Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
 
ДЕЛЬФИ МЕТОДИ 
 
Бу метод ўтган асрнинг 50-60 йилларида асосланиб, қадимги 
юнон афсонавий қаҳрамони Апполон фаолияти билан боғлиқ 
ҳодиса негизида шакллантирилган стратегия ҳисобланади. 
Методнинг мазмуни жамоа бўлиб қўйилган муаммонинг 
муқобил 
ечимларини 
мақбуллик 
даражалари 
бўйича 
табақалаштириб, улардан ҳар бирининг муҳим ёки 
номуҳимлигини баҳолашдан, шу асосда энг яхши вариантни 
танлаб олишдан иборат.
Масалан, ер майдонини плугда 15, 20, 25, 30, 35, 40, 45 см. 
чуқурликда ағдариб ҳайдаш мумкин бўлсин. Маълум бир ер 
майдонини ағдариб ҳайдашда шу вариантлардан қайси бири энг
яхши эканлигини аниқлаш учун уларнинг ҳар бирини талаба-
ўқувчилар томонидан ер ҳайдашга доир мавжуд агротехник
омиллар асосида ўқитувчининг раҳбарлигида баҳоланади. Бунда
ҳар бир кичик гуруҳ ўзларининг вариантларини таклиф


127
этишлари, сўнгра фикрлар умумлаштирилиб, энг яхши вариант 
танлаб олиниши ҳам мумкин. 
Дельфи методи – тавсия этилган сериядаги муқобиллардан энг 
яхшисини танлаб олишга ёрдам беради. 
Гуруҳ аъзоларидан ҳар бири муқобил вариантга муайян 
изчилликда баҳо бериши талаб қилинади. Тадбирни ўтказиш 
тартиби қуйидагича. Масалан, статистик методлар орқали 5та 
камчилик (нуқсон) сабаблари аниқланган. Улардан қайси бири 
муҳим камчилик эканлигини аниқлаш керак. Муҳокама 
иштирокчилари муаммони аввало муҳимлик даражасига кўра 
саралаб чиқадилар. Ўзлари муҳим деб ҳисоблаган муқобил 
вариантни долзарблиги даражаси бўйича энг долзарбини биринчи, 
қолганларини шу тартибда иккинчидан бешинчигача тоифалар 
билан баҳолайдилар.
Шундан сўнг ҳар бир муқобил вариантга ҳар бир иштирокчи 
камчиликларнинг сабабларига тўхталган ҳолда шу сабабларнинг 
бартараф қилиниши аҳамиятини 10 баллик тизим асосида баҳолаб 
чиқади. Бунда энг юқори аҳамиятли сабабни 1 ва шу тартибда 10 
баллгача белгилаб баҳоланади. Учинчи босқичда муқобил 
варантларнинг ҳар бири ўзаро кўпайтирилади ва ҳосила рақам 
топилади. Энг кам рақам тезликда ва биринчи навбатда бартараф 
қилинадиган сабабни билдиради. Ҳисоблашни осонлаштириш учун 
махсус жадвал (16-жадвал ) тузиш мумкин.
16-жадвал 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling