Тузувчи: Биология фанлари номзоди, доцент Б. Норматов


-МАВЗУ: ЭВОЛЮЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


Download 311.5 Kb.
bet5/19
Sana03.02.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1154582
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Biol

4-МАВЗУ: ЭВОЛЮЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ.
Режа:

  1. Органик олам эволюциясини асисий йўналишлари.

  2. Цитогенез тўғрисида тушунча.

  3. Биогенетик қонун моҳияти.

Адабиётлар: 1, 4, 5, 7.
Дастлабки организмлар вужудга келган пайтдан бошлаб, органик табиат қуйидан юксакка, оддийдан мураккабга томон юқори кўтарилиб борадиган чизиқ бўйлаб, яъни прогрессив ривожланиш йўли билан тараққий этиб борган.
Бироқ бу органик табиатнинг тараққиёти фақат бир томонга юқорига қараб кўтарилиб борувчи тик чизиқ бўйлаб давом этган жараён деб тушуниш мумкин деген гап эмас. Организмнинг фелогенетик ривожланиш йўллари жуда мураккаб ва хилма-хилдир. Академик А. Н. Северцев организмнинг филогенетик ривожланишининг асосий йўналишлари тўғрисидаги изчил таьлимотнинг асосчиси бўлиб, унинг фикрига кўра органик дунё прогрессининг икки тури тафовут қилинади: 1. Морфозизиологик прогресс. 2. Биологик прогресс. Морфофизиологик прогресс дегенда организмнинг тузилиши ва функцияларидаги прогрессив ўзгаришлар тушунилади. Биологик прогресс - бу турнинг гуллаб-яшнаши. Яьни индивидлар сонининг кўпайиши, ареалининг кенгайиши, шунингдек кенжа турлар ва тур ичида бошқа турларнинг хоким бўлишига олиб борадиган хар қандай ўзгаришлардир. Аксарият кўпчилик холларда морфофизиологик прогресс биологик прогрессга олиб боради, чунки тузилиш ва функциялари анча такомиллашган форма атроф муҳитга мосланиш жиҳатидан кўпроқ имкониятга эга бўлади. Шу билан бирга у биологик прогрессга олиб борадиган ягона йўл эмас. Демак, эволюциянинг асосий йўналиши содда тузилишдан мураккаб тузилишга қараб борувчи морфофизиологик прогресс билан боғлангандир. Северцевнинг фикрига биноан биологик прогресснинг тўртта йўналиши тафовут этилади:

1. Ароморфоз, яьни морфофизиологик прогресс.
2. Идиодаптация, яьни қисман мосланиш.

3. Морфофизиологик регресс, ёки умумий дегенерация.
4. Ценогенез, яьни эмбрионал мосланиш.

Ароморфоз. Ароморфоз деб, хайвон ва ўсимликлар тузилишини қуйи даражадан бир мунча юқорироқ бўлган, мураккаб даражага кўтарилишига айтилади. Ароморфозлар айрим аьзоларининг мураккабланишидан иборат бўлиши мумкин ёки бутун организмнинг такомилланишуви йўли билан хам амалга ошиши мумкин. Ароморфоз туфайли организмда, муҳитнинг шарт-шароитлари мос келадиган янги мосламалар пайдо бўлади. Натижада организмнинг муҳит билан алоқаси кенгаяди. Демак ароморфозлар прогрессив эволюциянинг асосий йўлларидир. Ароморфозларга халқали чувалчангларда қон айланиш системасининг вужудга келиши, хордалиларда ички скелет- хорданинг пайдо бўлиши, умуртқали ҳайвонлар юраги тузилишининг мураккаблашиб бориши яққол мисолдир.
Идиоадаптация. Эволюциянинг иккинчи йўналиши идиоадаптациядир. Бу ривожланиш даражасининг юксалиш билан боғланма-ган, тор доирада мослаштирувчи ўзгаришлар йўлидир. Лекин идио-адаптация натижасида организм гарчи тузилиши жиҳатидан ўз аждодлари билан бир даражада турса ҳам ташқи муҳит шарт-шароитларига уларга қараганда анча мослашади.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling