Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
"ҚИЗИЛ ВА ЯШИЛ РАНГЛИ КАРТОЧКАЛАР
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
"ҚИЗИЛ ВА ЯШИЛ РАНГЛИ КАРТОЧКАЛАР БИЛАН ИШЛАШ" МЕТОДИ 78 Ўқувчи-талабалар билан оммавий ва гуруҳ шаклида ишлашда ушбу методни қўллаш ниҳоятда қулай. Бу методдан машғулотлар сўнггида мавзуни мустаҳкамлашга оид тезкор савол-жавобни ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Бунда тезкорликни таъминлаш учун одатда, “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериш мумкин бўлган саволлардан фойдаланилади. Метод қуйидаги ҳаракатларни ташкил этиш асосида қўлланилади: – ўқитувчи томонидан қизил ва яшил рангли карточкалар иштирокчилар сонига мувофиқ тайёрланиб, уларга тарқатилади. - тезкор савол-жавобни ташкил этишда ўқитувчи саволларни бирма-бир эълон қилиб боради. Бунда битта саволни эълон қилинганда ўқувчи-талабалар “ҳа” ёки “йўқ” деган жавобни билдириш учун тегишлича тартибда яшил ёки қизил рангли карточкалардан тегишлисини кўтариб жавоб берадилар. Бу усул дарсда шовқин бўлмаслигига ҳамда бир вақтда гуруҳдаги барча ўқувчи-талабаларнинг ўзлаштириш даражасини билишга имкон беради. Ўқитувчи тўғри ва нотўғри жавобларни санаб белгилайди ва кейинги саволни эълон қилади ҳамда жавобларни санаб белгилаб боради. Ўқитувчи тўғри ва нотўғри жавобларнинг нисбатини аниқлаш орқали гуруҳдаги ўқувчи-талабаларнинг умумий ўзлаштириш даражасини билиш ва тегишли чораларни кўриш имконига эга бўлади. Мактаб, академик лицей, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида “Иқтисодий назария” ва “Иқтисодий билим асослари” фанлари бўйича ташкил этилган машғулот жараёнида “Қизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш” методини қўллашда ўқувчи- талабаларга қуйидаги саволларни бериш мумкин. 1. Инсон эҳтиёжларини қондириш учун унга турли хил неъматлар (ресурслар) зарур бўладими? 2. Ҳаво, сув, қуёш нури ва иссиқлиги, шунингдек, фойдали қазилмаларни инсон кучи билан ҳосил қилиш мумкинми? 3. Инсон меҳнати, унинг томонидан ташкил этилаётган иқтисодий фаолиятнинг маҳсули маҳсулот деб аталадими? 4. Маҳсулотлар фақат моддий неъматлардангина иборатми? 5. Хизмат кўрсатишнинг муайян кўриниши маҳсулот бўла оладими? 6. Моддий неъмат яратмайдиган, бироқ натижаси инсонлар эҳтиёжини қондиришга қаратилган иқтисодий фаолият хизматлар 79 деб аталадими? 7. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун иқтисодий ресурслар (хомашё, инсоннинг жисмоний ва ақлий кучи, турли механизм, машина ва асбоб-уску-налар, ишлаб чиқариш корхоналари)нинг бўлиши шартми? 8. Иқтисодий ресурслар миқдорининг "чекланган деб ҳисобланиши" тўғрими? 9. Жамиятда иқтисодий чекланганлик муаммоси мавжудми? 10. Иқтисодий чекланганлик муаммосининг иқтисодиётнинг асосий (бош, етакчи) муаммоси деб ҳисобланиши тўғрими? Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling