Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

ДАВРАЛАР” МЕТОДИ 
 
Талабалар давра қуриб ўтириб таклиф этилган саволни 
кетма-кет эмас, балки билганлар галма-гал изоҳлаб беришади. 
Бунда ҳар бир талаба ўз фикрини баён қилиб, муҳокамага 
фойдали улуш қўшиш имкониятига эга бўлади, чунки барча 
қатнашчиларнинг фикрларини билиш муҳим. Сўзга 
чиқувчиларнинг гапларига муносабат билдириш ҳеч кимга, 
жумладан ўқитувчига ҳам рухсат этилмайди. Охирида ҳаммага
уларнинг иштирок этганликлари учун ташаккур билдирилади ва 
фикрлар умумлаштирилади. Давра методидан дарснинг боши ва 
охирида фойдаланиш қулай.
“МОЖАРО” МЕТОДИ 
 
Бу метод амалий машғулотлар учун қулай. Одатдан 
ташқари, ҳаттоки фавқулоддаги вазиятларда қилинадиган ҳатти-
ҳаракатларни талабаларга ўргатиш мақсадида бу методдан 
фойдаланилади. Масалан, туғаётган сигирнинг бузоғи тескари 
келди, юрак тўхташ арафасида, нима чора кўриш керак ва ҳоказо. 
Бундай муаммоларни ҳал қилиш йўлларини ўрганишда можаро 
методидан фойдаланилса, талаба-ўқувчиларнинг фикрлари 
фаоллашиб, қисқа вақт ичида тўғри қарор қабул қилиш, ишни 
тўла, тез ва чаққон бажариш сифатлари шаклланади. 
“МУНОЗАРА” МЕТОДИ 
 
Мунозара (диспут) - бу икки ёки кўпроқ кишиларнинг
кескин чегараланган қоидалар доирасида оғзаки олиб
бориладиган баҳси, мунозараси, масала талашувидир.
Диспутнинг мавзуси уни ўтказишдан олдин тайёргарлик кўриш
учун талаба-ўқувчиларга маълум қилинади.
Талаба-ўқувчиларга билим беришга мўлжалланган диспутда 
камида битта раис ва икки гуруҳнинг ҳар биридан бир нафардан 
сўзловчи қатнашади. Диспутни очувчи биринчи талаба қўйилган 


112
таклифни маъқуллаб чиқса, иккинчиси унга қарши чиқади, яъни 
оппонент бўлади.
Сўзловчиларга 10 минутдан, ҳар икки гуруҳдан иккитадан 
ортиқ бўлмаган қўшимча қилишга чиқадиган талабаларнинг ҳар 
бирига 5 минутдан вақт берилади. Икки марта сўзга чиқишга 
рухсат этилмайди. Сўзга чиқувчиларнинг барчаси раисга 
мурожаат этишади ва унинг қарори қатъий бўлиб, диспутнинг 
мавзудан четга чиқиб кетмаслигини назорат қилади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling