Эмланиши лозим бўлган контингентлар
|
Эмлаш турлари
|
Вакци-нация муддат-лари
|
Ревакцина-ция муддатлари
|
Куйдирги касаллиги бўйича энзоотик ҳудудларда қуйидаги ишларни бажарувчи шахслар:
қишлоқ хўжалиги, гидромелиоратив, тупроқни қазиш, ташиш билан шуғулланадиганлар, махсулотларни тайёрлови билан шуғулланадиганлар, геологик – қидирув экспедиция ходимлари;
қишлоқ хўжалиги хайвонлари хомашёлари ва маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, хомашёларни қайта ишлаш ва ўлган хайвонларни кўмиш билан шуғулланадиганлар;
куйдирги касаллигини қўзғатувчиси тирик културалари билан ишлайдиган шахслар;
|
Куйдиргига қарши
|
14 ёшдан бошлаб
|
1 йилдан сўнг
|
Қаровсиз қолган хайвонларни тутиш ва сақлаш билан шуғулланадиган шахслар;
ветеринарлар, овчилар, ўрмончилар, қушхона ва зоопарк ходимлари;
қутириш вируси билан ишловчи ходимлар.
|
Қутиришга қарши
|
16 ёшдан
|
Биринчиси бир йилдан сўнг, кейинчалик ҳар уч йилда
|
ичтерлама касаллиги бўйича касалланиш даражаси юқори бўлган ва ичтерлама бўйича эпидемиологик нохуш микроучасткада яшайдиганлар;
канализация қурилмалари, жиҳозлари ва тармоқларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган шахслар;
ичтерлама касаллиги бўйича гиперэндемик мамлакатларига ва жойларга борадиган шахслар;
касаллик ўчоғида мулоқатда бўлган шахслар эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ;
ичтерлама кўзғатувчиси тирик културалари билан ишлайдиганлар;
|
Ичтерламага қарши
|
3 ёшдан 15 ёшгача вакцина турига қараб
|
1 ва 3 йилдан кейин вакцина турига қараб
|
сариқ истима бўйича эпидемиологик нохуш бўлган чет мамлакатлар (Жанубий Африка мамлакатлари) га бораётган шахслар.
|
Сариқ истимага қарши
|
9 йликдан бошлаб
|
10 йилда бир марта
|
бўғма касаллиги ўчоғида мулоқатда бўлганлар, аввалда эмланмаган ва бўғма билан касалланмаган бўлса.
|
Бўғмага қарши
|
2 ойликдан бошлаб
|
Эмлаш календарига мувофиқ
|
қизамиқ ва қизилча ўчоғида мулоқатда бўлганлар, аввалда эмланмаган ва қизамиқ ва қизилча билан касалланмаган бўлса.
|
Қизамиқ ва қизилчага қарши
|
6 ойликдан бошлаб
|
Эмлаш календарига мувофиқ
|
эпид. паротит ўчоғида мулоқатда бўлганлар, аввалда эмланмаган ва эпид.паротит билан касалланмаган бўлса.
|
Эпид.паротитга қарши
|
1 ёшда
|
Эмлаш календарига мувофиқ
|
ёши 60 дан юқорилар, сурункали соматик касалликлар билан касалланадиганлар, ўткир респератор касалликлари билан тезда – тезда касалланадиганлар, мактаб ёшигача бўлган болалар ва аҳолига хизмат кўрсатувчи аҳоли гуруҳи.
|
Гриппга қарши
|
6 ойликдан бошлаб
|
Ҳар йили
|
“А” ёки “С” серогуруҳидаги менигококклар келтириб чиқарадиган менигококк инфекцияси ўчоғида бўлган болалар, ўсмирлар ва катта ёшдагилар;
Касалланиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 2 марта ортганда, касалланиш эхтимоли юқори бўлган шахслар (МТМ га қатнайдиган болалар, мактабнинг 1-2 синф ўқувчилари);
Уюшган жамоа ётоқхоналарида яшайдиган ўсмирлар, санитария эпидемиологик нохуш шароитдаги оилавий ётоқхоналарда яшайдиган болалар.
|
Менингокок инфекциясига қарши
|
1 ёшдан бошлаб вакцина турига қараб
|
3 йилдан кейин
|
оиласида НВ5 Ag ташувчилари ёки сурункали вирусли гепатит “В” касаллиги билан касалланган беморлар бўлса, болалар ва катта ёшдагилар;
болалар уйларида ва интернатларида тарбияланадиган болалар;
мунтазам равишда қон ва унинг перепаратларини оладиганлар ҳамда гемодиализда бўладиганлар ва онкогемотолоик беморлар;
вирусли гепатит “В” вируси билан инфекцияланган биоматериалар билан мулоқтда бўлган шахслар ва ВГ “В” билан касалланган бемор қони билан мулоқтда бўладиган тиббий ходимлар;
донорлик ёки плацентар қондан иммунобиологик препаратлар тайёрлайдиган корхоналарда ишлайдиган шахслар;
тиббиёт олий ўқув юртлари ва коллежи талабалари (биринча навбатда битирувчилар);
парэнтерал (инъекция йўли билан) наркотик моддалар қабул қилувчилар.
|
ВГ “В” қарши
|
Барча ёшдаги-лар, 0-2-4 ойлик схема бўйича
|
|
вирусли гепатит “А” касаллиги бўйича эпидемиологик нохуш касаллик ўчоқларида бўлган шахслар.
|
ВГ “А” га қарши
|
2 ёшдан бошлаб
|
Биринчи дозасидан кейин бир йил ичида
|
Шол касаллиги билан касалланган беморлар билан мулоқаотда бўлган шахслар.
|
Шолга қарши
|
5 ёшгача 2 марта
|
Эмлаш календарига мувофиқ
|
Коронавирус инфекциясига қарши
18 ёшдан катта ахолини, сурункали соматик касалликлар билан касалланадиганларни, ўткир респиратор касалликлари билан тезда – тезда касалланадиганларни,
аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари (давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон почтаси бўлинмалари, адвокатлик тузилмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқалар) ходимлари;
барча турдаги савдо (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим кечак, дорихона ва бошқалар) объектлари ходимлари;
спорт мактаблари ҳамда спорт иншоотлари ходимлари;
маданий ҳамда кўнгилочар объектлар ва дам олиш масканлари ходимлари;
меҳмонхоналар, уй меҳмонхоналари (хостеллар), отеллар, ётоқхоналар ва кемпинглар ишчи-ходимлари;
йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;
давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;
ҳарбий хизматчилар;
умумий овқатланиш корхоналари, жумладан жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш нуқталари, чойхона, тўйхона, кафе ва ресторанларнинг ходимлари, шунингдек, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектлар ходимлари;
коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
алоқа ва телекоммуникация объектлари ходимлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;
суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари.
|
Коронави
рус инфекцияга қарши
|
18 ёшдан катталарни
|
Хар йили
|