Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Оғзаки 
Кўргазмали 
Амалий 
2, 4, 7, 8, 9 
 
 
3, 10, 12 
1, 5, 6, 11 


100
Изоҳ: ўқитувчи талабаларнинг мустақил ишлашини таъминлаш 
учун топшириқ мазмунини бироз ўзгартирган ҳолда ҳар бир 
талабага алоҳида топшириқ бериши мумкин..
 
“МУАММОЛИ ВАЗИЯТ” МЕТОДИ
Инсон енгиб ўтиши ўта муҳим бўлган
муаммоларга тўқнаш келгандагина
фикрлаб, тафаккур қила бошлайди.
Шунинг учун тўғри ташкил қилинган 
 таьлим муаммоли бўлмоғи зарур. (Ж.Дью) 
Муаммоли вазият методининг моҳияти машғулотлар 
жараёнида муаммоли вазиятларни яратиш ва ечишдан иборат 
бўлиб, унинг асосида машғулотни ташкил қилиш ва олиб боришда 
фойдаланиладиган дидактик зиддиятлар ётади. Муаммоли вазият 
методи концепциясининг асосий тушунчалари «муаммоли вазият»
«муаммо», «муаммони топиш», «муаммони ечиш», «зиддиятлар», 
«усуллар» кабилар ҳисобланади. “Муаммоли вазият” методининг 
дастлабки босқичи муаммоли вазиятни аниқлаш ҳисобланиб, ўзида 
ўрганилаётган мавзуга доир маълум ёки қисман тушуниб етилган 
муаммони ифодалайди.
Уни бартараф этиш янги билимлар, усуллар, ҳаракат 
кўникмаларини ўзлаштиришни тақозо этади. Агар ўқувчида 
муаммони ҳал этиш билан боғлиқ қийинчиликларни бартараф 
қилиш йўлларини излаб топиш учун бошланғич маълумотлар 
етарли бўлмаса, у албатта, муаммоли вазият ечимини топа 
олмайди, яъни муаммонинг ечими унинг онгида акс этмайди. 
Ўқувчи-талабалар муаммоли вазиятни қабул қилишлари (тушуниб 
етишлари) биланоқ ўзларида мавжуд бўлган билим ва кўникмалар 
мажмуаси ва изланиш тажрибаси ҳамда фикрлаш асосида 
муаммонинг моҳиятини ҳар тарафлама тўлиқ тушуниб етиш, унинг 
асосий боғлиқликларини белгилаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, 
хулоса чиқариш ва уни тўғри ифодалаш жараёни бошланади. Бу 
ҳолда муаммоли вазият ҳал этилиши лозим бўлган муаммога 
айланади. Бундай боғлиқликдан кўриниб турадики, ҳар бир муаммо 
муаммоли вазиятни ўзида намоён этади, бироқ барча муаммоли 
вазиятлар муаммога айланавермайди. 


101
Зиддиятларни бартараф этиш нафақат илмий билиш йўли, шу 
билан бирга ўқиш, ўрганиш, янги билим, кўникма, малакалар ҳосил 
қилиш йўли ҳамдир. Бу методни қуйидаги 17-схема ёрдамида 
ифодалаш мумкин: 
17-схема 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling