Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Ролли ўйин ўтказиш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
Ролли ўйин ўтказиш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари 
 
Ўйин 
босқичлари 
Асосий қийинчиликлар 
Бартараф этиш йўллари 



Тайёргарлик босқичи 
Инструментал 
жиҳат 
1. Ўйинчиларнинг ҳар хил 
тайёргарликка эгалиги 
Олдиндан ташхис қилиш ва 
иштирокчиларни ўйинга 
тайёрлаш 
2. Ўйин вазиятларидаги 
моделлаштириш ҳақида 
етарлича маълумотга эга 
эмаслик 
Ўйиндаги моделлаштиришни, 
объектни олдиндан ўрганиш 
3. Ўйинда йўл қўйиладиган ва 
қўллаб-қувватлаш механизм-
ларидаги зиддиятларни 
аниқлаш 
Ўйин шаклини танлаш, ўйинни 
фикран ишлаб чиқиш. 
Ўйиннинг критик нуқтасини 
ажратиш, қўшимча кириш 
маълумотларини 
шакллантириш 
Эмоционал 
жиҳат 
4. Ўйинчиларда ўйинда юз 
бериши мумкин бўлган 
ҳодисалар бўйича хулосалаш 
ноаниқлигининг юқори 
даражадалиги 
Иштирокчиларни олдиндан 
ўйин қоидаси ва дастури 
билан таништириш 
5. Ўйин иштирокчиларининг 
қадриятлари ва мақсадлари 
ҳақида маълумотларнинг 
йўқлиги 
Ўйин иштирокчиларини 
олдиндан диагностика қилиш 
Асосий босқич 
Инструментал 
жиҳат 
6. Иштирокчиларнинг ўйинга
етарлича қўшилолмасликлари 
Кириш шартларини аниқ баён 
этиш, топшириқ ва тарқатма 
материалларни тўғри 
тушунтириш 
7. Ўйин иштирокчиларининг 
мақсадни ва муаммони етарли-
ча аниқлаштира олмасликлари 
Моделлаштириладиган 
вазиятни биргаликда бажариш 


131
 
 
 “АЙИРБОШЛАШ” РОЛЛИ ЎЙИНИ 
 
 
“Айирбошлаш” 
ролли 
ўйин 
машғулотининг 
мақсади: 
Иштирокчиларда савдо-сотиқ ва ундаги айирбошлаш жараёни 
ҳақида тушунча ва ролли ўйинлар методи ҳақида тасаввурни 
шакллантириш. 
Машғулотдан кутиладиган натижалар: иштирокчиларнинг 
ролли ўйинга тавсиф бериш, товарлар ва хизматларни 
айирбошлашнинг аҳамиятини таҳлил қила олиш, ролли ўйинлар 
ёрдамида дарс ташкил қила олиш кўникмаларини ўзлаштиришлари. 
Талаб этиладиган вақт: 1 соат 15 дақиқа. 
Зарур бўладиган материаллар 3-4 тадан унча қиммат бўлмаган 
совғалар - тарқатма материаллар, масалан: қалам, ручка, линейка, 
ўчирғич, календарь, китобчалар: тўғноғич, тароқ; сақич, қурт, 
конфет, печенье; скрипка, рангли қоғозлар, қоғоз жилд, пакетлар, 
откритка, стержень, қаламдон, ёзув қоғози, бўр, туфлининг ипи, 
рангли қалам, гугурт, сигарета, жўхори қаламчалари, тугмача, 
газета, дафтар, дафтар жилди, рангли скрепка, кнопка ва ҳ.к. 
“Айирбошлаш” ролли ўйини ўқув усули сифатида қуйидаги 
вазифаларни бажаради: 
- иштирокчиларнинг ижодий қобилиятини ўстириш, жумладан
янги вазиятларни тушуниш, аниқлаш ва таҳлил қилиш; 
- ривожлантирувчи – мантиқий тафаккурни атроф-муҳит 
шароитини ўрганиш қобилиятини ўстириш; 
- қизиқтирувчи – иштирокчиларнинг ўқув қобилиятларини 
намоён этишга ундаш, мустақил хулосага келишга рағбатлантириш; 
- тарбиявий – масъулиятни, коммуникативликни шакллантириш. 
“Айирбошлаш” ролли ўйинини ташкил қилиш: 
- ўйин машғулоти усуллари ва ўйин жараёни босқичларининг 
мақсадларига мувофиқ танланадиган вазиятларни белгиланади; 
- дидактик мақсад тингловчилар олдига вазифа ўрнида қўйилади; 

иштирокчилар ўқув фаолиятида ўйин қоидаларига 
бўйсунадилар; 
- ўйин жараёнини амалга ошириш воситаси сифатида ўқув 
материалларидан фойдаланилади; 
- ўқув фаолиятига дидактик вазифани ўйин шаклида 
бажариладиган мусобақа элементлари киритилади; 


132
- дидактик вазифанинг муваффақиятли бажарилиши ўйин 
натижаси билан боғланади. 
Бу ролли ўйин кўрсатилган вазиятга тегишли муаммони ечиш 
бўйича иштирокчиларнинг биргаликда фаол иш олиб боришларига 
асосланган. 
Ролли ўйин мавзуси бўйича иштирокчиларнинг асосий 
мажбурий мақсадлари – муаммони ечишдан иборат. 
Ишлаб чиқилган ўйин мумкин қадар ҳаётий бўлиши, лекин 
иштирокчилар учун жуда мураккаб ва қийин бўлмаслиги лозим. 
Иштирокчиларга айрим асосий маълумотлар эслатиб ўтилади, 
масалан: 
Савдо-сотиқнинг жаҳон иқтисодий тизимидаги ўрни нақадар 
беқиёслигини бугунги кун тажрибалари тасдиқламоқда. Буни бир 
қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси амалий жиҳатдан 
кўрсатиб турибди. 
Аргументлар назариясида жаҳон савдосида фойда олиш учун 
рақобатдошлар айрим чет эл корхоналарини сиқиб чиқаришга ва 
корхона ишчиларини ишдан бўшатишга ҳаракат қиладилар. 
Шу билан бирга, савдо-сотиқда иштирок этувчи субъектлар 
ўртасидаги боғлиқликка асосланган айрим иқтисодий қонуниятлардан 
бири эркин айирбошлашдир. 
Қуйидаги асосий тушунчаларнинг таърифлари айтилиб, 
тегишли изоҳлар берилади:
1.Эркин айирбошлаш. 
2.Фойдалилик. 
Эркин айирбошлашда мақсад иштирокчининг ўзи томонидан ўз 
эҳтиёжларини баҳолаши орқали эркин айирбошлашнинг шахсий 
қониқишга таъсирини таҳлил қилинади. 
Алмаштириш лойиҳа, машқ натижасида амалга оширилишини, 
айирбошлаш жараёнларига бозор таъсири ҳажмини баҳолашни 
тушунтирилади. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling