Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


“ФУНКЦИОНАЛ – ФОЙДАЛИ ТАҲЛИЛ” МЕТОДИ


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

ФУНКЦИОНАЛ – ФОЙДАЛИ ТАҲЛИЛ” МЕТОДИ 


114
Функционал – фойдали таҳлил методининг яратувчилари 
Пермлик муҳандис Ю.М. Соболев ва Л.Майез бошчилигидаги 
Американинг «Женерал электрик» фирмасининг муҳандисларидир. 
Бу техник объектларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини 
белгилаш методи бўлиб, уларнинг истеъмолчилари ўзига хослиги 
ва бу ўзига хосликни таъминловчи чиқимлар ўртасидаги 
муносабатларни яхшилашга хизмат қилади. Бу методнинг моҳияти 
шундаки, объектга бажарилиши лозим бўлган амаллар ва 
истеъмолчи талаблари нуқтаи назаридан ёндошилади.
Бу метод бир қатор мураккаб конструкцияларга ишлов бериш, 
уларнинг технологиклигини аниқлаш, самарасиз чиқимларга қарши 
«марказлашган ҳужум» ташкил этиш, моддий ва меҳнат 
омилларидан самарали фойдаланишни ошириш масалаларини ҳал 
қилишда 
иқтисодий 
самарадор 
метод 
ҳисобланади. 
Мамлакатимиздаги илмий ташкилотлар ва корхоналарнинг 
хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини маблағ билан таъминлашга ўтилиши 
бу методдан кенг фойдаланиш лозимлигини кўрсатади. 
Шунингдек, функционал-фойдали таҳлил асослари олий 
мактабда бўлғуси мутахассис-тадқиқотчиларга (конструкторлар, 
технологлар) дарс сифатида ўтилиши лозим. Бу эса, олий ўқув 
юртини битиргандан сўнг бориб ишлайдиган илмий ташкилот 
(корхона)да маҳсулотлар конструкциясини, уни тайёрлаш 
технологиясини яхшилашнинг конкрет йўлларини аниқлашга янги 
имкониятлардан келиб чиқиб ишлаб чиқариш ва ускуналарни 
ишлатиш ҳамда ортиқ даражадаги сарф-ҳаражатларни бартараф 
қилишга имкон беради.
Масала шундаки, функционал-фойдали таҳлил нуқтаи 
назаридан қаралганда, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барча сарф-
ҳаражатлари фойдали ва фойдасиз ҳамда ортиқча деб тақсим 
қилинади. Кейингилари яққол кўриниб турган ва беҳуда 
сарфлардир.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling