Тузувчилар


Download 234.5 Kb.
bet3/12
Sana16.06.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1517246
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мухаммадова

ЭМЛАШ ҚОИДАЛАРИ.

1. Барча даволаш профилактика муассасаларининг рахбарлари, тиббиёт ходимлари бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш жараёнида эмланувчи ахолини( контингентни) 90-95% эмлаш билан қамраб олиш учун маъсулдирлар. Улар ахолини юқумли касалликларга қарши эмлаш албатта зарурлигини (объязательная) ва соғлом болалар эмланиши хақида билишлари шарт. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аниқ профилактика ва одамлар учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар ёрдамида назорат қилинадиган инфекцияларни камайтириш, элиминация қилиш ва йўқ қилиш бўйича ўтказиладиган иммунопрофилактик тадбирларга қўйиладиган асосий талабларни шакллантиради. Ушбу Қоидалар, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча тиббиёт муассасалари, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


2. Мазкур санитария қоида ва меъёрларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасалари ва органлари томонидан амалга оширилади.
3. Юқумли касалликлар иммунопрофилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича санитария қоида ва меъёрларига риоя этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


1. Эмланиш учун танлов
Профилактик эмланишидан олдин биринчи навбатда эмланаётган боланинг ёки шахснинг умумий ҳолатига баҳо берилади. Эмланаётган боланинг умумий ҳолатига баҳо беришлик болани соғлиги ҳақида ота-онаси ёки болани олиб келган шахсдан сўралади, бунда эмлашга қарши кўрсатмалар бўлганлиги ва аввалда эмлаш ўтказилганда ножўя реакциялар кузатилганлиги аниқланади.
Эмлашга бўлган кўрсатмалар, бу биринчи навбатда профилактик эмлаш календарига мувофиқ ёши, вақтини тўғри келиши ва нохуш эпидемиологик вазият ҳисобланади.
Тиббий ходим томонидан эмлашни ўтказишга асосланмаган тиббий чекловни белгилаш – қоида бузишлик деб баҳоланади. Бошқариладиган юқумли касалликларни келиб чиқишига сабаб бўладиган, асоссиз эмламаслик ҳолатлари тиббий ходимни жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
ОИВ инфекцияли болалар ва ОИВ инфекцияли оналардан туғилган болалар Ўзб. Рес. С.С.В.нинг 25 май.05.2018 йил кундаги №336-сонли буйруғига мувофиқ танловдан ўтиб эмланадилар.
Барча эмланувчи болалар, шахслар эмланишдан аввал шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтади ва тиббий монеликлар бўлмаганда эмланишга рухсат берилганда эмланади.

Download 234.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling