Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
«АЖУРЛИ АРРА» МЕТОДИ « “Ажурли арра” методи тузилиши жиҳатидан ўзида қуйидаги босқичларни қамраб олади: «Ажурли арра» (французча «ажоур» сўзидан олинган бўлиб, “бир ёқдан иккинчи ёққа ўтган, икки томони очиқ” деган маънони англатади) методи- яхлит мавзуни бир неча қисимларга ажратган ҳолда мазмунини ёритиш асосида таълим олувчиларнинг пухта ўзлаштириши, ўз билимларини бошқаларга етказиб бериш имконига эга бўлиши таъминланади. Ушбу методни Ф.Славин томонидан ишлаб чиқилган (1986 й.) Топшириқни бўлиш: топшириқ ва матнли материаллар бир неча асосий қисмларга (ёки) мавзуларга қирқилади. Бирламчи гуруҳлар: ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни олади ва экспертга айланади. Эксперт гуруҳлар: қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириқлари мавжуд бўлган ўқувчи-талабалар мавзуни муҳокама қилиш, бошқаларга ўргатиш, режасини эгаллашuchun ekspert guruhiga birlashadilar. Бирламчи гуруҳлар: ўқувчи-талабалар ўзларининг бирламчи гуруҳларига ўрганганларини ўқитишади. 85 Шунингдек: 1. Ўқитиш жараёнига бу тарзда ёндашилганда ўқувчи-талаба- ларнинг ҳамкорликда ишлашларига ва қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни ўзлаштиришларига имкон туғилади. 2. У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун талаба- ўқувчиларга бошланғич ахборотларни узатиш зарурат туғилса, маъруза ўрнини боса оладиган самарали қурол ҳисобланади. 3. Ўқитувчи мураккаб мавзулар бўйича ўқувчи-талабаларни дарс- га тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборот тайёрлайди. Унда дарсликдан ташқари қўшимча тарзда газета, журналлардаги мақолалардан материаллар бўлиши керак. 4. Ҳар бир ўқувчи-талаба икки гуруҳ таркибида иштирок этади: Дастлаб “ўз уйи” (бирламчи) гуруҳига, кейин эса (эксперт) гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил равишда ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун ўқувчи- талабалар олган ахборот пакетларидан ҳар бир мавзуга оид материаллар, бир хил рангдаги қоғозларга ёзилган ёки рангли қалам билан қоғознинг бирор бир бурчаги бўялгани маъқул. 5. Ҳар бир гуруҳда 3 тадан 5 тагача ўқувчи-талаба (ўқувчи-та- лабалар сонига қараб) бўлиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи-талаба “ўз уйи”дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниқлаб олиши керак. 6. Ўқитувчи ўқувчи-талабаларни “рангли топшириқлар” асосида гуруҳга бирлашишларини таклиф этади ҳамда улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга айланади. Мисол учун, “қизил”ларни аудитория ёки синф хонаси охирида, “кўк”ларни эса ЎқЮ, касб-ҳунар коллежи, мактаб йўлакчасида учрашиши белгиланади. Ҳар бир эксперт гуруҳида ўқувчи-талабалар сони 3 нафардан кам бўлмаслиги керак. 7. Гуруҳларга ахборотли пакетлар тарқатилади, ҳар қайси гуруҳ турли хил материаллар тўпламини олишлари ва уларни муҳокама қилиши, айнан ана шу ахборотлар бўйича экспертга айланиши лозим. Ўқув материаллари бўйича “эксперт” бўлиши учун ўқувчи-талабаларда вақт етарли бўлиши зарур. Агар 86 материаллар мураккаб ва катта бўлса, бир дарс жараёни тўлиқ талаб қилинади. 8. Ўқувчи-талабаларга қуйидаги топшириқлар берилади: – пакетдаги материалларни қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг; – бир-бирингиздан сўранг, материалларни ҳар бирингиз тушуниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг; – ўз “уйингиз” гуруҳида ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб, материалнинг муҳим ўқув унсурларига эътиборни қаратинг. 9. Ўқувчи-талабаларнинг ўз “уйларига” қайтишларини илтимос қилинг. Ҳар бири ўз “уйи” гуруҳига ахборот беради. Шак- шубҳасиз, “уй” гуруҳида эксперт гуруҳидан 1 та ўқувчи-талаба бўлиши шарт. Ўрганиб келган ўқувчи-талаба материалларни ўз гуруҳи ўқувчи-талабаларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига олади. Бу жараён ўқув материалларининг ўзлаштирилиши зарурлигига қараб, яна бир соат давом этиши мумкин. “Ажурли арра” стратегиясининг технологик моделини қуйидаги 13-схема шаклида ифодалаш мумкин: 13-схема Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling