Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов
Физиологик-биокиёвий мезон
Download 311.5 Kb.
|
Biol
- Bu sahifa navigatsiya:
- Генетик мезон
- Экологик - географик мезон
Физиологик-биокиёвий мезон хар бир турнинг хаёт фаолиятидаги барча жараёнларнинг кимёвий таркиб жиҳатидан алохидалигидан далолат беради. Молекуляр биология сохасидаги кейинги тадқиқотларнинг кўрсатишича, хар хил турларда ўхшаш функцияни бажарувчи бир хил оқсиллар ўз молекулалари тузилиши жиҳатидан бир- биридан фарқ қилиши мумкин. Бу хулосани инсулин мисолида кузатиш мумкин.
Генетик мезон - турнинг асосий мезонидир. Мазкур мезон иккита хулосага таянади. Биринчидан ҳайвон ва ўсимликларнинг хар бир тури учун хромосомаларда диплоид сони доимий. Лекин турлар, ўзаро кариотиплари, яьни хромосомаларнинг тўплами уларга жойлашган жами ирсий белгилари билан бир-биридан яққол ажралиб туради. Иккинчидан хар хил турга мансуб индивидлар табиий шароитда одатда ўзаро чатишмайди. Эволюция жараёнида вужудга келадиган хилма - хил физиологик ва морфологик механизмлар бундай чатишишга йўл қўймайдиган тўсиқлардир. Мана шундай ажратиб қўювчи механизмлар хайвонлар ва ўсимликларнинг турли гурухларида турлича бўлиши керак. Экологик - географик мезон ўрганилаётган турнинг географик тарқалиши қонуниятларини ҳамда унинг ташқи муҳит экологик омиллари билан ўзаро муносабатларини аниқлашга асосланади. Шуни назарда тутиш керакки, биронта ҳайвон ёки ўсимликнинг муайян турга мансублигини аниқлашда у ёки бу мезондан фойдаланиш етарли бўлмайди, фақат мезонлар йиғиндиси, уларнинг ўзаро бир - бирини тасдиқлаши билан бирга тўлиқ таъриф бериш мумкин. Тур ҳосил бўлиши - бу фазо ва маконда дастлабки бутун (яхлит) турни иккита ёки бир нечта бўлакларга ажралишидир. Тур ҳосил бўлиши тур доирасида узлуксиз давом этувчи микроэволюция натижасида амалга ошади. Янги турни ҳосил бўлиши билан у атрофдаги бошқа тур вакилларидан мустахкам тўсиқлар воситасида алохидаланади, натижада шу турга хос махсус адаптицияларнинг сақланиб қолишига имкон туғилади. Аллотропик ёки географик тур ҳосил бўлиш холлари табиатда ҳайвонларда ҳам, ўсимликлар ўртасида ҳам кенг тарқалгандир. У бошланғич тур ареалининг кенгайиши ёки ареалнинг тарихъий пайдо бўлган тўсиқлар туфайли алохидаланган қисмларга бўлиниб кетиши туфайли содир бўлади. Дарвин таърифлаган въюрокларнинг хамма турлари ўзаро чатишмайди, бу уларда изоляцияланувчи механизмлар яхши ривожланганлигидан далолат беради. Географик изоляция дифференциянинг би-ринчи босқичи бўлган. Дарвин въюрогларида кўриладиган юқори даражадаги хозирги дифференциация бу қушлар архипелагни қуруқ-ликда яшайдиган бошқа қушларга қараганда анча барвақт ўзига макон қилиб олганидан далолат беради. Шу сабабли улар оролнинг қуруқ қисмида яшаш учун кўп жой ва овқат танлаш имконга эга бўлган. Битта оролда бир макон доирасида бир неча турларнинг биргаликда яшаши учун имкон яратади. Натижада орол ҳаёти шароитида бўлиб ўтган дастлабки макон учун кураш жараёни ҳам аллопатрик, ҳам симпатрик турларининг келиб чиқишига сабаб бўлган. Янги тур дастлабки ареал доирасида ҳосил бўлиб, маълум муддатгача она тур билан биргаликда яшайди. Кейинчалик она турининг тақдири турлича бўлиши мумкин: у батамом қирилиб кетиши мумкин, ўзи яшаётган ареалда четга сурилиб чиқарилиши мумкин. Симпатрик тур пайдо бўлиши бир неча усулларда амалга ошади. Биринчи усул автоплоидия. Ўсимликлар эволюциясида полиплоидия, афтидан, жуда ахамиятга эга бўлган. Маълумки, табиатнинг ўта ноқулай шароитида яшовчи ўсимликлар ўртасида полиплоид формалар кўп учрайди. Масалан, Помирда полиплоидлар 85% ни ташкил этса, Исландияда шу ерда яшаб турган ўсимликлар сони 71% ни ташкил этади. Ўсимликларда тур ҳосил бўлиши жараёнида по-липлоиднинг ахамияти борлиги шу билан тасдиқланадики, хозир уруғ-ли ўсимликларни ярмидан кўпроғи табиатда полиплоиддир. Кўпгина полиплоидлар бошланғич формаларга нисбатан яхшироқ ўсиб, кўпроқ ҳосил беради ва меваларнинг йириклиги билан характерланади. Турга нисбатан йирик, юқори турувчи систематик гуруҳлар янги авлодлар, оилалар ва туркумлар ҳосил бўлишига олиб келадиган эволюцион жараён микроэволюция дейилади. Микроэволюция узоқ давом этадиган тарихий тараққиёт жараёнини ўз ичига олади ва шу сабабдан уни бевосита ўрганиб бўлмайди. Янги синфлар ва типлар ҳосил қиладиган эволюцион жараён мегэволюция деб аталади. Систематика, солиштирма анатомия, палентология, биогеография ва бошқа қатор биологик фанлар тўпланган маълумотлар турдан юқори турувчи токсономик гуруҳлар эволюцион тараққиёт йўлини қайта тиклашга имкон беради. Органик оламни ташкил қилувчи йирик таксономик гуруҳлар эволюциясини ўрганувчи фанга филогенетика дейилади. Филогенез шакллари орасида таксономик гуруҳларнинг бирламчи ва иккиламчи ўзгаришларини кузатиш мумкин. Download 311.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling