У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

 Психологик тузатиш йўли: Яшаш принципи-ҳамиша ҳурмат-иэзат ва 
эьтиборда бўлиш. Ўзаро муносабатларни ишонтириш, ширинсўзлик ва 
хушмуомалалик асосида ташкил этишга интилади. Чунки, аффектив ҳолатларга тез 
берилади. Бундай пайтда у 6илан маьлум муаммо устида тушунтириш, тортишиш 
ва изоҳлаш ярамайди. Мазкур шахс бир оз тинчлангандан сўнг ётиғи билан барча 
муаммони ҳал қилиш мумкин. Бундай шахсларда кучли ишчанлик ва 
ташкилотчилик қобилиятлари мавжудлигнни ҳисобга олган ҳолда меҳнат (ўқиш) 
жамоасида тегишли шароит яратиш ва ундан ташкилот муваффақияти учун унумли 
фойдаланнш мумкин. 
 ТИП № 4 
Э: 0-4; Н: 20-24. Безовта, сергак, баъзан ўз-ўзига ишончсиз. Ўзгалардан 
мурувват кутади. Камгап, мулоқотга киришиши жуда қийин. Тез ранжийди. Иш 
шароитига тез мослашиб кета олмайди, шу боис иш ҳаракатлари сустдек кўринади. 
Актив ва жўшқин ҳаёт ва ҳаракатлар билан унчалик қизиқмайди. Хаёлчан, аразчан, 
иш жараёнида бировлардан тез ранжийди ва ўзини тутиб туриши қийин, яьни 
асабийлашади. 
Психологик тузатиш йўли: Кўнглини кўтариб туриш, меҳрибонлик қилиш 
қўллаб-қувватлаб туриш талаб қилинади. Ижобий томонларига алоҳида эьтибор 
6eриш керак. Ушбу шахсга шундай жамоа ишини танлаш керакки, бунда у кўп 
мулоқотда бўлмасин катталарнинг кичиклар устидан ҳукмронлиги ҳолатларига дуч 
келмасин, турли тоифадаги одамлар билан ҳамсуҳбат бўлмасин, яьни, кўпинча, 
кўнгилчан, хушфеъл, сермулоҳаза, мулойим, юмшоқ ва нозик дидли одамлар билан 
ишлаш уни шахс сифатида ривожлантиришга ва ташкилот (ўқув) муваффақиятини 
таьминлашга хизмат қилиши мумкин. 
ТИП № 5 
 Э: 0-4; Н: 4-8. Хаёлчан, хотиржам, реал ҳаётга паст даражада қизиқади,
демак, муваффақиятлари ҳам ҳамиша яхши эмас. Ички дунёсидаги ўйлар, мустақил 
фикрлар асосида ҳаракатга ёки ҳаётга йўналтирилган. Ишда рахбарлар 
(ўқитувчилар топшириғига жуда яхши қулок солади, лекин кўп ҳолларда 
локайдлик билан жавоб қайтаради. 


182

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling