Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

«Яширин лидер». 
Гуруҳ аъзоларидан бири хонадан чиқиб туради. Қолганлардан 
бирини — «лидер»ни танлашади. Қолган иштирокчиларнинг 
вазифаси: лидер муайян ҳаракатларни бажарганда улар ҳам бу 
ҳаракатларни такрорлаши керак. Хонадан чиқариб юборилган 
иштирокчини хонага таклиф қиладилар, унинг вазифаси: «лидер» 
кимлигини аниқлаши керак. Агар тўғри топса, лидер билан ўрин 
алмашади. 
“Сакраш”. 
Гуруҳ иштирокчилари юзларини бир томонга ўгирган ҳолда 
бир қатор турадилар. 


163
Йўриқнома: «Мен «бир, икки, уч», деб санайман ва ҳар «уч» 
деганимда сиз қуйидагича ҳолатларда сакрашингиз мумкин: 
1. Жойингизда турган ҳолда. 
2. Сакраб ўнг томонга ўгирилиш. 
3. Сакраб чап томонга ўгирилиш. 
Топшириқни бир-биримиз билан гаплашмасдан, жимликда 
бажарамиз. Машқ ҳамма иштирокчилар бир томонга қараб 
турмагунларича давом этаверади. Машқни бажаришда ўзаро 
кўрсатмалар берилмаслигига, айрим иштирокчиларнинг келишиб 
олмасликларига ва бир иштирокчининг буйруғи билан бирор 
томонни танламасликка эътибор бериш керак. 
Машқ гуруҳни жипслаштиради, кайфиятни кўтаради, 
қизғинликни, 
тангликни 
юмшатади. 
Шунингдек, 
гуруҳ 
қатнашчиларининг биргаликдаги фаолиятда келишиб олишларига 
ва умумий қарорга келишларига имкон беради. 
Ўйин охирида гуруҳга бериладиган саволлар: «Гуруҳнинг 
олдига қўйган вазифани бажаришда нима ёрдам берди?», 
«Вазифани тезроқ бажаришга нима халақит берди?», «Вазифани 
тезроқ бажаришга нималар ёрдам бериши мумкин эди?» ва ҳ.к. 
Бармоқ ташлаш. 
Гуруҳнинг ҳамма иштирокчилари доира шаклида ўтирадилар. 
Йўриқнома: 
«Ҳозир 
ҳаммамиз 
биргаликда 
қуйидаги 
топшириқни ҳал этишимизга тўғри келади: Мен «бир, икки, уч», - 
деб санайман ва ҳамма тезлик билан, бир вақтнинг ўзида бир-бири 
билан келишмасдан, гаплашмасдан, қўлдаги панжаларни хоҳлаган 
миқдорда ташлайди». Машқ ҳамма бир хилда бармоқ ташламагунча 
давом этаверади. Давранинг ҳамма иштирокчилари бир хилдаги 
бармоқлар сонини ташлаганда машқ тугаган ҳисобланади. 
Машқлар турлича ўтиши мумкин. Баъзан гуруҳга вазифа 
ечилмагунча ўттиз мартагача такрорлаш талаб қилинади, баъзан 
тўрт-беш марта етарли бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, машқ 
муҳокама қилиш учун бой маълумотлар беради. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling