Тузувчилар


ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


Download 234.5 Kb.
bet5/12
Sana16.06.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1517246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мухаммадова

ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ.
Профилактик эмлаш режасини тузишда, аҳолини сони ва аҳоли гуруҳлари бўйича ўтказилган эмлаш таҳлили бўйича, ўтган йилда эмланмай қолган шахслар сони асос қилиб олинади. Аҳоли сонини аниқлаш учун бир йилда икки марта (баҳорда ва кузда) аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу мақсадда уй хўжаликлари бўйича оилани рўйхатдан ўтказиш дафтари тўлдирилиб, сўнгра аҳолини ёшлари бўйича гуруҳларга ажратилиб, аҳоли сони аниқланади ва якуний жадвал тўлдирилади. Аҳоли рўйхати тузиб бўлингандан кейин, ДПМнинг картотека хонасидаги мавжуд 063,064,112 шакллар рўйхатга олиш журнали ва аҳолини ёшлари гуруҳи бўйича тузилган жадвалдаги сони билан таққосланади.
Хизмат худудудидаги барча аҳолини 063,064 шакллари аҳолининг гуруҳлари бўйича; уюшмаган болалар – аҳоли яшаш пунктлари кесимида, уюшган болалар ва ўсмирлар гуруҳлари - мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари кесимида, катта ёшдаги уюшган аҳоли эса муассасалар, корхоналар ва аҳоли яшаш пунктлари кесимида марказлашган ҳолда картотекалаштирилади. Тузилган рўйхат ва ўтказилган таққослаш асосида аҳолини ёшма-ёш кесими бўйича таркибий қисми жадвали тузилади.
Аҳолини рўйхатга олиш ишлари назорат тартибида текширилиб далолатнома тузилади ва ДПМ бош врачи томонидан тасдиқланади. Ҳар ойда юқумли касалликлар (қизамиқ, қизилча, бўғма, кўкйўтал, қоқшол, шол, вирусли гепатит В, эпид паротит, ХИБ ва ротовирус инфекциялар)га қарши эмланганлик таҳлил қилиб борилади.
Эмланиши лозим бўлган аҳолини сони аниқланиб бўлгандан сўнг профилактик эмлаш режасини тузишга киришилади.
Профилактик эмлаш режаси 063, 064 ва № 112-шакллар асосида УАШ (педиатрлар) ДПМ ҳамширалари ва ўқув тарбия муассасаларининг врачлари, ҳамширалари томонидан тузилади.
Мактаблар, коллежлар, лицейлар ва МТМлари профилактик эмлаш режалари туман (шаҳар) бош педиатрлари, бош терапевтлари ва иммунологлари томонидан умумлаштирилади.
Профилактик эмлаш режалари ҳудудий Давлат санитария эпидемиология назорат марказлари билан келишилгандан сўнг вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларига ва Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош мутахассисларига тақдим қилинади.
Профилактик эмлаш режалари, вилоят СЭОва ЖСХлари бош врачлари билан келишилиб, вилоятлар, Тошкент шаҳар хокимликлари Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлангандан сўнг Ўз.Рес.ССВги Оналик ва болаликни муҳофазалаш Бош бошқармаси (О ва МББ)га, Ўз.Рес.ССВги Санитария-эпидемиологияк осойишталиги ва жамоат саломатлиги марказий апарати, вакцина ва иммунопрофилактика булими (СЭО ва ЖЎХ)га тақдим этилади. Профилактик эмлаш режалари Оналик ва болаликни муҳофазалаш Бош Бошқармаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги томонидан кўриб чиқилиб, умумлаштирилади ва эмлаш материалларига бўлган эҳтиёж аниқланиб, молия вазирлигига юборилади.



Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling