Тузувчилар


ЭМЛАШ ХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


Download 234.5 Kb.
bet7/12
Sana16.06.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1517246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мухаммадова

ЭМЛАШ ХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.

Эмлаш хоналари иши устидан рахбарлик – бош врачнинг буйруғи билан унинг ўринбосари ёки у бўлмаганда бўлим мудири зиммасига юклатилади. Қишлоқ врачлик пунктларида мудир зиммасига юклатилади. Эмлаш хонаси 2 та хонадан: майдони 20 м2 бўлган картатека хонаси ва майдони 12 м2 бўлган эмлаш ўтказиш хоналаридан иборат бўлиши лозим. Эмлаш ўтказиш хонасини девори бутун баландлиги бўйлаб тўлиқ кафель билан ёки бошқа нам ўтказмайдиган материал билан қопланган бўлиши лозим. Поли сув ўтказмайдигон материал билан қопланиши ва паталоги мойли бўёқ билан бўялиши лозим. Эмлаш хонаси иссиқ сув ва совуқ сувга уланган раквина билан жиҳозланган бўлиши керак. Эмлаш хонасида ҳар куни 2 марта “эмлаш хонаси учун” деб махсус белгиланган тозалов анжомлари билан ювувчи воситалар қўллаган холда, иш куни якунида эса дезинфекцияловчи воситалар қўллаган холда тозалов ишлари ўтказилиши лозим. Эмлаш хонасида мукаммал тозалов ҳафтада бир марта ўтказилади.


ДПМлари эмлаш хонасида бўлиши лозим бўлган жиҳозлар рўйхати:
- вакциналарни сақлаш учун +2+8 даражали совутгич хажмига қараб битта ёки иккита ;
- шокка қарши даволашда қўлланиладиган воситалар ва жиҳозларни сақлаш шкафи;
- бир марталик шприц ва игналар қўшимча захираси билан, термометрлар, танометр, электроотсос, оғиз кенгайтиргич, тил тутгич ва корцанглар ;
- дезинфекцияловчи эритма ва фойдаланилган асбобларни ташлаш учун идишлар;
- эмлаш столи;
- тиббий кушетка ва йўргаклаш столи;
- ҳужжатларни сақлаш ва ёзиш учун стол;
- қўлни ювуш учун раквина;
- бактериоцид лампа;
- термосумкалар;
- ишлатилган шприцлар ва эмлаш материалларини тўплаш учун хавфсиз қутилар;
Эмлаш ўтказиладиган ДПМда электр таъминотида узилиш бўлмаслиги учун электрогенератор бўлиши лозим.
Эмлаш хонасида шокка қарши дори қутисида қуйидагилар бўлиши лозим:
- 2 та жгут, бир марталик стерил шприц 10 дона ;
- адреналин гидрохлоридни 0,1% ли 1,0 мл эритмаси 10 та ампула;
- преднизалон ва гидрокортизон эритмалари 5 ампуладан;
- 5%ли глюкоза эритмасидан 200 мл, инфузион система билан;
- 5 ампуладан антигистамин препаратлари;
- калций ва эуфилинни 2,4 % ли эритмалари ампулаларда;
- юрак препаратлари (кордиамин, корглюкин, строфантин).
Эмлашдан сўнгги кучли асоратларда (анафилактик шок ва бошқаларда) белгиланган босқичлар бўйича шошилинч ёрдам кўрсатиш учун йўриқнома бўлиши лозим.

Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling