Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

ДУМАЛОВЧИ ҚОР УЮМИ” МЕТОДИ 
 
Думаловчи қор уюми методи ўқув машғулоти ўтказиш 
методининг рамзий номи бўлиб, иш қўйилган муаммо устида 
мулоҳаза юритиб кўриш учун талабаларга вақт, тегишли 
манбалар, тарқатма материаллар беришдан бошланади. Бу метод 
гуруҳнинг ҳар бир аъзосига бутун гуруҳнинг билимлари ва 
тажрибаларидан фойдаланиб, ўзининг кенг қамровли нуқтаи 
назарини баён этишни назарда тутади. Бунинг учун талабалар 4 та
кичик гуруҳларга ажратилади. Муҳокама қилиб чиқиш учун 
барча гуруҳларга битта топшириқ берилади. 
Ҳар бир кичик гуруҳ топшириқ устида алоҳида ишлайди.
Сўнгра биринчи билан иккинчи ва учинчи билан тўртинчи
гуруҳлар муаммо устида биргаликда муҳокама юритишади.
Охир оқибатда барча кичик гуруҳлар бирлашиб, бутун яхлит
гуруҳ бўлиб қўйилган муаммо ечимини ҳал этишнинг турли
йўлларини, вариантларини муҳокама қилишади. Бундай муҳокама 
жараёнида талабаларнинг қўйилган муаммо юзасидан билимлари
чуқурлашиб, ойдинлашиб, бойиб, кенгқамровли бўлиб боради.
 
“ҚОР БЎРОН” МЕТОДИ 


81
 
Иккига ажратилган гуруҳ талабалари бир муаммо юзасидан энг
кўп тўғри жавоблар топиш мақсадида биргаликда муҳокама 
юритишади. Ҳар бир тўғри жавоб юмалоқланган қор кўринишида 
ўша гуруҳ ҳисобига ёзиб қўйилади; тўпланган умумий баллар 
миқдори асосида гуруҳлар баҳоланади. 
Муаммо битта гуруҳда ёки икки кичик гуруҳларда муҳокама 
қилинади. Бунда топшириқлар ҳар хил ёки бутун гуруҳга битта 
бўлиши мумкин. Гуруҳлар қўйилган муаммони маълум муддат 
муҳокама этиб, натижани бошқаларга маълум қилишади. 
Муаммо ечимининг энг яхши варианти танлаб олинади.
“ЗАКОВАТЛИ ЗУККО” МЕТОДИ 
 
"Заковатли зукко" методи ўқувчи-талабаларда тезкор фикрлаш 
кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, уларнинг тафаккур 
тезликларини аниқлашга ёрдам беради. Мавжуд билимларни пухта 
ўзлаштиришда ўқувчи-талабаларнинг фикрлаш, тафаккур юритиш 
лаёқатларига эгаликлари муҳим аҳамиятга эга.
Метод ўз хоҳишларига кўра шахсий имкониятларини синаб 
кўриш истагида бўлган ўқувчи-талабалар учун қулай имконият 
яратади. Улар ўқитувчи томонидан берилган саволларга тез (қисқа 
вақт давомида) тўғри ва аниқ жавоб қайтара олишлари зарур. 
Саволларнинг мураккаблик даражасига кўра ҳар бир саволга 
қайтарилган тўғри жавоб учун баллар белгиланади.
Якуний балларнинг ўртача арифметик қийматини топиш 
асосида ўқувчи-талабаларнинг тафаккур тезлиги аниқланади. 
Балларнинг 
белгиланиши 
ўқувчи-талабаларнинг 
шахсий 
имкониятлари тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишларини 
таъминлайди. 
Метод ўқувчи-талабалар билан якка тартибда, гуруҳли ва 
оммавий ишлашда бирдек қўлланилиши мумкин. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling