Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
“3/3” (“4/4”, “5/5”, ....) МЕТОДИ
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади
“3/3” (“4/4”, “5/5”, ....) МЕТОДИ
Мазкур метод ҳам юқорида қайд этилган методларнинг муқобили ҳисобланиб, ўқувчи-талабалардан ўрганилаётган мавзу (ёки бўлим, боб) юзасидан таҳлилий мулоҳаза юритиш, шунингдек, энг муҳим таянч тушунчаларни ифодалай олишни талаб этади. Унга кўра, ўқитувчи мавзу (бўлим, боб) юзасидан учта (тўртта, бешта ва ҳоказо) тўғри ва унга тенг нисбатда (учта, тўртта, бешта) бўлган ва ноўрин қўлланилган тушунчалар (сўзлар, белгилар, тасвирлар ва бошқалар)дан иборат тизимни шакллантиради. Ўқувчи-талабалар ушбу тизимдан мавзу (бўлим, боб)га тааллуқли бўлмаган тушунчаларни ажратадилар ва ҳаракатларининг моҳиятини изоҳлайдилар. Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади: – ўқитувчи ўзаро тенг нисбатда мавзу (бўлим, боб)га оид ва оид бўлмаган асосий тушунчалар тизимини яратади; – ўқувчи-талабалар мавзу (бўлим, боб)га оид ва оид бўлмаган асо- сий тушунчаларни аниқлайдилар ва дахлдор бўлмаган асосий тушунчаларни тизимдан чиқарадилар; – ўқувчи-талабалар ўз ҳаракатларининг моҳиятини изоҳлайдилар. Методдан индивидуал, гуруҳли ва оммавий шаклда ўқувчи- талабалар томонидан мавзунинг пухта ўзлаштирилишини 77 таъминлаш ҳамда уларнинг билимларини аниқлаш мақсадида фойдаланиш мумкин. “РАСМЛАРНИ ТЎҒРИ ЖОЙЛАШТИРИНГ” МЕТОДИ Кичик гуруҳларда ишлашда ушбу методдан фойдаланиш ҳам ижобий натижаларни кафолатлайди. Методни қўллашда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: – ўқитувчи томонидан ўрганилаётган мавзунинг моҳиятини мантиқий кетма-кетликда ёритишга хизмат қилувчи тушунчаларни ифода этган махсус карточкалар тўпламлари тайёрланади. Бу карточкаларнинг бир томонида мавзунинг моҳиятини ёритишга хизмат қилувчи тушунчани ифода этган тасвирлар ёки бошқа белгилар акс эттирилган бўлади. Шу тасвир ёки белгининг маъносига мос равишда ҳар бир карточканинг орқа томонига мавзунинг моҳиятини ёритувчи “ядро” тушунчанинг биттадан ҳарфи жойлаштирилади ва махсус қоплама билан беркитилади. Мавзунинг моҳиятини мантиқий кетма-кетликда ёритишга хизмат қилувчи ҳар бир “ядро” тушунчага бағишланган бундай карточкаларнинг тўпламлари кичик гуруҳлар сонига тенг сонда тайёрланади; – ҳар бир гуруҳга махсус карточкаларнинг битта “ядро” тушунчага тегишли тўлиқ тўлами алоҳида топширилади ва карточкаларни улардаги тушунчаларга асосан, мантиқий кетма- кетликда жойлаштириш вазифаси юкланади; – гуруҳлар томонидан топшириқ бажарилиб бўлингач, карточкаларнинг орқа томони ўгирилади ва махсус қоплама очилиб, топшириқнинг қай даражада тўғри бажарилганлиги аниқланади. Агар топшириқ гуруҳлар томонидан тўғри бажарилган бўлса, якуний жараёнда карточкалар орқа томонга ўгирилганда мавзунинг моҳиятини ёритувчи "ядро" тушунча ҳосил бўлади. Методдан фойдаланишнинг афзаллиги шундаки, бу жараёнда ўқувчи-талабаларда мавзуни муайян қисмларга бўлиб ўрганиш ва қисмлар ўртасидаги мантиқий боғлиқлик ҳамда алоқадорликни анализ ва синтез асосида аниқлаш кўникмалари ҳосил қилинади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling