“ЗИГ-ЗАГ” ЁКИ “БОШҚАЛАРНИ ЎҚИТИШ” МЕТОДИ
Бу метод талаба-ўқувчилар билан гуруҳ асосида ишлаш,
мавзуни тезкор ва пухта ўзлаштиришга хизмат қилади. Методнинг
афзаллиги қуйидаги жиҳатлар билан белгиланади:
1. Ўқувчи-талабаларда жамоа бўлиб ишлаш кўникмаси
шаклланади;
2. Мавзуни ўзлаштиришга сарфланадиган вақт тежалади
“Зиг-заг” методининг қўлланиш қоидаси қуйидагича:
1-босқич. Кичик гуруҳлар ташкил этилади.
2-босқич. Ҳар бир гуруҳ иштирокчиларига 1, 2, 3 рақамлари ёзилган
қоғозлар (топшириқлар сонига қараб) тарқатилади.
3-босқич. Ҳар бир гуруҳдаги иштирокчилар алоҳида стол атрофида
бирлашади. Буни шартли равишда (1,1,1,1), (2,2,2,2), (3,3,3,3)
кўринишида ифодалаш мумкин. Уушбу гуруҳларнинг ҳар бирига алоҳида
топшириқлар берилади (мисол учун 1-гуруҳга дарснинг методик
таҳлили, 2-гуруҳга илмий, 3-гуруҳга дидактик таҳлили).
4-босқич. Гуруҳ иштирокчилари белгиланган вақт оралиғида берил-
ган таҳлил турларини пухта ўрганадилар ва ҳар бир иштирокчи
“ўқитувчи” даражасига кўтарилади.
5-босқич. Ҳар бир иштирокчи аввалги ўрнига қайтади ва ўзининг
пухта ўрганиб келган материалини (дарс таҳлили турини) шерикларига
галма-галдан тушунтириши керак. Мана шу тартибда дарс таҳлили
турлари талабалар томонидан мустақил ўрганилади. Ва бу ишларнинг
тақдимоти ўтказилади.
Дарс таҳлилининг қайси тури бўйича тақдимот қилиш ўқитувчи
томонидан белгиланади, яъни гуруҳлар тақдимот қилиб берадилар. Ҳар
бир гуруҳлар тақдимотини қолган гуруҳлар баҳолайди.
84
Баҳолаш мезони максимал – 10 балл. Шундан таҳлил мазмуни учун
– 6 балл, тақдимот сифати учун – 2 балл, ижодий ёндашув учун - 2 балл
бўлиб, гуруҳ ўқитувчи томонидан рағбатлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |