Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

“ЛОЙИҲА” МЕТОДИ 
 
Таълим тизимида “Лойиҳа” методи турли фанлар бўйича ўқув 
лойиҳаларини амалга ошириш жараёнига хизмат қилади. Ўқув 
лойиҳаси - ўқитувчи томонидан талабанинг муаммони излаши, уни 
ҳал этиш бўйича фаолиятини режалаштириши ва ташкил этишидан 
то уни ҳал этиш йўлини тақдим этишигача мустақил ҳаракат 
қилишини таъминловчи махсус ташкил этилган мақсадли ўқув 
фаолиятидир.
Лойиҳа (проект) –баъзи мураккаб ишланмаларни яратиш 
бўйича ҳужжатлар йиғиндиси. Шу билан бирга, лойиҳа  
тушунчасининг кенгроқ ифодаланиши маълум натижа (лойиҳадан 
кўзда тутиладиган юқори натижа)га эришиш учун мақсадли 
ташкил этиладиган фаолият маъноларини билдиради.
Лойиҳалаштириш - («лойиҳа» сўзидан) – муаммони хал этиш 
бўйича реал натижага олиб келувчи, қатъий тартибга солинган 
ҳаракатлар изчиллигини ўз ичига олган фаолиятни англатади. 


105
Лойиҳалаш – бошланғич маълумотларга асосланиб,
кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш,
режалаштириш орқали фаолият жараёни мазмунини ишлаб 
чиқишга қаратилган амалий ҳаракат.
Лойиҳалаш  “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин
қилиш, башоратлаш – режалаштириш” тизимига асосланади.
Лойиҳалаш моддий буюм, қуроллар, масалан: компьютер 
технологияси ёки оддий иш қоғози, чизғич, қалам, маркер,
нусха кўчириш аппарати (принтер) ва бошқа воситалар,ёрдамида 
амалга оширилади.
Лойиҳани яратиш учун педагог:
- лойиҳани яратиш;
- жараённи босқичма-босқич ёритиш;
- мақсадни аниқ белгилаш;
- мақсадга мос вазифаларни аниқлаш;
- ўқув материали мазмунини шакллантириш;
- савол ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш;
- жараён ёки тадбирнинг методик тузилишини асослаш; 
- талабанинг билим даражасини ташхислаш ва унинг
тарбияланганлик даражасини баҳолаш каби кўникма ва 
малакаларга эга бўлиши зарур. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling