Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


билан якка татрибдаги ишларни олиб бориш асосида ташкил


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

билан якка татрибдаги ишларни олиб бориш асосида ташкил 
этилади.  
Замонавий техника воситалари ёрдамида 100-150 кишидан 
иборат 
катта 
гуруҳларда 
юксак 
малакали 
ўқитувчилар, 
профессорлар маъруза ўқийдилар. 10-15 кишидан иборат кичик 
гуруҳларда эса, маъруза материалларини муҳокама қиладилар, баҳс 
юритадилар. Якка тартибдаги ишлар эса, мактаб кабинетларида
лабораторияларида ўтказилади.
Ўқув вақти маъруза машғулотларига 40%, кичик гуруҳлардаги 
машғулотларга 20%, кабинет ва лабораторияларда якка тартибдаги 
ишларга 40% ажратилади. Одатдаги синф тушунчаси йўқ, кичик 
гуруҳлар ҳам доимий эмас. 
«ИККИ ҚИСМЛИ КУНДАЛИК ДАФТАР» МЕТОДИ 
 
«Икки қисмли кундалик дафтар» методи ўқувчиларга матн 
мазмунини ўз шахсий тажрибаси билан чамбарчас боғлаш, 
ўзининг табиий қизиқувчанлигини қондириш имконини 
берадиган метод ҳисобланади. Айниқса, ўқувчилар қандайдир 
катта матнни уйда, ўқув аудиториясидан ташқарида ўқиб чиқиш 


104
топшириғини олишганида икки қисмли кундалик дафтарлар 
фойдалидир. 
Икки қисмли кундалик дафтар учун ўқувчилар тоза (ёзилмаган) 
қоғоз варағининг ўртасидан тик чизиқ ўтказиб, уни икки қисмга 
ажратишлари керак. Коғознинг чап томонида матннинг қайси 
қисми уларга энг кўп таассурот қолдирганини қайд этишади. 
Эҳтимол, у қандайдир хотирани уйғотар ёки ҳаётларида юз берган 
воқеаларни эсга туширар, ёки шунчаки таажжубга солар. Ёхуд 
уларнинг қалбида кескин норозилик ҳиссини уйғотар.
Ўнг томонида улар шарҳ беришлари керак: айни шу цитатани 
ёзишга уларни нима нарса мажбур этди? Уларда қандай фикрлар 
уйғотди? Шу муносабат билан уларда қандай савол туғилди? 
Қисқаси, матнни ўқиркан, ўқувчилар вақти-вақти билан 
тўхташлари ва ўзларининг икки қисмли кундалик дафтарларида 
тегишли белгилар қўйиб боришлари керак. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling