Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 «Кичик гуруҳларда ишлаш» 
методининг афзалликлари: 
 
«Кичик гуруҳларда ишлаш» 
методининг камчиликлари: 
1) ўқитиш мазмунини яхши 
ўзлаштиришга олиб келади; 
2) мулоқотга киришиш 
кўникмасининг 
такомиллашишига олиб 
келади; 
3) вақтни тежаш имконияти 
мавжуд; 
4) барча таълим олувчилар 
жалб этилади; 
5) ўз-ўзини ва гуруҳлараро 
баҳолаш имконияти мавжуд 
бўлади. 
1) баъзи кичик гуруҳларда кучсиз 
таълим олувчилар бўлганлиги 
сабабли кучли таълим 
олувчиларнинг ҳам паст баҳо олиш 
эҳтимоли бор; 
2) барча таълим олувчиларни 
назорат қилиш имконияти паст 
бўлади;
3) гуруҳлараро ўзаро салбий 
рақобатлар пайдо бўлиб қолиши 
мумкин; 
4) гуруҳ ичида ўзаро низо пайдо
бўлиши мумкин. 
ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА МЕТОДИ 
Ўқитиш бўйича қўлланма методи мавзуни ўрганиш учун зарур 
материалларни, маълумотларни, мисол, масалаларни ҳамда 
тинговчилар учун саволларни олдиндан тўплаш, тайёрлаш ҳамда 
режалаштириш асосида ўқув машғулотини ташкил қилиш ва 
ўтказишдан иборат. Бундай қўлланмалар талабаларнинг ўқиш, 
ўрганиш, тадқиқ этиш фаолиятини ҳатто ўқитувчи йўқлигида, 


120
масалан, улар матнни мустақил ўқиш топшириғини олганларида 
йўналтиришга ёрдам беради.
Ўқитиш бўйича қўлланма методи қуйидаги ҳолларда яхши 
кўмакчи эканлигини эслатиб ўтиш лозим:
1) талабаларга ўзларининг кузатиши эҳтимолдан узоқ бўлган 
фикрнинг анча нозик ҳаракатини сезишда ёрдам беради; 
2) ишнинг ҳамма босқичларида юқори тартибдаги фикрлашни 
рағбатлантиради; 
3) мунозара ёки ёзма иш учун асос бўлиб хизмат қилади, яъни 
талаба ўз қобиғига ўралиб қолмайди. 
Қуйида мисол сифатида “Амир Темур таълимоти ва унинг 
давлатни бошқариш фаолияти” мавзусига доир ўқитиш бўйича 
қўлланмани кўриб чиқамиз. Ушбу мавзу юзасидан ўқитиш бўйича 
қўлланма методи учун тайёрланган материал қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 
1. Мавзу бўйича асосий маълумотларни ўз ичига олган қисқа 
матн. 
2. Мавзуни ўзлаштиришни мустаҳкамлаш бўйича тингловчилар 
учун саволлар варақаси. 
Машғулотнинг 
бошланишида 
талабаларнинг 
билиш 
фаоллигини ривожлантириш учун “Темур тузуклари” асарининг 
тегишли жойларидан олиб тузилган Амир Темурнинг давлатни 
бошқариш фаолияти тўғрисидаги қисқа матнни ялпи ўқиб 
чиқилади. Кейин шу мавзу бўйича саволлар ёзилган варақни 
талабаларга тарқатиб, уларга жавоб ёзиш топшириғи берилади. 
Саволларнинг мазмуни тингловчиларнинг эътиборини матн ичида 
сочилган муайян деталларга жалб этишга қаратилган бўлади.
“Амир Темур таълимоти ва унинг давлатни бошқариш 
фаолияти” мавзуси бўйича талабаларга жавоб ёзиш топшириғи 
бериш учун саволлар варақаси намунаси: 
 
1. Амир Темур таълимотида қандай ғоялар илгари сурилган? 
2. “Темур тузуклари” асарида жамият ҳаётининг қайси соҳаларига 
тегишли фикрлар баён қилинган? 
3. Амир Темурнинг “Куч - адолатдадир” деб айтган фикрини қандай 
изоҳлаш мумкин?
4. Амир Темур билан унга душман бўлганлар ўртасидаги 
келишмовчиликларга сиз қандай қарайсиз? Сизнингча, уларнинг қай 
бирининг ғоялари жамият ривожи учун асос бўла олади? 


121
Эслатма: дастлабки иккита саволга жавоблар бутун матннинг 
ҳар-ҳар еридан тўпланади. Учинчи ва тўртинчи саволга жавоб 
бериш учун биринчи ва иккинчи саволга жавоб бериш учун 
тўпланган материал асосида юқорироқ тартибда фикрлашга 
тингловчилар рағбатлантирилади. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling