Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

2-
босқич. 
Ўқитувчи гуруҳнинг ҳар бир аъзосига мустақил ўрганиш, 
фикрлаш ва ёдда сақлаб қолиш учун янги мавзу бўйича
тарқатма материал беради. Тарқатма материал умумий 
мавзунинг бир қисмини ташкил қиладиган матндан ёки 
жадвалдан иборат бўлиб, гуруҳнинг барча аъзоларига бир хил 
мазмунда берилиши керак. Демак, янги мавзу олдиндан ташкил 
этиладиган гуруҳлар сонига қараб 4 ёки 5 қисмга бўлиниши 
лозим.
3-
босқич. 
Гуруҳнинг ҳар бир аъзоси матнни якка тартибда ўрганиб чиқиб
эслаб қолиши, кейин эса, гуруҳ аъзолари матнни ўзаро савол-
жавоб асосида гуруҳда муҳокама қилишлари керак. Матннинг 
катта-кичиклигига қараб бу ишга 10 минутгача вақт ажратилади. 
4-
босқич. 
Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ёнига келиб, гуруҳ аъзоларига олдиндан 
тайёрланган, рақам ёзилган қоғозлардан биттадан олишни 
таклиф этади (қоғоз сони гуруҳдаги таълим олувчилар сонига 
тенг бўлиши керак,1 рақамини олганлар 1-гуруҳ, 2 рақамини 
олганлар 2-гуруҳ ва ҳоказо). Ўқитувчи рақамлар бўйича янги 
гуруҳлар тузишни таклиф этади. 
5-босқич. 
Янги тузилган гуруҳнинг ҳар бир аъзоси энди ўзига 2 та 
вазифани: ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчи вазифасини олади. Яъни 
гуруҳнинг ҳар бир аъзоси олдинги гуруҳда ўзи ўрганиб чиққан 
матн мазмунини янги гуруҳ аъзоларига ўргатиши ва ўз 
навбатида гуруҳнинг бошқа аъзоларидаги матнларни ҳам 
ўзлаштириб олиши талаб этилади. Бунда ҳар бир иштирокчи ўзи 
ўзлаштирган материални сўзлаб бериш орқали бошқаларга 
ўргатиши керак. Бунинг учун 20 дақиқа вақт ажратилади.
Натижада, рақамлар бўйича тузилган янги гуруҳлар мавзу 
бўйича барча материалларни ўзлаштиришга эришадилар. 
6-босқич. 
Матн қандай ўзлаштирилганини текшириш учун ўқитувчи гуруҳ 
аъзоларига ўз матнларидан келиб чиқиб бир-бирларига савол 
бериш орқали гуруҳ ичида ички назорат ўтказилади. Бу 
гуруҳдагиларнинг бир-бирларига сўзлаб берган материалларини 


110
қандай ўзлаштирилганини аниқлашга ва мустаҳкамлашга ёрдам 
беради 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling