Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


Download 311.5 Kb.
bet7/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Biol

Биогенетик қонун. Дарвин таълимоти организмнинг индивидуал ривожланиши (онтогенези) билан турнинг тарихий тараққиёти (филогенези ўртасида қонуний боғланиш борлигини кўрсатиб берди. Бу муаммо Дарвингача ҳам кўпчиликни қизиқтириб келган. К. Бэр умуртқали ҳайвонларда тузилишнинг ўхшашлиги ҳамма аъзолар системасига таалуқлигини аниҳлади. Эмбрионал ҳаётнинг илк даврларида бу ўхшашлик айниқса катта бўлади. Масалан: ҳамма умуртқалиларда скелет аввал хорда кўринишида пайдо бўлади, кейин хорда тоғай, сўнгра умуртқа поғонаси билан алмашади. Нерв системаси нерв найи шаклида вужудга келиб, бош мия бешта пафаг даврларини ўтайди. К. Бэр ана шу далилларга асосланиб, умуртқалилар эмбрионида биринчи навбатда типга доир белгилар (хорда, нерв найи, юткин деворида жабрга аппарати) шаклланишини кўрсатиб берди. Шу даврда умуртқали ҳайвонларнинг турли синф вакилларининг эмбриони тузилиш жиҳатдан жуда ўхшаш бўлади. Энг дастлабки ривожланиш босқичларида уларда тана шаклининг ниҳоятда ўхшашлиги, думининг ва оёқ бошланғичларининг бирлиги ва ҳоказолар кўринади. Бу умуртқали ҳайвонларнинг келиб чиқиш бирлигини кўрсатади. Эволюцион эмбриологиянинг ривожланишда эришилган ютуқлар Ф. Мюллер ва Э. Геккелнинг «биогенетика қонуни» деб аталган қонуни таърифлаб беришга олиб келди. Бу қонунга қуйидагича таъриф берилади: «Онтогенез-филогенезнинг қисқа ва тез такрорланишидир». Геккель фикрича хар қайси индивид ўзининг индивидуал ривожланиш жараёнида аждодлар бошидан кечирган тарихий тараққиёт жараёнидаги энг муҳим ўзгаришларини такрорлайди.
Маълумки эмбрионнинг ривожланиши бир хужайрали давр-зиготадан бошланади, чунончи, ҳайвонот дунёсининг ҳамма турлари қадимги бир хужайрали организмлардан келиб чиққандир. Демак, Геккель фикрича зигота ҳайвонот дунёси филогенезининг энг дастлабки босқичлари такрорланишидир. Авлодлар онтогенезида аждодлар белгиларининг такрорланиш ёки такрорланмаслиги сабаблари академик А. Н. Северцов очиб берди ва филоэмбриогенез назариясида баён қилди. А. Н. Северцов филоэмбриогенезлар деб ҳайвонларнинг эмбрионал ҳаёти даврида келиб чиқадиган ва вояга етган шакллари сақланиб қоладиган кейинги наслларига ўтиб, шу тариқа филогенезга қўшиладиган янги ирсий ҳоссаларга айтилади.
Севорцовнинг фикрига кўра филоэмбриогенезлар эмбрионал ривожланишнинг хар қандай даврида келиб чиқиши мумкин. Шу муносабат билан филогенетик ўзгаригшларнинг учта асосий усули тафаввут қилинади.
1. Анаболия 2. Девиация 3. Архалаксис
Эмбрионал ривожланишнинг оҳирида пайдо бўладиган ва эмбриогенезни узайтирадиган қўшимчаларга анаболиялар дейилади. Эмбрионал ривожланишнинг ўрта даврларида рўй берадиган ўзгаришларга девиациялар дейилади. Ниҳоят эмбрионал ривожланишнинг энг дастлабки пайтида рўй берадиган ўзгаришлар архаллаксислар жумласига киради.
Саволлар:

  1. Органик дунё прогрессини қандай турлари тафаввут қилинади.

  2. Биологик прогрессга эволюцияни қайси йўналишлари олиб боради ?

  3. Морфофизиологик рагресс деганда нимани тушунасиз ?




Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling