Ш
АХС ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ УСЛУБИ
(Айзенк вербал тестини қўллаш натижалари асосида)
Шaxc хусусиятларини аниқлашга қаратилган жуда кўп усуллар мавжуд.
Тақдим этилаётган Айзенк новероал услуби эса ўзининг самарадорлиги билан
алоҳида ажралиб туради. Мазкур тест натижалари одатда илмий психологияда
қабул қилинган Экстроверсия (ташқи), Интроверсия (ички), "Нейротизм" (асабий
мувозанат) ҳолатларининг шаклланганлик даражаларига қараб талқин қилинади.
Бу талқин эса ҳар бир шахс тарбиясида ва тараққиётига баҳо бериш учун маълум
даражада хулосалар қилиш имконини беради.
Мазкур методика Айзенкнинг 60 талик саволномасн (ўсмирлик варианти)га
таянган ҳолда шахсда Экстроверсия ва Нейротизм ҳолати намоён этилиши ва унинг
ўзаро нисбати (устунлиги) натижалари асосида ҳар бир ўсмир шахси учун
ҳарактерли бўлган шартли вариантлар белгиланади ва шу вариантларга мансуб
ўсмирлар ҳарактеринн психологик жиҳатдан тузатиш учун олиб борилиши лозим
тавсиялар кўлами ишлаб чиқилади ва тақдим этилади.
Иш босқичларн:
1.
Айзенк тестини ўтказиш.
2.
Олинган маълумотларни “ҳа”, “йўқ “ тартибидаги) ҳисоблаш.
3.
Натижаларни махсус жадвалга мос белгилаш.
4.
"Ёлғон" шкаласига тушган маълумотларни аниқлаш (5 балдан юқори бўлса).
Тегишли хулосалар чикариш.
KЎРСАТМА (амалий психолог учун): Тақдим этилган саволноманинг ҳар бир
саволига синалувчи кўп ўйламасдан “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериши керак. Жавоб
саволнома варақасининг тегишли рақами олдига қўйилади.Мазкур методика 12-17
ёшли ўқувчиларни ўрганиш учун мўлжалланган бўлиб, ундан қуйидаги
мақсадларда фойдаланиш мумкин: 1.Синф жамоасини танлашда. 2. Синфга янги
келган ўсмир билан тарбиячини (ўқитувчини) таништиришда. 3. Турли хил касб
танлаш ва унга йўналтиришда. 4. Ўсмирга индивидуал муносабатда бўлишда. 5.
Педагогик амалиётдаги ўқувчи - Ўқитувчи , ўқувчи - синф ўртасидаги шахслараро
муносабатларни яхшнлашда. 6. Ўсмир хулқ-атворини ўрганиш ва тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |