Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 «АРИЗ - ТРИЗ» МЕТОДИ 
 
«АРИЗ - ТРИЗ» методи. Г.С. Альтшуллер ва унинг издошлари 
томонидан ишлаб чиқилган. Бу методлар синов ва камчиликлар 
ҳамда бошқа уларнинг модификацияларидан сезиларли фарқ 
қилади. Улар кўр-кўрона қидиришдан кўра техник тизимларни 
ривожлантириш қонуниятларига бўйсунган мантиқий операциялар 


115
тизими асосига қурилган. Назариянинг асосий ғояси: техник 
тизимлар ўз ҳолича эмас, балки яратувчилик вазифаларини онгли 
ва мақсадга мувофиқ ечишда фойдаланиш мумкин бўлган муайян 
қонунлар асосида юзага келади ва ривожланади, деган ғоядан 
иборат. 
Бу вазифаларни ечиш жараёнини мавжуд техник зиддиятларни 
аниқлаш, таҳлил этиш ва ечиш деб қараш лозим бўлади. 
Белгиланган вазифаларни қўллаш методикаси эса, техника ва 
технологияни яратишдаги илмий-техник зиддиятларни ажратиб 
олиш, аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича мунтазам равишда муайян 
ҳаракатларни бажаришдир. Тизим ўз ичига бундай зиддиятларни 
ҳал қилишга ёрдам берувчи ўзига хос янгиловчи операторларнинг 
40 та иш усулларини қамраб олади. Улардан айримлари 
қуйидагилар: 
1.«Тақсим қилиш»: а) объектни мустақил қисмларга бўлиш; б) 
объектни бўлакларга бўлиб бажариш; в) тақсимлаш даражасини 
кенгайтириш. 
2.«Бутлаш»: айни ёки ёндош операциялар учун мўлжалланган 
объектларни бирлаштириш; б) айни ва ёндош операцияларни 
бирлаштириш. 
3. «Оналик»: а) бир объектни иккинчи объект ичига ва ўз 
навбатида унинг ичига учинчи объектни жойлаштириш; б) бир 
объектни тўғридан-тўғри иккинчи объект орасидан ўтказиш. 
4. «Чаппалик»: а) объектнинг ҳаракатдаги қисмини ёки ташқи 
муҳитни қўзғалмас ҳолатга олиб келиш, аксинча, муқим ҳолатни 
ҳаракатдаги ҳолатга келтириш; б) вазифа шартлари талаб қилган 
ҳаракатлар ўрнига тескари ҳаракатни амалга ошириш; в) 
объектнинг «оёғини осмонга қилиб қўйиш» ва уни ўнглаш. 
5. «Зарарни фойдага айлантириш»: а) зарарли факторлардан 
(масалан, муҳитга зарар етказадиган) ижобий самара беришда 
фойдаланиш; б) зарарли факторларни бошқа зарарли факторлар 
билан қўшиш асосида уни бартараф этиш; в) зарарли факторларни 
ортиқ даражада кучайтириш асосида уни безарар қилиш. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling