Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

ЙЎНАЛТИРУВЧИ МАТН МЕТОДИ 
Йўналтирувчи матн методи ўтган асрнинг 70-йилларида 
«Daimler Benz» корхонасининг Гаггенау шаҳридаги (Daimler
Benz AG (Gaggenau)) ўқув устахонаси томонидан ишлаб
чиқилган. Бу метод товуш ва тасвирли тақдимотлар билан 
жиҳозланган мустақил ўрганиш дастурлари шаклидаги лойиҳавий 
касб-ҳунар таълимига қўшимча сифатида ишлаб чиқилган.
Бошланғич шаклида бу метод касб-ҳунар таълими
амалиётчилари томонидан ишлаб чиқилган, кейинчалик эса,
назарий жиҳатдан асосланиб, илмий асосда такомиллаштирилиб, 
олий таълимда қўлланила бошланган.
Йўналтирувчи матн усулида қуйидаги 6 босқич фарқланади: 
1. Маълумот йиғиш
2. Режалаштириш
3. Қарор қабул қилиш
4. Амалга ошириш
5. Текшириш
6. Хулоса чиқариш
Бу босқичлар таълим жараёнида қўллашда доирасимон ҳаракат 
йўналиши бўйича алмашинади. Бу босқичларнинг ҳаммасини 
талаба томонидан амалга оширилади. Бу методнинг ишлаб
чиқилишига сабаб лойиҳалар устида иш билан боғлиқ
ташкилий муаммолар бўлган эди, чунки ўқувчилар ҳар хил
тезликда ишлашлари туфайли бутун гуруҳ учун инструктаж 
ўтказишга қулай вақтни топиш қийин эди.
Бир ўқувчи ҳаммадан тез ишлаб янги кўникмани ўрганишга 
тайёр бўлган бўлса, секинроқ ишлаган талабалар учун эса, янги
инструктажнинг фойдаси жуда кам эди. Қайтага янги 
инструктаж уларнинг ишларига халал бергандай ёки кераги йўқ
тўхталиш каби туюлар эди. Бунинг натижасида эса, 


122
талабаларнинг қизиқишлари (мотивацияси) қисман барбод 
қилинар эди.
 
Йўналтирувчи матнлар ёрдами билан мустақил инструктаж 
ўтказиш имконияти пайдо бўлди ва ҳар бир ўқувчи айнан унга
янги кўникма учун билимлар керак бўлган пайтда шу 
билимларни олиши мумкин бўлди. Энг биринчи йўналтирувчи
матнлар - бу асли оғзаки равишда ўтказиладиган
инструктажларнинг ёзма шакли эди. Лекин барибир барча 
махсус маълумотлар талабаларга иложи борича оғзаки берилар эди. 
Бугунги кунда эса, йўналтирувчи матнлар шундай
тузилганки, талабалар йўналтирувчи саволлар ёрдамида ўзлари 
учун керакли маълумотларни китоб, жадвал, инструкция

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling