Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Йўналтирувчи матн методини қўллашдаги ҳаракатлар


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

Йўналтирувчи матн методини қўллашдаги ҳаракатлар. 
Таълим мақсади - касбий ҳаракатларни мустақил бажаришга 
ўргатиш. Германияда таълимнинг энг муҳим мақсади - талабани


124
малакали касбий фаолиятни бажаришга қодир қилиш, бунинг
таркибига эса, мустақил равишда режалаштиришни амалга 
ошириш ва назорат олиб бориш кўникмалари киради. Бу 
кўникмалардан 
фойдаланишни 
амалда 
мутахассиснинг
корхонадаги фаолият ваколатлари билан адаштириш мумкин 
эмас.
Албатта мутахассислар бундай кенг малака талабларига 
уларнинг иш жойидаги шарт-шароитлар ва имкониятлари 
доирасида жавоб бера оладилар. Шундан келиб чиққан ҳолда 
мустақил ҳаракат қилиш шуни англатадики, мутахассис ўзига
топширилган ишларни мустақил равишда, яъни бировнинг
бошқариб туришисиз амалга ошириши керак. Масалан, бирор 
ишни бошлашдан олдин иш тартибини режалаштириш, ишлаб
чиқариш усулини белгилаш, керакли материалларни танлаш ва иш 
тугатилганидан кейин натижа сифати назоратини ўтказиши керак. 
Бундан ташқари мустақил ва маъсулиятли ишловчи
мутахассислардан кутиладиган нарса шуки, улар иш тартибини
иқтисодий мезонларга мувофиқ, яъни тежамкорлик асосида
режалаштириш ва амалга оширишлари керак. Бунинг учун улар
тежамли ишлаб чиқариш усулларини, ишлатиладиган
материаллардан ва энергиядан тежамли фойдаланиш усулларини 
билишлари керак.
Корхонада ўтказилаётган ўқув жараёнида «мустақил
ҳаракатланиш» деб аталган ўқув
мақсаднга эришиш фақат тасодифан 
бўлишига йўл қўйилмайди. Бу 
малакани тизимли равишда 
ўргатиш таълим амалиётининг 
доимий омили бўлиши лозим.
Мустақил ҳаракатланиш 
кўникмаларини ривожлантириш
таълимнинг биринчи куниданоқ
унинг таркибий қисми бўлиши
керак. 
Бунинг 
учун 
топшириқларни 
бажаришда
режалаштириш ва назорат вазифалари киритилиши лозим.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling