Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

"ВИДЕОТОПИШМОҚ" МЕТОДИ 
 
Сўнгги йилларда педагогик фаолиятда турли ахборот-
коммуникация воситалари (компьютер, монитор доска, проектор
мультимедиа материаллари, телевидение, радио, нусха кўчирувчи 
қурилма, слайд, видео ва аудиомагнитофонлар) ёрдамида таълим 
жараёни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Ўқитувчилар 
олдида 
таълим 
жараёнида 
турли 
ахборот 
воситаларидан ўринли ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш вазифаси 
турибди. Видеотопишмоқ методидан фойдаланишда қуйидаги 
ҳаракатлар амалга оширилади: 
– ўқувчи-талабаларга ўрганилаётган мавзу моҳиятини тасвирий 
ёритишга ёрдам берувчи изоҳларсиз бир нечта видео лавҳа намойиш 
этилади; 
– ўқувчи-талабалар ҳар бир лавҳада қандай жараён акс 
эттирилганлигини изоҳлайдилар; 
– жараёнларнинг моҳиятини дафтарларига қайд этадилар; 
– ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб қайтарадилар. 
 
 
 
 
"ЮМАЛОҚЛАНГАН ҚОР" МЕТОДИ 
Ушбу метод ҳам мавзуни муайян қисмларга бўлган ҳолда 
ўзлаштириш имконини беради ҳамда ўқувчи-талабаларда гуруҳ 
бўлиб ва жуфтликда ишлаш кўникмаларини шакллантиришга 


80
хизмат қилади. Методни қўллаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар 
амалга оширилади: 
– тасвирли карточкалар тайёрланади: 
– уларнинг орқа томонига мавзуни ўзлаштиришга оид ўн бешта 
вариантдан иборат топшириқлар ёзилади; 
– ўқувчи-талабалар икки ёки уч гуруҳга бўлинадилар (гуруҳларни 
ҳосил қилишда тасвирли карточкалардан фойдаланилади); 
– ҳар бир гуруҳ аъзолари бир нечта жуфтликларга 
бириктирилади; 
– ҳар бир жуфтлик бир вариантдаги топшириқни бажаради; 
– жараён якунида умумий хулосалар чиқарилади. 
“Юмалоқланган қор” методидан муайян бўлим ёки боблар 
бўйича 
ўзлаштирилган 
назарий 
ва 
амалий 
билимларни 
мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш ниҳоятда қулай. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling