117
таълимни амалга оширишга
“Зинама-зина” методи деб аталади.
Бу метод асосида кичик гуруҳлар, алоҳида талаба-ўқувчилар
орасида берилган вазифани қанчалик тўлиқ бажарилишига қараб
маррага – зинапоянинг юқорисига ким биринчи чиқиши
мусобақаси шаклида ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш
самарали
ҳисобланади. Бунда зинапоялар сони мавзунинг мураккаблигига
мос равишда белгиланади.
Ушбу метод таълим олувчиларни ўтилган ёки ўтилиши
керак
бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш ҳамда
хотиралаш, ўзлаштирилган
билимларни эслаш,
тўпланган
билимларни умумлаштира олиш ва уларни ёзма, расм, чизма
кўринишда ифодалай олишга ўргатади.
Методни қўллаш тартиби:
ўқитувчи машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида ўқув
материалини бир нечта кичик мавзуларга бўлиб олади (масалан: 2
ёки 3 та, 4 ёки 5 та...). Бу кичик мавзулар ҳар
бири дарснинг
умумий мавзусини ўрганиш учун зарур босқичлар (зинапоялар)
ҳисобланади. Уларни кетма-кетликда ўрганиш зинама-зина
юқорилаб бориш орқали машғулот мавзусини тўлиқ ўрганишни
назарда тутади;
ўқитувчи таълим олувчиларни мавзулар сонига қараб 3-5
нафар кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратади;
ўқитувчи таълим олувчиларни машғулотнинг мақсади ва уни
ўтказиш тартиби билан таништиради. Ҳар бир гуруҳга қоғознинг
чап қисмида кичик мавзу ёзилган варақалар тарқатади;
ўқитувчи гуруҳ аъзоларини тарқатма материалда ёзилган
кичик мавзулар билан танишишлари ва
шу мавзу асосида
билганларини қоғоздаги бўш жойга жамоа билан биргаликда
фикрлашиб ёзиб чиқиш вазифасини беради ва вақт белгилайди;
гуруҳ аъзолари биргаликда тарқатма
материалда берилган
кичик мавзуни ёзма (ёки расм, чизма) кўринишда ифода этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: