141
КРОССВОРД - ЎЙИН МЕТОДИ
Болалар фақат улар ўзлари ихтиро қилган
нарсалар борасидагина ҳақиқий тушунчага
эга бўладилар ва ҳар сафар, биз уларга бир
нарсани тез ўргатмоқчи бўлганимизда, биз
уларни нарсаларни қайтадан кашф этишдан
ушлаб қоламиз.
(Ж. Пиаже)
Кроссворд ўйини ХХ асрнинг бошларида пайдо бўлди ва
ўзининг қизиқарлилиги билан қисқа вақт ичида бутун дунёга кенг
тарқалди.
“Кроссворд” сўзи инглизча сўздан олинган бўлиб,
кросс -
“кесиб ўтиш” ва “wоrd” – “сўз” сўзларининг
бирикмасидир ва у
бошқотирма маъносини англатади. Кроссворд тузиш учун “ўзаро
кесишувчи” катакчаларга сўзлар ёзилиши ва ёзувда
умумий
катакчаларда бир хил ҳарфлар қатнашиши керак. Кроссвордлар
шакли ва ҳажми жиҳатидан жуда кўп турли бўлади.
Кроссворднинг ватанини аниқлаш борасида уч давлат баҳс
юритадилар. Улар АҚШ, Англия ва ЖАР давлатларидир.
Кроссворднинг газета саҳифасида
биринчи марта чоп этилиши
1913-йилнинг 21-декабрига тўғри келади ва
бу кун биринчи газета
кроссвордининг туғилиш куни
сифатида Гиннес рекордлар
китобига расман киритилган. Бу кроссворд АҚШда
Артур Уинн
томонидан тузилган бўлиб, “Неw York wоrld”
газетасида эълон
қилинган.
Кроссвордга оид муҳим педагогик-психологик жиҳатлар устида
тўхталиб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: