Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


“ТУШУНЧАЛАР АСОСИДА МАТН ТУЗИШ” МЕТОДИ


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

ТУШУНЧАЛАР АСОСИДА МАТН ТУЗИШ” МЕТОДИ 
 
Сиз нимани тушунмасангиз, у сизга бегона
И. Гёте 


116
“Тушунчалар асосида матн тузиш” методи билиш-изланиш 
туридаги мустақил ишлар сирасига киради. Бу метод талаба-
ўқувчиларга мустақил ишлар бажариш жараёнида турли хил 
мантиқий амаллардан фойдаланишни ўргатишга хизмат қилади. 
Булар: таҳлил қилиш ва умумлаштириш, далил ва ҳодисаларни 
қиёслаш, улардаги муштараклик ва фарқли томонларни аниқлаш, 
асосий ва иккинчи даражали белгиларни ажратиш, сабаб-оқибат 
алоқаларини очиб бериш ва шу кабиларни ўз ичига олади.
Одатда, талабалар мустақил ишлар бажаришда ўзлари учун 
номаълум бўлган ҳодисалар, янги ўқув материалларига дуч 
келадилар, бунда улар учун янги билимларни эгаллаш ва ўқув 
муаммосини ҳал қилиш йўлларини излаб топишни талаб этадиган 
муаммоли вазият пайдо бўлади. Бундай муаммоларни тўғри ҳал 
қилишда тегишли назарий билимлар ва айниқса, мавзуга доир 
тушунчалар, қоидаларни пухта билиш талаб қилинади.
Мазкур методни қўллаш қоидалари: 
Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўриш босқичида янги мавзуга 
тегишли асосий тушунчаларни (калит сўзларни) белгилаб, уларнинг 
таърифлари ва ўзаро боғлиқликларини аниқлаб олади. Дарсда 
ўқитувчи янги мавзуни эълон қилади. Ўзи мавзунинг қисқача 
баёнини берганидан сўнг, мавзуга оид тушунчаларни ажратиб
таълим олувчиларга тегишли тушунтиришларни беради. Мавзуга 
доир вазифалардан бирини намуна сифатида бажариб кўрсатади. 
Таълим олувчилар дарсни тинглаш жараёнида ўрганаётган янги 
мавзулари бўйича ўзларининг тезкор таянч конспектларини 
тайёрлайдилар. Сўнг улар таянч конспектдан фойдаланиб, 
ўрганилаётган тушунчалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва ўзаро 
боғлиқликлари тўғрисида мустақил равишда матн тузадилар. 
Тузган матнларини ўзаро муҳокама қилишлари, ўқитувчи билан 
бирга тегишли хулосалар чиқаришлари ва ўқитувчининг зарур йўл-
йўриқлар бериши ташкил қилинади. Бундай матнлар таълим 
олувчиларнинг тегишли мустақил ишларни бажаришларида 
жиддий ёрдам беради. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling