Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов
-МАВЗУ: ЭВОЛЮЦИЯНИ ХАРАКАТЛАНТИРУЧИ ОМИЛЛАРИ. ТАБИИЙ ТАНЛАШ ШАКЛЛАРИ
Download 311.5 Kb.
|
Biol
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар: 1, 4, 5, 6, 7.
3-МАВЗУ: ЭВОЛЮЦИЯНИ ХАРАКАТЛАНТИРУЧИ ОМИЛЛАРИ. ТАБИИЙ ТАНЛАШ ШАКЛЛАРИ.
Режа: Эволюцияни харакатлантиручи омиллар. Ўсимлик ва ҳайвон зотларини хилма-хиллиги. Сунъий ва табиий танлаш ва унинг шакллари. Яшаш учун кураш. Адабиётлар: 1, 4, 5, 6, 7. Ч. Дарвин саёхатдан кейин йигирма йил давомида эволюция назариясини яратиш устида жиддий ишлади ва уни «Табиий танлаш йўли билан турларнинг келиб чиқиши ёки яшаш учун курашга мослаша олган зотларнинг сақланиб қолиши» деган машхур асарида (1858) ёритди. У яна бир неча асарлар ёзди. Улардан «Хонакилаштирилган ҳайвон, маданий ўсимликларнинг ўзгарувчанлиги», (1868), Одамнинг пайдо бўлиши ва жинсий танлаш» (1871), «Ўсимликлар оламида четдан ва ўз-ўзидан чангланишнинг таъсири» (1876) кабиларни кўрсатиб ўтиш керак. Бу асарларида олим органик олам эволюциясининг харакатлантирувчи кучлари: ирсият, ўзгарувчанлик, яшаш учун кураш ва табиий танланиш эканлигини эътироф этди. У бу асарларда турларнинг пайдо бўлиши назариясини атрофлича ривожлантиришга ва чуқурлаштиришга жиддий эътибор беради. Дарвин организмнинг ўзгарувчанлиги янги нав ва зотлар яратишнинг энг муҳим замини бўлиб ҳизмат қилишини аниқлади. У селекционерлар янги зот ва навларни етиштиришда ўзгарувчанликнинг бир неча шаклига таяниб иш кўришни аниқлади. Шунга асосан Дарвин ўзгарувчанликни белгиланган (оммавий) ва белгиланмаган (якка тартибдаги) ўзгарувчанликка бўлади. Белгиланган ўзгарувчанлик бевосита ташки муҳит таъсири остида юзага келади. Иссиқ ёки совуқ, намлик ёки қурғоқчилик, ёруғлик, тупроқ унумдорлиги таъсири билан белгиланган ўзгаришлар келиб чиқиши мумкин. Ҳайвонлар мунтазам кўп ва сифатли озуқа билан озуқланса тез ўсади. Яхшилаб ўгитланган боғ ва полизда ўстирилаётган ўсимликларнинг вегетатив органлари анча кучли ривожланиш томонига қараб ўзгаради. Шароит ўзгариши натижасида барча индивидлар ўхшаш, яъни маълум ўзгаришларни бошидан кечиради. Бу ўзгарувчанликни номи шундан келиб чиққан. Белгиланган ўзгарувчанликда организмларнинг ташқи белгилари - фенотипи ўзгаради, лекин генотипи ўзгармайди. Ирсий бўлмаган ўзгарувчанликни модификацион ўзгарувчанлик деб ҳам аталади. Дарвин битта поданинг ўзидаги ҳайвонлар орасида ёки битта даланинг ўзидаги ўсимликлар орасида учрайдиган ҳаддан ташқари хилма-хил ўзгаришларни белгиланмаган ўзгарувчанлик деб атади. Бу ўзгаришларнинг белгиланмаганлиги шундаки, турли хил ташқи таасуротлар туфайли алоҳида индивидларда турлича йўналишдаги тасодифий ўзгаришлар содир бўлади. Белгиланмаган ўзгаришлар суст тафоввутлардан то кўзга ташланадиган даражада яққол ва кескин бўлиши мумкин. Дарвин замонида ҳали ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятлари кашф этилмаган эди. Ўзгарувчанлик муаммоси Х1Х асарнинг оҳирги ва ХХ аср бошларида илмий асосланиб берилди. Дарвин ҳайвон ва ўсимликлардаги ўзгарувчанликнинг вужудга келишини ўрганиб, организмда турли аъзолар ва уларнинг системалари ўртасидаги узаро боғланишни кўрсатувчи бир қатор муҳим қонуниятларни изоҳлаб берди. Ана шундай ўзаро боғланишни кўрсатувчи қонуниятлар жумласига: 1. Коррелятив ўзгарувчанлик ҳамда: 2. Комбинацион ўзгарувчанлик киради. Коррелятив ёки нисбий ўзгарувчанликда муайян бир аъзо ўзгарганида бошқа аъзолар ҳам доим ёки деярли доимо у билан бир вақтда ўзгаради. Кювье ўзининг «корреляция принципида» ҳайвон танасининг ҳамма аъзолари ўртасида уларнинг тузилишида хам, функцияларида ҳам муайян корреляция бўлишини уқтирди. Дарвин корреляция организмнинг ҳаёт фаолияти жараёнида вужудга келишини ва бир аъзонинг шу хил ўзгариши бошқа аъзонинг ўзгаришига сабаб бўлишини кўрсатди. Коррелятив ўзгарувчанлик организмнинг функцияларида хам юз бериши мумкин. Муайян вазифани бажарувчи мускулнинг ривожланиши билан у бирикадиган суякда қирра ҳосил бўлиши ўртасидаги боғланиш коррелятив ўзгарувчанликка мисол бўла олади. Мушукларда жун пигментацияси сезги аъзолдарининг ўзгаришига алоқадор бўлади. Баъзи организмларнинг оқ ранги билан уларнинг касалликка ва захарланишига мойиллиги ўртасидаги корреляция айниқса қизиқарли: Масалан: оқ рангли кичик овчи итлар бошқаларга қараганда кўпроқ касалликка чалинади. Ирсий ўзгарувчанликнинг комбинатив тури хар хил зотдаги ҳайвон ёки хар хил навдаги ўсимликларни чатиштиришдан ҳосил бўлади. Ўзгарувчанликнинг бу тури қадимдан маълум. Селекционерлар янги ҳайвон зотлари ёки янги ўсимлик навлари етиштиришда кўпинча дурагайлаш усулидан фойдаланганлар. Бунда дурагайларда эски зотларнинг белгилари бир-бирига янгича қўшилибгина қолмасдан, балки янги белгилар ҳам пайдо бўлган. Дарвин тадқиқотларига қадар ҳайвонларнинг хар хил зотлари ёки ўсимликларнинг тури навлари нечта бўлса, уларнинг ҳаммаси худди шунга дастлабки турлардан келиб чиккан деб ҳисобланади. Сунъий танлаш инсон томонидан қадимдан қўлланиб келинган. Дарвин мулоҳазасига кўра, сунъий танлашнинг 2 хил формаси мавжуд. Булар методик ва онгсиз танлашдир. Методик танлашнинг онгсиз танлашдан асосий фарқи шундан иборатки, бу танлашда инсон янги зот ва нав чиқаришни олдиндан планлаштиради ёки бошқача айтганда, зот ва нав чиқаришга онгли ижобий ёндошади. Бу эса ўз навбатида зот ва навнинг тез вақт ичида кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Янги зот ва нав чиқаришда Дарвин методик танлаш билан бир қаторда онгсиз танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган. Табиий танлаш кишлоқ хўжалигида ҳайвон ва ўсимликларнинг янги шаклларининг вужудга келишини тушунтириб берадиган умумий принцип эканлиги аниқлангандан кейин Дарвин шу принцип табиатда ҳам янги шакллар вужудга келишига олиб бормасмикан яъни эволюцион жараённинг харакатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилмасмикан деган саволни ўз олдига қўйди. Дарвин тирик мавжудотнинг мойил эканига ўз эътиборини қаратдим. Бу қонунга кўра, ҳар қайси тур индивидларнинг сони чексиз миқдорда кўпайиш имкониятига эга бўлади. Бироқ табиатда геометрик прогрессия асосида кўпайиш хеч қачон амалга ошмайди, зеро чексиз кўпайиш имкониятлари йўлида « яшаш учун кураш» тўсқинлик қилиб туради. Яшаш учун кураш кўринишларини Дарвин уч турга ажратади: турлараро, тур ичида ва анорганик ташқи муҳит шароитларига карши кураш. Тур ичидаги яшаш учун кураш популяция индивидлари орасида боради. Курашнинг бу тури жуда кескиндир, чунки бир турга мансуб индивидлар бир хил озиқланади ва бир хил хавф хатарга дуч келади. Тур ичидаги рақобат муносабатлари ўсимликлар ўртасида хам кузатилади. Шох шаббаси кенг қулоч ёзган баланд дарахатлар қуёш нуридан кўпроқ бахраманд бўлади. Бақувват илдиз системаси ёрдамида сув ва унда эриган минерал моддалардан кўпроқ озиқланиб, ён атрофдаги кичикроқ дарахтларни сиқиб қўяди. Бақувват дарахтлар бошқа дарахтларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатиб, уларни бутунлай нобуд қилади. Турлараро яшаш учун кураш хар хил турга кирувчи популяциялар ўртасида боради. Масалан, йиртқич хайвон билан унинг ўлжаси, ўтхўр хайвонлар билан ўсимликлар, хашоратхўр қушлар билан хашоратлар ўртасидаги ўзаро муносабат. Табиий танланиш ва индивидларнинг элиминацияланиши жараёнида анорганик табиатнинг шарт шароитлари жуда катта роль ўйнайди. Турлар миқдорини белгилашда эса иқлим мухим роль ўйнайди, хароратнинг пасайиши ёки қурғоқчилик кўпайиши ёмон таьсир қилади. Қахратон қиш, қурғоқчилик, кескин иқлим ўзгаришлари натижасида деярли хар йили қанчадан қанча ўсимликлар қуриб қолади. Яшаш учун кураш жараёнида жуда кўп индивидлар қирилиб кетади, ёки айрим индивидлар ўзидан кейин насл қолдирмайдиган бўлиб қолади. Яшаш учун курашда қандай индивидлар яшаб қолади? Қайсилари ўлиб кетади? Яшаб кетиш фақат бир тасодифмикан? Ана шу масалани хал қилиш учун Дарвин қишлоқ хужалик амалиётига мурожат қилди. Сунъий танлашда селекционер урчитиш учун озгина бўлса ҳам фойдали ўзгаришлари бор индивидларни қолдиради. Маълумки, табиий танлашда ҳам ҳудди шу омил, яъни фойдали ўзгаришларнинг бўлиши роль ўйнаши керак. Ҳар қандай фойдали ўзгариш, хатто у арзимас бўлса ҳам, яшаб кетиш ишончини ошириш керак, бошқача айтганда ташқи муҳит шароитига кўпроқ ва яхшироқ мослашган индивидлар яшаб кетади. Табиий танлаш ҳам ҳудди суъий танлаш сингари индивидлар ўртасидаги фарқларга асосланган. Арзимас бирор хил ўзгариш фойдали бўлиб чиқса ва бу яшаб кетиш эхтимолини оширадиган бўлса, улар наслдан-наслга утиб боради ва неча насллардан кейин индивидлар ўз аждодларидан анчагина тафовут қиладиган фарқларга эга бўлиб қолади. Шундай қилиб, Дарвин ўзи аниқлаган танлаш принципининг табиатда янги шакллар пайдо бўлиши жараёнига ҳам таъллуқли эканини исботлаб берди. Саволлар: Дарвин ўзгарувчанликларни қандай хилларга бўлади? Ўсимлик навлари ва хайвон зотларининг хилма-хиллигига нима сабаб бўлади? Стабиллаштирувчи ва харакатлантирувчи танланиш деганда нимани тушунасиз ва мисоллар келтиринг. Яшаш учун курашнинг сабаблари нималардан иборат? Download 311.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling