У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1413097
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   75
Bog'liq
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный

ТИП № 24 
 Э: 12-16; Н: 4-8. Атроф дунёни ўткир сезувчи, сершубҳа, яширин эҳтиросли, 
индамас, одамови, жиззаки. Ўзини яхши кўрадиган, мустақил, танқидий 
фикрловчи. Келажакка ишонамайдиган. Умумлаштиришни ёктиради. Кўпинча 
ўзига ишонмайди, асабий. 
Психологик тузатиш йўли: Ёндошишда алоҳида эьтибор бериш талаб 
қилинади. Булар-бўлмасга ташаббус кўрсатишни талаб қилмаслик керак. Тўсатдан 
ёки фавқулотдаги ишларга жалб этмаслик керак, сабаби: тез асабийлашади
ҳаяжонланади ва ўзини йўқотиб қўяди. Соғлиги ва саломатлигини қатьий назорат 
остита олиш мақсадга мувофиқдир. 
 ТИП № 25 
Э: 8-12; Н: 4-8. Жуда ҳиссиётли. Завқ-шавқли, қувноқ, одамшаванда, севувчи. 
Одамлар билан алоқа қилишда танлай олмайди, ҳаммага дўстона қарайди. Доимий 
эмас, ишонувчан, боладай, мулойим. Бошқалар ёқтиради. Хаёлпараст. Етакчиликка 
ҳаракат қилмайди, ўзаро дўстона яқин алоқаларни устун кўради. 
Психологик тузатиш йўли: Ижобий, яхши кайфиятини қўллаб-қувватлаш 
керак. Ҳар нарсага асабийлашавермаслиги жуда яхши. Масъулиятли ишни 
топширганда уни назорат қилиб бориш шарт. Ташаббускор, ўзгалар ҳурматини 
қозона олувчан иродавий сифатларни ривожлантириш керак. Ички ҳамдардлик 
билдириш етишмайди. Ўзини ташқи жиҳатдан яхши тута олади. Ташаббускорлик, 
таваккалчилик коллективни бошқаришни талаб қиладиган ишларга жалб этиш 
мумкин. 
ТИП № 26 
Э: 4-8; Н: 8-12. Жуда раҳм-шафқатли, кучсизларни қўллашга мойил, яқин 
дўстона алоқаларни афзал кўради. Кайфияти кўпинча тинч, сокин. Камтар, уятчан. 


190
Ўзига ишончи йўқ. Фикрловчи. Ноқулай шароитларда тез ҳушёр ва шубҳали 
бўлади. 
Психологик тузатиш йўли: Қийинчиликларга жуда кўп дуч келади, шунда 
қўллаб- қувватлаш лозим. Кўпчилик олдида камчиликларини айтиб танқид 
қилмаслик керак, акс ҳолда асабийлашади, иш самараси пасаяди, саломатлиги 
йўқолади.Сиртдан назорат қилиб боришни талаб қилади. Агар яхши 
рағбатлантирилса ҳар қандай масъулиятли ишни юқори даражада ва кўнгилдагидек 
бажара олади. Ўз имкониятларини ривожлантиришни ва бунинг учун бировлар 
халақит бермаслигини хоҳлайди. 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling