давом этади ва хар бир тўда алохида организмни ҳосил қилади, натижада бир тухумли эгизаклар вужудга келади. Майдаланаётган хужайралар орасида бўшлиқ блостоцель пайдо бўлиб, майдаланиш ниҳосида бластула шаклланади. Бластула кўп хужайрали пуфаксимон муртак. Бластула девори-бластодерма хайвон турига хос равишда бир қават ёки кўп қаватли хужайралар-бластомерлардан иборатдир.
Гаструляция. Гаструляция жараёни мураккаб бўлиб, бластула хужайраларини силжиши ва ўзаро таъсири натижасида икки қаватли муртак ҳосил қилади. Бу қаватлар эктодерма ва энтодерма-эмбрионал варақлар бўлиб, улардан учинчи эмбрионал варақ-мезодерма бунёдга келади.
Гаструляция 4 типи тафовут этилади.

  1. Инвагинация (ботиб кириш)

  2. Эпиболия (ўраб кетиши)

  1. Иммиграция (кўчиб ўрнашиш)

  2. Деляминация (қатламларга ажралиш).

Инвагинация йўли билан гаструляциянинг кечишида бластодерманинг бир қисми ботади ва бластоцел торайиб, янги бўшлиқ - гастроцель ҳосил бўла бошлайди. Ботиқлик бошлан ган жойда ҳосил бўлган тешик-бирламчи оғиз (бластопор) орқа ли гастроцель атроф-муҳит билан боғланади. Ботиқлик қарама қарши деворга тақалиши билан бластоцель йўқолади ва барча бўшлиқ гастроцелдан иборат бўлиб қолади. Бу бўшлиқни икки ички (энтодерма) ва ташқи (экто-дерма) қават ўраб туради. Бластопор юқори ва қуйи лабларга эга.


Эволюция жараёнида гаструляцияда бластопор ҳосил бўлади ва унинг кейинги тараққиётига кўра мавжудотлар бирламчи ва иккиламчи оғизлиларга бўлинади. Бирламчи оғизлилар (шиллиқ қурт, бўғим оёқлилар) да бластопор дифференцирлашиб оғизга айланади. Иккиламчи оғизлилар (кўпгина мавжудотлар, жумладан хордалилар) да бластопор анал тешикка айланади. Оғиз бўшлиғи эса муртакни олдинги қисмидан, янгидан ҳосил бўлади.
Сариқлик кўп бўлганда инвагинация билан бир қаторда эпиболия рўй беради. Эпиболияда анимал қутб бластодерма хужайралари жадалроқ бўлинади ва бу майда хужайралар вегетатив қутбдаги йирик хужайралар устига ёпилиб тушади ва эктодерма хужайраларини ҳосил қилади; вегетатив қутб хужайралари энтодермани бунёд этади. Эпиболия айрим балиқларда, сувда хамда қуриқликда яшовчиларда кечади.
Гаструляция иммиграция йўли билан содир бўлганда бластодерманинг айрим хужайралари кўчиб бластоцелга тушади ва бу хужайралар бўлиниш жараёнида бластодерманинг ички юзасига ўтириб, ички қават-энтодермани, бластодерманинг ташқи хужайралари эса эктодермани шакллантиради. Иммиграция билан кечадиган гаструляция кўпгина кавакичаклиларга хосдир.
Деляминация бластодерма хужайраларининг жадал бўлиниши ва ҳосила хужайраларнинг бластоцель бўшлиғига сиқилиб чиқиши ва ҳосила хужайраларнинг бластоцель бўшлиғига сиқилиб чиқиши ва қўшимча қават - энтодерманинг вужудга келтириш билан юзага чиқа-ди; ташқи қават хужайралари энтодерма хужайралари бўлиб қолади.
Тўқималарнинг ҳосил бўлиши - гистогенез ҳамда аъзоларнинг вужудга келиши - органогенез эмбрионал варақ хужайраларининг мараккаб ўзаро таъсири, уларнинг силжиши, кўпайиши, ўсиши натижасида рўй беради. Органогенез жараёни эмбрионал ривожланишнинг сўнгидагина охирига етади. Аъзоларнинг мураккаблашиши, ўсиши туғилгандан кейин ҳам давом этади. Энтодермада муртакнинг узунаси бўйлаб хужайра тўплами вужудга келиб, ундан ажралади ва хорда ҳосил қилади. Хорда юқори тараққий этган мавжудотларда йўқолиб кетади. Айрим хордалиларда у бир умр сақланиб қолади.
Мезодерманинг ўзи айрим қисмларга бўлинади. Сегментлашган қисми сомитларга ажралади. Сомитларга бўлиниш хорда ва нерв найи хужайраларининг индукцион таъсири натижасида рўй беради.
Мезодерма склеротом, дерматом, ленотом, нефротом ва спланхнатом каби сомитлар хакозо. Склеротом суяклар (умуртқа, қовурға, курак) дермотом тери, ленотом мушаклар, нефратом айирув аъзоларини бунёд этади. Спланхнатомнинг ўзи 2 (эктодермага қараган париотал ва энтодерма ичак найи билан чегараланган вистерал) варакчага ажралиб, оралиғида иккиламчи бўшлиқ- целом пайдо бўлади. Спланхнатом ички аъзоларини қопловчи пардаларни ҳосил қилади.
Энтодерма ичак ва сариқлик энтодермасини беради. Ўз навбатида ичак энтодермасидан ошқозон-ичак йули эпителийси, йирик безлар (жигар, ошқозон ости бези), нафас аъзолари ҳамда уларнинг ҳосила безлари вужудга келади.
Эмбрионал варақлар, нерв найи ва хорда организм қисмлари ҳосил бўлиши учун манба тузилмалар бўлганлигидан улар муртакнинг ўқ (асосий) аъзолари дейилади.
САВОЛЛАР:

  1. Организмнинг индивидуал ривожланиши нима ва у қачондан бошланади?

  2. Преформизм ва эпигенез қарашларининг бир - биридан фарқи нимада?

  3. Жинсий хужайраларнинг етилиб келиши қайси босқичлардан иборат?


Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling