118
Ушбу метод қўлланилганда
таълим олувчилар кичик
гуруҳларда жамоа аъзоси бўлиб ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш
ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва
турли нуқтаи-назарларни қадрлашни ўрганиш
имконига эга
бўладилар.
“Кичик гуруҳларда ишлаш” методи қўлланилганда
таълим
берувчи бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни
тежаш
имкониятига эга бўлади. Чунки таълим берувчи бир вақтнинг ўзида
барча таълим олувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай
олади. Қуйида “Кичик гуруҳларда ишлаш”
методининг тузилмаси
келтирилган (18-схема).
18-схема
“Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси
“Кичик
гуруҳларда
ишлаш”
методининг
босқичлари
қуйидагилардан иборат:
Кичик гуруҳлар шакллантирилади
Мавзу ёритилади
1-гуруҳга
топшириқ
2- гуруҳга
топшириқ
3-гуруҳга
топшириқ
4- гуруҳга
топшириқ
Кўрсатма бериш ва йўналтириш
Муҳокама ва таҳлил қилиш
1- гуруҳ
тақдимоти
2- гуруҳ
тақдимоти
3-гуруҳ
тақдимоти
4- гуруҳ
тақдимоти
Баҳолаш
119
Фаолият йўналиши аниқланади. Мавзу бўйича
бир-бирига
боғлиқ бўлган масалалар белгиланади.
Кичик гуруҳлар белгиланади. Таълим олувчилар гуруҳларга 3-
6 кишидан бўлинишлари мумкин.
Кичик гуруҳлар топшириқни бажаришга киришадилар.
Таълим берувчи томонидан аниқ кўрсатмалар
берилади ва
йўналтириб турилади.
Кичик гуруҳлар ўзлари бажарган
вазифанинг натижалари
тўғрисида тақдимот қиладилар.
Бажарилган топшириқлар муҳокама ва таҳлил қилинади.
Кичик гуруҳлар баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: