8-МАВЗУ: БИОСФЕРА ТУШУНЧАСИ,
УНИНГ ЧЕГАРАЛАРИ.
Режа:
Геологик қаватлар.
Биосферанинг тирик моддаси.
Биосфера структураси.
Биосфера ва жамият.
Адабиётлар: 2, 6, 7, 8.
Биз яшаб турган сайёрамиз юзасида бундан 5-5, 5 млрд йиллар олдин унинг пўстилоғи ҳосил бўла бошлаган. Кейинчалик энг асосий геологик қаватлари яъни атмосфера, гидросфера ва литосфера вужудга келган. Атмосфера 3 қаватдан ташкил топган бўлиб улар: тропосфера стротосфера ва ионосфера. Тропосфера Ер юзига тегиб турувчи пастки қават бўлиб. 16 км баландликкача кўтарилади ва атмосфера массасининг 80% ини ташкил қилади. Тропосферада моддаларнинг горизонтал ва вертикал харакатлари ҳамда уларнинг аралашишлари туфайли булутлар юзига келиб ёғингарчилик бўлиб туради. Тропосфера ер юзининг нурланиши ҳисобига чиққан иссиқлик таъсирида қизиб, юқорига кўтарилган сари ундаги ҳарорат пасая боради ва юқори чегарада ҳарорат 50оС гача совийди. Тропосфера таркиби 78,08% азот, 20,95% кислорот, 0,93% орган, 0,03% корбонат ангидрид ва жуда озгина миқдорда неон, гелий, метан ва бошқалардан иборат. Тропосфера қавати устида стратосфера жойлашган. Стротосферанинг юқориги чегараси 100 км баландликкача чўзилган бўлиб у ерда ҳавонинг ҳарорати 0-10оС иссиқ бўлади. Ер юзида фотосинтез ҳисобига ҳосил бўлган эркин кислорот стротосферада электр зорядлари ва ультрабинафша нурлари таъсирида озонга айланади. Атмосфера умумий массасининг миллиондан бир қисмини озон ташкил қилади. Озоннинг энг кўп қисми 25 км баландликда тўпланган. Озон қавати, ультрабинафша ва космик нурларни ўзига ютиб, организм хаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Ерга йўналаётган 13% қуёш радиацияси озон қавати ютади. Шунинг учун ҳам стратосферадаги ҳаво ҳарорати пастдан юқорига қараб 56 дан 10 гача кўтарилади.
Стратосфера устида ионосфера жойлашган бўлиб, ундаги ҳаво ионлашган бўлади. Ер юзидан юқорига кўтарилган сайин ҳавонинг таркиби ўзгариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |