Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
 
“ИШБИЛАРМОНЛИК” ЎЙИНИ 
 
“Ишбилармонлик” ўйини тақлид асосида бажариладиган ўйин 
шаклидаги ўқув машғулоти туридан иборат. Бу машғулот умумий 
жиҳатдан ўйин иштирокчилари томонидан тайёрланган ёки уларга 
олдиндан берилган топшириқларга кўра ҳар хил вазиятдаги 


139
бошқарувчилик қарорларини қабул қилишни имитация қилиш 
(тақлид, ифодалаш, акс эттириш) методи ҳисобланади. Шу боис 
ҳам ишбилармонлик ўйинлари имитацион бошқарувчилик 
ўйинлари деб аталади.
Ишбилармонлик ўйинларидан кўзда тутиладиган мақсад 
иштирокчиларни 
турли 
ижтимоий-иқтисодий 
вазиятларда 
бошқарувчилик қарорларини қабул қилишга ўргатишдан иборат. 
Ушбу мақсадга мувофиқ равишда ижтимоий-иқтисодий тизим 
модели асосида бошқарувчилик қарорини қабул қилиш бўйича 
ташкилот раҳбари, ходимлари ва мутахассислари фаолияти имитация 
қилинади. 
Ўйин фаолиятида бирорта ташкилот вакили сифатида иштирок 
этаётган иштирокчининг иш фаолияти, хулқ-атвори ва ижтимоий 
институтлар функцияларини имитация қилиш амалга оширилади. 
Ўйин давомида ҳал қилинадиган муаммонинг характерига, 
иштирокчиларнинг ўзаро таъсирлашув хусусиятларига кўра 
вазифаларни гуруҳли ҳал қилинади. Бунда бир томондан ўйин 
назорат қилинса, иккинчи томондан оралиқ натижаларга кўра 
иштирокчилар ўз фаолиятларини ўзгартириш имкониятига эга 
бўладилар. Ишбилармонлик ўйинининг кўп тактли эканлиги унинг 
ўзига хос жиҳати ҳисобланади.
Ишбилармонлик ўйинида роллар ва ролларга тегишли 
мақсадлар аралаш ҳолда бўлади. Иштирокчиларнинг бир қисми 
ўйин давомида қатъий белгиланган ва ўзгармас ролларни ижро 
этишлари белгиланади.
Ишбилармонлик ўйини бошқарувчиси ўзининг ташкилий 
фаолияти билан бир вақтда фаол иштирокчи ҳам ҳисобланади. У 
ўйинни ташкил қилади, ўйинни амалга ошириш режасини 
белгилайди, кенгаш ўтказади ёки низоли вазиятни ҳосил қилувчи 
манба сифатида иштирок этади. Ўйин бошқарувчиси ўйиндаги 
гуруҳлар ва экспертлар сингари ўйин жараёнининг таркибий элементи 
ҳисобланади. 
Иқтисодий ўйинни баҳолаш тизими қуйидаги функцияларни 
амалга оширади: иштирокчиларнинг ўйинни ташкил этиш, унинг 
мақсадларини амалга оширишдаги фаолиятларини, ҳар бир 
иштирокчи ўзига берилган ролдан қанчалик чалғиганини 
тақдирлаш ёки жазолаш ҳамда ўйиннинг алоҳида босқичларини 
баллар асосида баҳолашни назарда тутади. Ушбу индивидуал ва 


140
гуруҳли баҳолар асосида якуний баҳолаш амалга оширилиши 
мумкин.
Ўқув 
жараёнида 
қўлланиладиган 
ўйин 
методларини 
ишбилармонлик ўйинлари, ролли ўйинлар ва ташкилий фаолият 
ўйинлари турларига ажратилади. Бу ўйинлардан уларни қўллаш 
мақсадга мувофиқ бўлган мавзуларни ўргатишда фойдаланилади. 
Бунда ўйинни ўтказишдан олдин унинг дидактик ва тарбиявий 
мақсадлари аниқлаб олинади. Ушбу ўйинларнинг умумий тавсифи 
қуйидаги жадвалда келтирилган. 
18-жадвал

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling