Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Дельфи методи бўйича муқобил вариантларни баҳолаш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
Дельфи методи бўйича муқобил вариантларни баҳолаш
МҚ Муқобил вариантлар 1 2 3 4 5 Т Б Ҳ Т Б Ҳ Т Б Ҳ Т Б Ҳ Т Б Ҳ А 4 7 28 3 4 12 1 1 1 2 3 6 5 10 50 Б 5 2 10 3 6 18 2 7 14 1 10 10 4 4 16 В 2 8 16 1 1 1 4 3 12 3 4 12 5 2 10 Г 5 10 50 4 5 20 3 4 12 2 3 6 1 1 1 Жами ҳосила 104 51 39 34 77 Изоҳлар: МҚ - муҳокама қатнашчиларининг шартли белгиланиши; Т - муқобил вариантнинг долзарблиги тоифаси бўйича баҳолаш (энг долзарб муқобил вариант 1-тоифа ва шу тартибда 5- тоифагача); 128 Б - камчиликлар сабабларининг аҳамиятлилиги даражасини баҳолаш (энг юқори аҳамиятли сабаб 1 балл ва энг кам аҳамиятли сабаб 10 баллгача); Ҳ - ҳосила (ТхБ). «РОЛЛИ ЎЙИНЛАР» МЕТОДИ Ролли ўйинларнинг бошқа ўйинлардан фарқ қилувчи белгиси ўйин давомида баҳолаш тизимининг йўқлигидир. Шу билан бирга ролли ўйинлар бошқа ўйинлардан фарқли ўлароқ, ўзининг мақсади билан жамоавий ёки индивидуал қарор қабул қилишга асосланади. Ролли ўйинлар ўқувчи-талабаларда шахслараро муомала малакасини шакллантиради, келгусидаги амалий фаолиятлари учун зарур билим, кўникма ва малакаларни амалий асосда, яъни фаол ўйин жараёнида эгаллашларига имкон беради. Ролли ўйиннинг метод сифатидаги имкониятлари: – таълимда мотивацияни шакллантиради (шу боис таълимда самарадорлик босқичи бошланади); – ўқувчи-талабаларнинг тайёргарлик даражаси баҳоланади; –материалларни ўзлаштирганлик даражаси - пассив ўзлаштиришдан то малакаларнинг фаол шаклланганлигига кўра баҳолаш. Ролли ўйинни режалаштириш; – ролли ўйинларни режалаштириш ва тайёрлаш уни муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Биринчи навбатда, ролли ўйиннинг мақсадини тушунтириш ва унинг афзаллик жиҳатларини кўрсатиш зарур. Биринчи бор оддий ролли ўйинни намойиш қилиш маъқулроқ. Ролли ўйинни режалаштиришда ўқитувчи қуйидаги саволларга ижобий жавоблар бериш имкониятлари мавжудлигини ҳисобга олиши зарур: 1. Педагогик саволлар: Ролли ўйин ўқув материалларини ўзлаштиришда мақбул усул ҳисобланадими? Агар сизга маъқул келса, ундан фойдаланишингиз мумкинми? Мақсадингиз аниқми? 2. Амалий саволлар: 129 Ролли ўйинни ташкил қилиш учун зарур воситалар, жиҳозлар сизда мавжудми (стуллар, столлар, телефонлар, экранлар)? Керакли материаллар етарлими (флипчарт, маркер ва бошқалар)? Хона ва майдон етарлими? Ролларнинг баёни ва бошқа ёзма материалларни тайёрлагансизми? Ролларни ижро этиш бўйича танланган ўқувчи-талабалар етарлими? 3. Сизнинг ролингиз: Ролли ўйинда иштирок этасизми? Бошқаларни фаолликка ундовчи бирор ролни оласизми ёки кўрсатма берувчи нутқни намойиш қиласизми? Агар ўйинда иштирок этиш хоҳиши бўлса, ролингизни ижро этиш вақтида жараённи қандай бошқарасиз? Ролли ўйин ёрдамида мавзуни кўриб чиқишдаги таклифингиз? Ролли ўйиннинг тақдимоти: Машғулот мавзусининг тақдимоти. Иштирокчиларни ихтиёрий равишда бошқа ролни танлаши ёки хоҳиши бўлмаса, роллардан бирини ижро этиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш. Ролли ўйин вазиятларини қисқача баён этиш мумкин. Бу ўйин иштирокчиларига вазиятни ўзгартириш ва ўз муносабатини ҳосил қилишни ўргатади. Ролли ўйин машғулотини ташкил қилиш босқичида вақт сарфини қисқартириш бўйича бир неча усуллар мавжуд: Айрим ролларни синф, аудитория ва конференция залида норасмий сўз орқали ифодалаш. Ролларни қоғозга ёзиб, иштирокчиларга тарқатиш. Ролларни иштирокчиларнинг ўзлари тақсимлаши. Иштирокчиларга ролларни ўзлари танлаб олишини таклиф қилиш. Кузатувчилар: Кузатувчиларга махсус кўрсатма бериладики, улар ўйинни дарс мақсадидан келиб чиқиб кузатадилар. Ўйин вақтида ва ўйиндан кейин: 130 Ролли ўйиннинг муҳим таркибий қисми топшириқларнинг бажарилгани ҳақида сўровнома ўтказиш (Ролли ўйин тамом бўлгандан сўнг). Ўйин охирида иштирокчилардан улар ижро этган ролни ички ҳолатидан қандай фарқ қилишини баён этиб бериш сўралади. Уларга ролларни фарқлаш имконияти ва айнан ўйнаган ролини яна қандай ўйнаши мумкинлигини изоҳлашига имконият берилади. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling