Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

МУКАММАЛ ҲАРАКАТ МОДЕЛИ МЕТОДИ 
 


125
Мукаммал ҳаракат модели методи техникавий соҳадаги 
касбларга тегишли иш фаолиятида натижаларини кўриш, ўлчаш 
мумкин 
бўлган 
мақсадларга 
қаратилган 
ҳаракатларни 
моделлаштириб ўргатиш жараёнидан иборат. Уни мустақил касбий 
ҳаракатланиш модели деб ҳам аталади. 
Бу метод касбий-техникавий соҳада учрайдиган кўплаб иш
фаолиятларига мос келади. Мақсад кўринарли ўлчанарли
натижалардан иборат бўлган ҳоллар учун мос ҳисобланади. Бу
модель бир касбий ҳаракатни 6 та алоҳида ҳаракат босқичларига 
бўлган ҳолда батафсил ўргатишга қаратилган. Бунда мукаммал 
ҳаракатни амалга оширилишининг ўзи ўрганиш билан тенг деб
ҳисобланади.
Мукаммал ҳаракат модели методини қўллашдаги педагогик
муаммо шундан иборатки, ҳар бир алоҳида босқич бўйича бир 
ўқувчининг ҳам хаёлида (ҳаракатни хаёлан бажариб кўришида),
ҳам амалда мукаммал ҳаракатларни бажариши таъминланадиган 
стратегияни тўғри танлаш керак.
Йўналтирувчи матн методи бўйича бу муаммони ҳал
қилишда хаёлда бажариладиган жараёнларни деярли ташқарига
чиқарилади. Яъни, одатда фақат хаёлда бўлиб ўтадиган нарсалар
бу метод бўйича ёзилиши ёки овоз чиқариб айтилиши керак.
Шунинг учун бу ерда бир нечта қайта алоқа жараёнлари 
мавжуд. Жумладан, «Маълумот йиғиш» (1), «Режалаштириш» (2),
«Амалга ошириш» (4) ва «Текшириш» (5) босқичларини ўқувчи
деярли бутунлай ўзи ёки кичик гуруҳларда бажариши мумкин.
«Қарор қабул қилиш» (3) ва «Хулоса чиқариш» (6) 
босқичларида эришилган натижалар эса, амалиёт ёки назариёт 
ўқитувчилари билан батафсил муҳокама қилиниши керак.
Ўқув жараёни бундай босқичларга бўлиниши
ўқувчиларнинг иложи борича кўпроқ мустақил ўрганишларига 
туртки 
беради. 
Ўқувчиларга 
«Маълумот 
йиғиш» 
ва 
«Режалаштириш» босқичларида ёзма ҳужжатлар масалан техник 
чизмалар, жадваллар, эслатмалар, йўриқномалар ёки
ўқитувчининг ўзи тузган ҳужжатлар берилса, мақсадга мувофиқ 
бўлади. Бундай ҳужжатлар мустақил ўрганиш жарааёнини жуда 
яхши кучайтиради.
Амалиёт ўқитувчиси ўқув жараёнида модератор ролини 
ўйнайди, яъни у ҳар бир босқич учун керакли маълумот ва
материалларни тайёрлайди ва талабаларга мустақил маълумот 


126
йиғишда ёрдам бериб боради. У талабаларнинг аниқ мақсадга 
қаратилган иш-ҳаракатларига туртки беради, уларнинг билим, 
кўникма, малакалари ўсишини назорат қилади ва ўқитувчилар 
билан биргаликда ўргатишдаги нуқсонларни бартараф этиш 
йўлларини белгилайди.
Талаба эса, ўзининг таълим олиш жараёнининг фаол
қатнашчиси бўлиб қолади. Энди у фақат тингловчи эмас,
балки бажариладиган топшириқ учун керакли барча 
маълумотларни йиғади, ўз иш тартибини ва керакли вақтни
ўзи режалаштиради ва қолаверса, ўз иш натижасини ўзи
баҳолайди.
Буларнинг ҳаммасини ўқувчининг бир ўзи, якка тартибда
ёки бошқа ўқувчилар билан биргаликда бажариши мумкин, бу 
эса, мақсадга ниҳоятда мувофиқ бўлади. Ўқитувчилар шундай роль 
ўйнашлари ва ўзларини шундай тутишлари «пойдевор билим, 
кўникма, малакалар» деб аталган қобилиятлар ривожланишига 
жуда катта ёрдам беради, яъни талабаларда мустақил ўрганиш,
мулоқотга киришиш, жамоада ишлаш ва энг муҳими, ўз
натижаларини ўзи баҳолаш ва иш-ҳаракатларини режалаштириш 
каби қобилиятларни ривожлантиради.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling