Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


Download 311.5 Kb.
bet3/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Biol

Саволлар:

  1. Метафизик дунё қараш деганда нимани тушунасиз?

  2. Биологиянинг ривожланишида кескин давр қачондан бошланади?

  3. Тирикликнинг даражаларини кўрсатинг?

  4. Биологиянинг олдида турган муаммолардан қайсиларини биласиз?



2-МАВЗУ: ДАРВИН ЭВОЛЮЦИОН ТАЪЛИМОТИНИНГ МОХИЯТИ.
Режа:

  1. Табиат тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши. Қадимги шарқ мамлакатларида қадим Юнонистон ва Римда, Марказий Осиёда.

  2. Табиат фани тараққиётимизда метафизика даври. Метафизик даврнинг умумий тавсифи, Линней системаси.

  3. Органик дунё эволюцияси хақида Ж. Б. Ламарк таьлимоти.

  4. Дарвин асарлари. Дарвин таьлимотининг асосий қоидалари.

Адабиётлар: 1, 5, 6, 7.
1. Эволюцион таьлимот тирик мавжудоднинг ерда хаёт пайдо бўлган пайтдан бошлаб то хозирги кунгача давом этаётган тарихий тараққиёт қонунларини ўргатувчи фандир. Эволюцион таьлимотга улуғ инглиз олими Ч. Дарвин асос солган. Бироқ, бу ғояни Дарвингача бир қанча табиатшунос ва файласуф олимлар хам илгари сурган эдилар.
Органик оламнинг тарихий ривожланиши хақидаги таьлимот Х1Х аср ўрталарида яратилган бўлсада, бироқ эволюцион таьлимотга доир баьзи маьлумотлар, ғоялар жуда қадимги даврларга бориб тақалади. Органик оламнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги тасаввурлар кўп жиҳатдан тирик табиатни билиш даражасига боғлиқ. Табиат хақидаги тасаввурлар эрамиздан бир неча минг йил олдин қадимги Миср, Хитой, Хиндистонда пайдо бўлган.
Милоддан олдинги ХVI асрда мисрликлар кўпгина доривор, маданий ўсимлик хилларини билганлар. Улар донли экинлар, сабзо вотлар, мева- дарахтларнинг бир неча турларини экиб ўстирганлар. Мисрликлар қорамол, от, қўй, эшак ва чўчқаларни боққанлар. Қадимги Хиндистон халқлари ҳам милоддан олдинги ХХ-ХV аcрларда кўпгина маданий ўсимликларни эканнлар, қорамол, каптар, ит боққанлар ва биринчи марта товуқ, филни хонакилаштирганлар. Бу ерда материалистик ғоялар Мисрдагига нисбатан анчагина ривожланган. Куртакнинг ривожланиши устида олиб борилган дастлабки кузатишлар ҳам қадимги хиндларга тегишлидир.
Қадимги Хитойда ҳам табиатшунослик бирмунча ривожланган. К\Х алмашлаб экиш жорий этилган. Ерларни ўғитлашда, суғоришда бирмунча ютуқлар қўлга киритилган. Эрамиздан 3000-4000 йиллар илгари ҳайвонларнинг янги зотларини (от), ўсимликларнинг навларини чиқаришда танлаш усули қўлланилган.
Қадимги шарқ маданий мероси, қадимги Юнонистон фани ва маданияти ривожига ўз таъсирини кўрсатган. Шу сабабли ҳам Қадимги Юнонистон табиатшунос файласуфларидан Фелес, Алаксимондир асарларида шарқ диний афсоналари билан бир қаторда, табиий билимлар асосида ривожланган янги ижтиммоий хўжалик амалиёти ҳам ўз ифодасини топган.
Қадимги Юнонистондаги табиатшунослик ривожига Аростотель айниқса катта Ҳисса қўшди. У ҳайвонлар классификафияси асосини яратди. Солиштрима анатомия, эмбриология, соҳасида дастлабки фикрларни баён этди.
Ўрта асарлардагига қараганда уйғониш даврида табиат тўғрисидаги билимлар анчагина ривожланган бўлса-да ХУ-ХУ111 асарларда метофизик дунёқараш ҳукумронлик қилди. Шунга кўра табиат бир-бириданажралиб қолган, ўзаро боғлиқ бўлмаган алоҳида нарса-ходисаларнинг тасодифий тўплами, деб эътироф қилинади ва ундаги ривожланиш жараёни инкор этилди.
2. Ўсимликлар билан ҳайвонларнинг сунъий системасини машҳур швед олими Карл Линней ривожлантирди. У ўз илмий фаолиятида ўсимликлар билан ҳайвонларнинг аниқ ҳамда тушуниш осон бўлган системасини тузишга интилди. Унинг қайд қилишича систематиканинг асосий бирлиги тур ҳисобланади: тур авлодларга авлодлар эса туркумларга, туркумлар эса ўз навбатида синфларга бирлаштирилади. Систематикага бинар номенкулатурани қўшалоқ номни, яъни хар бир формани авлод ва тур номи билан аташни Линней жорий этган. Йиртиқичлар туркуми бошқа ҳайвонлар туркуми билан сут эмизувчилар синфига бирлаштирилди.
Линней ўша даврда фанга маълум бўлган ўсимликларни систеимага солди ва 24 синфга ажратди. Гулли ўсимликларни системага солишда уларнинг генератив органлари тузилишини асос қилиб олди. Жумладан у чангчиларни сонига қараб системага солди. Ваҳоланки ҳозирги замон табиий системасига кўра улар ҳар хил синфларга киради.
Линней ўзи тузган система сунъий эканлигини яхши тушунар эди. Шу сабабли у табиий система тузишга уринди. Линней ҳайвонларни ҳам системага солди. Бунда уларнинг қон айланиши ва нафас олиш системасини асос қилиб олди. Унинг системасида барча ҳайвонлар 6 синфга бўлинадии. Сут эмизувчилар, қушлар, амфибялар ( Судралиб юрувчилар, сувда ҳам қуруқда яшовчилар), балиқлар, ҳашоротлар, чувалчангсимонлар. Ҳозирги классификациядан фарқ қилиб оддийданн мураккабга қараб эмас балки мураккабдан оддийга қараб борган.
XXI асрнинг иккинчи ярмига келиб зоология, анотомия, эмбриология фанларида фақат организмларни тасвирлаш билан чегараланмай, балки уларни вазифасини таққослаб, ҳаёти муҳит билан боғлиқ ҳолда ўрганила бошланди. Организмларнинг шахсий-индивидуал ривожланишини ўрганиш фанда эпигенез ва преформизм оқимларини вужудга келтиради. Эпигенез оқимига Англия олими Гарвей асос солган. У қушлар, сут эмизувчиларнинг эмбрионал ривожланишини ўрганиб, фақат қушлар эмас, балки сут эмизувчилар ҳам туҳумдан ривожланишини таъкидлаган.
Голланд олими Свамерден ХУ11 асрнинг 60-70 йилларида ҳашоротлар метоморфозини ўрганди ва уларда органлар олдиндан тайёр ҳолда мавжуд бўлади деб қайд қилди. У эпенгенез оқимини танқид қилиб, преформизм оқимини ҳимоя қилди.
3. Дарвингача бўлган даврда органик дунё эволюцияси ҳақидаги назарияни биринчи марта француз табиатшуноси М. Б. Ламарк (1744-1829) яратган. У эволююция ҳакқидаги ғояни дастлаб «Зоологияга кириш» асарида илгари сурган бўлсада, 1809 йилда чоп этилган «Зоология фалсафаси» асарида уни эволюцион назария ҳолига келтирди. Унинг фикрига оддий мавжудотлар ўз-ўзидан онорганик табиатдан пайдо бўлади. Кейинчалик ташқи муҳит таъсирида улар ўзгариб даврлар ўтиши билан такомилланиб, мураккаблашиб, тузилиши юксак бўлган организмларга айланади. Ламарк ҳайвонлар систематикаси билан ҳам шуғулланган. Ламарк тушунчасига биноан барча тирик мавжудотлар ўз тузилишини мураккаблаштириш ва такомиллаштириш бўйича ички интилишга эга. Бу идеалистик фикрдир.
Ламарк органик дунёдаги ўзгаришлар жуда секин-асталик билан рўй беради деб турлар табиатда ҳақиқатдан ҳам мавжут эканлигини тан олади. Ламарк органи олам эволюцияси ҳакидаги таълимотга асос солган бўлсада, лекин эволюциянинг ҳаракатлантирувчи омилларини тушунтириб бера олмади.
4. Дарвиннинг эволюцион таълимоти қандай шароитда вужудга келганлигини тушуниш учун Англия капитализимининг ХIХ асрнинг биринчи ярмидаги аҳволи билан танишиш керак. Дарвин таълимоти вужудга келишдаги роль ўйнаган омиллар ижтимоий шарт-шароит, табиий фанларни ютуғ ва1931-1936 йилда уюштирилган « Бигль» кемасидаги саёҳат бўлди.
5. Дарвин саёҳатдан қайтиб келгандан кейин эволюция назария яратиш устида 20 йил ишлади ва уни 1859 йилда «Табиий танланиш йули билан турларнинг пайдо бўлиши», яъни «Яшаш учун курашда мослаша олган зотларнинг сақланиб қолиши», номли асарида эълон қилди. Дарвинни асосий хизмати шундаки, у эволюцияни ҳаракатлантирувчи кучларни очиб беради. Мосланишларнинг юзага келиши ва унинг нисбий бўлиниши, у ғайрий табиий кучлар таъсирига эмас, балки табиат қонунлари таъсирига боғлиқлигини материалистик тушунтириб берди. У турлар ўзгармайди ва уларни худо яратган деган метафизик тушунчаларни таг-томири билан қўпориб ташлади.
Саволлар:

  1. Эпигенез ва префоризм оқимларини моҳияти нимадан иборат?

  2. Органик олам эволюцияси ҳақида Ж. Б. Ламаркини фикри қандай бўлган?

  3. Дарвин таълимоти пайдо бўлишдаги асосий сабабларни кўрсатинг.

  4. Дарвин таълимотидаги асосий қоидалар нималардан иборат?




Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling